Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пайпаслаш орқали текшириш усули.
- Терини қиртишлаб текшириш усули.
ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИГА ТАШХИС ҚЎЙИЛИШИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН МАХСУС ДИАГНОСТИК УСУЛЛАР Тери сезгирлигини аниқлаш. Тери сезгирлиги 3 хил йўсинда: тактил сезгирлигини, оғриқни ва ҳароратни сезиш усулларини аниқлаш орқали амалга оширилади. Терининг тактил сезгирлиги тери юзаси бўйлаб пахта бўлагининг юргизилиши орқали аниқланади ва терининг сезиш ҳолати рецепциясига баҳо берилади. Оғриқни сезиш ҳолати рецепцияси тери юзасига игна ёки ўткир предметни юзаки санчиш орқали аниқланади. Ҳароратни сезиш ҳолати рецепцияси эса вақти-вақти билан тери сатҳига иссиқ ва совуқ сув билан тўлдирилган найчали идишларни ёки қиздирилган ва совутилган темир бўлакларини текказиш орқали аниқланади. Мохов касаллигида тери сезгирлигининг бузилиш ҳолатини аниқлаш касалликнинг клиник турларини ажратишда, зарарланиш даражасига баҳо беришда ва касаллик ташхисини тасдиқлашда катта аҳамият касб этади. Масалан, тери сезгирлигини касалликнинг лепраматоз турида бузилиши туберкулоид турига нисбатан кечроқ бошланади. Аввалига тактил ва оғриқни сезиш қобилияти кучайиб, кейинчалик эса унинг пасайиши ва бутунлай йўқолиши кузатилади. Беморлар термик таъсирларни (иссиқ ва совуқ) умуман сезмай қоладилар, натижада уларда турли даражадаги бўлган куйиб қолиш ҳолатлари кузатилади. Пайпаслаш орқали текшириш усули. Пайпаслаш орқали текшириш усули теридаги патологик ўчоқлар тарқоқлигини, инфильтратлар ҳолатини, уларнинг юза-чуқур жойлашганлигини, қаттиқ-юмшоқлигини (эластиклиги), сатҳининг ҳолати ва бошқа кўринишлари аниқланади. Пайпаслаш усули бармоқлар ва панжа юзалари орқали амалга оширилади. Терини қиртишлаб текшириш усули. Бу усул орқали касалланган тери ўчоқларидаги қипиқланиш ҳолати ва терининг юза жойлашган қон томир капиллярларининг мўртлиги ҳолати аникланади. Қиртишлаш усули буюм ойнаси, тиббий пичоқча ва бармоқ тирноқлари ёрдамида амалга оширилади. Қиртишлаш усули амалиётда қубус (псориаз) касаллигини парапсориаз касаллиги 44 белгилари билан такқосланганда қўл келади. Тугунчали тошма элементлари қиртишлаб текширилганда стеарин доғи, терминал парда ва қонли шудринг каби белгилар кузатилса, у ҳолда бу тошмалар псориаз касаллигига алоқадор бўлади. Аксинча, тошмаларда яширин қипиқланиш аломатларининг кузатилиши эса бу тошмаларнинг парапсориаз касаллигига дахлдорлигини кўрсатади. Захм касаллигининг тугунчали тошмалар билан кечадиган турида ҳам псориаз касаллиги сингари қиртишлаш усули ўтказилганда аввалига стеарин доғи белгиси кузатилади холос, лекин терминал парда ва қонли шудринг белгиларининг ҳосил бўлмаслиги бу касалликларни бир-биридан фарқлашга асос бўлади. Қиртишлаш усулини ўтказиш натижасида қизил югурук (эритематоз) касаллиги ўчоқларидаги фолликуляр гиперкератоз соҳасида оғриқ ҳосил бўлиши ҳолати кузатилади (Бенье белгиси). Қипиқларнинг кўчирилиши натижасида эса пошнасимон кўринишда бўлган ўсимталар (аёллар пошнаси ёки Мешерский белгиси) кузатилади. Юқорида кўрсатилган белгилар асосида касалликларга хос бўлган ташхислар тасдиқланади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling