Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Мушак-соч ёки «ғоз териси» рефлекси
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дермографизм.
Мушак-соч ёки «ғоз териси» рефлекси. Тери сатҳи бўйлаб
совуқ нарсани ёки эфир билан намланган пахта бўлагининг енгил юргизилиши натижасида мушак-соч рефлекси пайдо қилинади. Бу вақтда тери юзаси бўйлаб соч толалари тикка бўлиб кўтарилиши ҳолати кузатилади. Соғлом кишиларда бундай ҳолат асосан 5-10 сония давом этиб, кейинчалик эса изсиз йўқолиб кетади. Бу рефлекс симпатик нерв системаси вазифасининг бузилиши тўғрисида ахборот бериб, касалликларни бир-биридан фарқлашда муҳим аҳамият касб этади. Масалан, рефлекс кўринишининг кучайиши тарқоқ ва диффуз нейродермит касалликларида кузатилиб, аксинча балиқ тангаси, Гебри қичимаси каби касалликларда эса бу кўринишнинг пасайиши ёки бутунлай бўлмаслиги ҳолати кузатилади. Шуни таъкидлаш лозимки, ёш болаларда бу рефлекс суст ҳолатда бўлиши ёки рўй бермаслиги мумкин, чунки уларда ҳали мушак ва соч толалари тузилиши етарли даражада ривожланмаган бўлади. Терининг совуққа сезувчанлигини аниқлаш усули эшакем касаллиги диагностикасида қўлланилади. Эшакемнинг совуқдан келиб чиқадиган турида бу синов мусбат натижа беради. Сон, елка ёки думба соҳасига муз парчаси қўйилганда соғлом бола терисининг 45 муз қўйилган жойи оқаради, атрофи қизариб эритема ҳолати шаклланади. Орадан 15-30 сония ўтар-ўтмас эритема ўз-ўзидан йўқолади. Совуқдан ривожланадиганган эшакем касаллигига дучор бўлган беморлар терисида эса муз қўйилган жойда қаварчиқ ҳосил бўлади, атрофида сохта-қаварчиқ (псевдоподия) кузатилади. Дермографизм. Терининг нерв-томир тузилмасининг ташқи ме- ханик тасиротларга нисбатан бўлган жавоб жараёни дермографизм усули орқали аниқланади. Дермографизм усули кўкрак, курак оралиғи, билак ва сон соҳаларидаги тери сатҳига ёғоч шпател, тўмтоқ нарса ёки болғача дастасини юргизиш билан текширилади. Бундай текшириш соғлом одам терисида ўтказилганда 15-20 со- ниядан сўнг йўналиш бўйлаб қизил рангли из ҳосил бўлади, тахминан 25-40 сониядан кейин эса бу из кенгайиб бориб ўртасида оқиш қаварчиқли йўл кузатилади. Бундай кўриниш ҳолати 2-3 дақиқалардан кейин ўз-ўзидан изсиз йўқолиб кетади. Дермо- графизмнинг бундай кўринишини меъёр дермографизм, деб аталади. Дермографизм ҳолати эшакем, гўш ва қубус касалликларининг ўсиб борувчи босқичларида қизил кўринишда намоён бўлиб, асаб тизимининг кучли қўзғалишидан далолат беради. Нейродермит, қичима касалликларида эса бу усул оқ дермографизм кўринишида намоён бўлиб, тери қон томирларининг торайишидан дарак беради. Эшакем касаллигида дермографизм ҳолати аниқланганда ўтказилган йўналишлар ўрнида қизил, бўртма кўринишида йўл ҳосил бўлади, кейинчалик эса бу йўл қаварчиқ кўринишига айланади. Бундай қўриниш 30-50 дақиқагача давом этиши мумкин. Дермографизмнинг бундай тури алоҳида кўринишда бўлган эшакем дермографизми деб аталади. Дермографизм усулини аниқлаш айниқса, ёш болаларда қасалликка ташхис қўйишда катта аҳамият касб этади, чунки болалар тери нерв-томир тузилмалари ташқи тасиротларга турли хил жавоб беради. Бу усул орқали нафақат тери нерв-томирлари тузилмасининг жавоб жараёни, балки даволаш режаларини тузишда қандай дори моддаларининг берилиши лозимлиги ёки аксинча уларни белгилаш мумкин эмаслигини кўрсатиб беради. Масалан, қизил дермографизмда беморларга кальций дори воситалари белгиланади, ақсинча оқ дермографизмда эса улар тақиқланади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling