Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Диаскопия (витропрессия). Турли тери касалликларида тери 
юзаларида ҳосил бўладиган тошмаларнинг, яширинча кечадиган 


46 
ҳолатларини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади. Буюм ёки соат 
ойнаси ёрдамида зарарланган ўчоқларни босиб кўриш орқали 
диаскопия усули ўтказилади. Масалан, захм касаллигида доғли 
(розеолали) тошмаларни буюм ойначаси билан босиб кўрилганда 
тошмаларнинг пушти-қизил ранги йўқолиб, ойнача олингандан 
кейин эса тошмалар қайтадан ўз рангига киради. Геморрагик 
васкулит касаллигидаги геморрагик доғлар аса буюм ойнаси билан 
босиб кўрилганда аксинча йўқолмайди. Юқоридаги кўринишларга 
сабаб қон томирли доғлар буюм ойначаси билан босиб кўрилганда 
шу соҳадаги томирлар ичидаги қон ҳайдалади ва доғли тошмалар 
рангсизланади, иккинчи ҳолатда эса геморрагик доғларнинг 
рангсизланиши кузатилмайди, чунки бу доғлар қон томирлар 
бузилиши ва қон қуйилиши натижасида вужудга қелади, шунинг 
учун тошмалар ранги босиб кўрилганда ҳам ўзгармайди. Диаскопия 
усули сил югуригига ташхис қўйишда ҳам муҳим ўрин тутади, бу 
вақтда сил касаллигининг думбоқчали тошмалари таркибидаги қон 
томирлардан ҳайдалиши ҳолати кузатилиб, улар пушти-қизил 
рангдан тўқ сариқ рангга киради (олма сариғи белгиси). 
Мугуз қаватини ойдинлаштириш усули. Айрим тери касал-
ликларида тери ости қаватларидаги патологик ўзгаришлар тери 
юзаси орқали аниқ кузатилмайди, шу сабабли тошмалар сатҳини 
ойдинлаштириш мақсадида тошмалар юзаси қипикқлардан, мугуз 
қавати ҳужайраларидан пахта, кунгабоқар ёғи ёки вазелин каби 
моддалар суртиб тозаланади ва ойдинлаштирилади. Масалан, қизил 
ясси темиратки касаллигида донадор қаватнинг ўзига хос бўлган 
кўринишда ўсиб кетиши ва унинг тўрсимон кўриниш шакли асосида 
намоён бўлиши «Уикхем белгиси» деб аталади. Мугуз қават 
кўринишини кузатиш шу усул орқали амалга оширилади. Қизил 
ясси темиратки касаллигига хос бўлган бу белгига асосланиб эса 
касаллик ташхиси тасдиқланади.

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling