51
2-3 та ядрочалар бўлиши ҳамда
цитоплазмасининг турли хил
рангларда бўялиши билан ажралиб туради.
Гистологик текширув усули. Гистологик текширув усули
қасалликка ташхис қўйишда бошқа диагностик
усуллар ва клиник
кузатишлар ёрдам бермаган ҳолларда қўлланилади. Бу усул тери ёки
шиллиқ қаватларнинг зарарланган ўчоғларидан тирик тўқима
бўлакчасини қирқиб олиб текширишга асосланади. Бунинг учун
асосан
янги тошма танланади, 2-3 мм катталикда бўлган тошма
олдин новокаин эритмаси билан оғриқсизлантирилади, сўнг тери
бўлакчаси қирқиб олинади, олинган жойга эса 1-2-3 бахия чок
қўйилиб тикилади. Биопсия олиш усулининг бошқа хили «панч-
биопсия»,
деб аталади, бу усул махсус асбобда бажарилиб тери
юзасидан 3 мм қалинликда терини (олдин оғриқсизлантирилади)
шилиб олишдан иборат, сўнг олинган жой боғлаб қўйиш натижасида
битиб кетади. Биопсиянинг бошқа тури ўткир пичоқча ёки писка
ёрдамида
бажарилади, бунда юзаси оғриқсизлантирилган тери
бўлакчаси қирқиб олинади.