Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Никольский белгиси.
- Зондли синов усули
Алангаланиш жараёни. Бу жараён орқали тери қон томирла-
рининг функционал ҳолатига баҳо берилади. Бунинг учун беморга никотин кислотаси таблеткаси ичиш учун буюрилади ёки дори воситасининг 1 %ли эритмаси вена томири ичига юборилади. Дори таъсирида тери қон томирларининг кенгайиши ва яллиғланган кўринишда бўлган қон томирли доғларнинг ҳосил бўлиши куза- тилади. Уларнинг намоён бўлиш даражасига қараб «алангаланиш» жараёнига баҳо берилади. 47 Никольский белгиси. Терининг тиканаксимон қаватида жой- лашган ҳужайралар оралиғидаги меъёр боғлиқликнинг бузилиши Никольский усули орқали аниқланади. Бундай тери касаллик- ларидан бири чин пуфакли яра касаллиги ҳисобланади, касалликда ҳосил бўлган пуфакчалар шу боғлиқликнинг бузилиши (акан- толизис) натижасида вужудга келади. Никольский белгиси 2 хил усул ёрдамида аниқланади: 1) пуфак қобиғи тортилганда қобиқ фақат пуфак соҳасида эмас, балки соғлом тери юзасидан ҳам кўчади; 2) пуфакка яқин бўлган соғлом тери юзаси бармоқ ёки ўтмас буюм билан қаттиқ ишқаланса, бир оздан кейин пуфакли тошма атрофидаги тери шох қаватининг кўтарилиши ҳамда кўчиши ҳолати кузатилади. Никольский белгисининг бошқа турларидан бири Асбо- Ганзен белгиси ва Н.Д. Шеклаков таклиф этган «нок феномени» белгиларидир. Асл пуфакча касаллигида пуфакчали тошмалар уст тарафидан бармоқ билан босилса, пуфакчали тошма таркибидаги суюқлик соғлом тери соҳаси эпидермис қавати остига сиза бошлайди натижада пуфакча ҳажми катталашади (Асбо-Ганзен белгиси). Таркибидаги суюқликнинг оғирлиги ҳисобига пуфак- чанинг асос қисми чўзилиб нок шаклини олишида («нок феномени» белгиси) ҳам эпидермис асос қисми кўчиши ҳолати кузатилади. Зондли синов усули. Бу усул тошма элементларининг қаттиқ ва юмшоқлигини (эластиклигини) ва оғриқнинг вужудга келиши ҳолатини аниқлашга асосланган. Тери сили касаллигида дўмбоқчали тошмалар устига ўтмас зонд қўйилганда у ўз оғирлиги билан тошма ичига чўкиши ҳолати кузатилади. Бундай ҳолатнинг вужудга келишига тошмалар таркибидаги коллаген ва эластик толаларнинг тузилишда бузилишлар вужудга келиши ва юмшоқликнинг ҳосил бўлиши сабаб бўлади. Бу ўтмас зонднинг чўкиш жараёни, деб аталади. Агарда зонд бир оз куч билан янада босила, у ҳолда оғриқнинг кучайиши ва қон кўйилиши ҳолати кузатилади. Ўтмас зонд олингандан кейин ҳам узоқ вақт давомида чуқурча ҳолати сақланиб қолаверади (Поспелов белгиси). Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling