Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
Ёриқ (rhagas) – терининг чизиқсимон кўринишдаги нуқсони 
бўлиб, бундай нуқсон кўпинча тери эластиклигининг йўқолиши 
натижасида ҳосил бўлади. Ёриқлар юзаки ва чуқур бўлиши мумкин, 
улар чуқурлиги эпидермис ва дермагача кириб бориши мумкин. 
Шунинг учун юзаки ёриқлар изсиз, чуқур ёриқлар эса чандиқланиш 
йўли билан битади. 
Тирналиш (ехсоriatio) – қашланиш ва бошқа жароҳатлар 
оқибатида тери бутунлигининг бузилишига тирналиш, дейилади. 
Терининг тирналган жойлари юзаки (эпидермисда) ва чуқур 
(дермада) бўлиши мумкин. Юзаки тирналишлар ўзидан кейин 
доғлар, чуқур тирналишлар эса чандиқлар қолдиради. 
Яра (ulсus) – теридаги чуқур нуқсон бўлиб, баъзан яра 
чуқурлиги тери ости ёғ қаватигача, мушакларгача ва ҳатто 
суякларгача етиб бориши мумкин. Яралар бирламчи тошма 
элементлари (дўмбоқча, тугун, чуқур йиринг) тўқималарининг 
емирилиши натижасида ҳосил бўлади. Яралар шакли ҳар хил – 
чегарали, текис ёки нотекс, силлиқ ёки йиртилган кўринишларда 
бўлади. Яралар барча ҳолларда чандиқланиш йўли билан битади. 
Чандиқ (сicatrix) – бириктирувчи тўқима элементларидан 
иборат бўлган тузилма бўлиб, у теридаги чуқур нуқсонларнинг 
битиши натижасида ҳосил бўлади. Чандиқнинг ҳосил бўлиши ўша 


42 
соҳада жойлашган тер ва ёғ безлари, соч толалари, томирлар ва 
эластик толаларнинг нобуд бўлиши билан шаклланади. Гипертрофик 
ва атрофик чандиклар фарқланади.
Яғирланиш (lichenificatio) – тери рангининг ўзгариши, тузили-
шининг бузилиши, қалинлашиши, дағаллашишига яғирланиш – 
лихенификация, дейилади. Кўпинча яғирланиш бурмалар соҳасида 
(тирсак, тизза, чов, бўйин) кузатилиб, қичишиш билан кечади. 
Ўсиш (vegetatio) – терининг кўпинча яллиғланиши оқибатида 
эпидермис тиканаксимон қаватининг ҳамда дерманинг сўрғичсимон 
қисмининг ўсиши натижасида шаклланади. Улар асосан яллиғланган 
инфильтрат ва яралар соҳаларида пайдо бўлиб, гулкарамни ёки 
хўроз тожини эслатадиган кўринишда бўлади. Вегетация қуруқ, 
қаттиқ, юмшоқ, ранги эса пушти қизил, қизил рангли қонашга ва 
шилинишга мойил бўлади. Тери тошмалари фақат бир турдаги бир-
ламчи тошма элементларидан иборат бўлса, бундай тошмалар 
мономорф тошмалар, деб аталади. Агарда тошмалар турли-туман 
кўринишда бўлган бирламчи тошма элементларидан иборат бўлса, у 
ҳолда бундай тошмалар полиморф тошмалар, деб номланади. Агар 
тошмалар бир вақтнинг ўзида бирламчи ва иккиламчи морфологик 
тошма элементларидан ташкил топган бўлса, бундай ҳолат сохта 
полиморфизм, деб аталади.


43 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling