Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Биологик фаол дори воситалари. Тери касаллиги билан хаста-
ланган бемор болаларда ичак микробиозининг бузилиши, яъни 
дисбактериоз ҳолатларида биологик фаол дори воситаларини 
қўллаш тавсия этилади. Ушбу дори воситаларидан кенг кўламда 
лактобактерин, бифидумбактеринлар қўлланилади ва улар кўпинча 
В ва С витаминлари билан биргаликда тавсия этилади. 
Лактобактерин дори воситаси 6 ойгача 1-2 дозада, 6 ойдан 1 ёшгача 
2-3 дозада, 1-3 ёшгача 3-4 дозада ва 3 ёшдан катта бўлган бемор 
болаларга эса 3-4 дозадан тавсия этилади. Даво курси 10-20 кунни 
ташкил этади. Бифидумбактерин 6 ойлик болаларга 1 дозадан кунига 
3 маҳалдан тавсия этилади, 3 ёшдан катта болаларга эса 3-5 дозада 
белгиланади. Даво курси давомийлиги 2 ҳафтани ташкил этади. 
Бификол ва колибактерин дори воситалари асосан 6 ойликда сўнг 
бемор болаларга тавсия этилади. Бификол 6 ойликдан 3 ёшгача 
кунига 1-3 дозада 1-2 мартадан, 3 ёшдан катта беморларга эса 2-5 
дозадан тавсия этилади. Даво курси 3-6 ҳафтани ташкил этади. 


57 
Колибактерин 6 ойликдан 1 ёшгача 4 дозада, 1 ёшдан кейин эса 6-8 
дозада кунига 2 мартадан берилади. Даво курсининг давомийлиги 3 
ҳафтадан 2 ойни ташкил этади.
Витамин даво воситалари. Витамин дори воситалари биологик 
хусусиятларига кўра оксидланиш-қайталаниш ва модда алмашиниш 
жараёнларини меъёрлаштириш хусусиятига эга бўлганлиги учун 
тери касалликларида кенг кўламда қўлланилади.
А витамини (ретинол) асосан шохланиш жараёнининг бузилиши 
билан кечадиган дерматозларда қўлланилади. Ретинол ёш бола 
организмида оқсиллар, ёғлар, углеводларнинг ҳазм қилинишини 
кучайтиради ва оксидланиш-қайталаниш жараёнларини жадаллаш-
тиради. Дори воситаси кунига 5000-10000 МЕ дан бемор ёшига 
қараб белгиланади (ёки 5-20 томчидан кунига 3 маҳалдан овқат 
вақтида тавсия этилади). Даво курси бир неча ойларни ташкил этади. 
Е витамини (токоферол) организмда ҳужайра модда алмашину-
вига ижобий таъсир этади, ўсиш жараёнини жадаллаштиради ҳамда 
А витамини фаоллигини ошириш вазифасини ҳам ўтайди. Эрта 
ёшдаги болаларда ушбу витаминнинг етишмаслиги натижасида тери 
ости ёғ қаватида модда алмашинувининг бузилиши кузатилади. Е 
витамини 1 мл да 50, 100 ва 300 мг тарзида бўлган 5 %, 10 %, 30 %ли 
токоферол ацетатини ёғли эритмаси кўринишида, 100-200 мг дан эса 
капсула тарзида тавсия этилади. Препарат 3 ёшгача бўлган бемор 
болаларга 5-10 мг, 4-7 ёшгача 20-50 мг ва 7 ёшдан катта бўлган 
болаларга 50-100 мг кунига берилади. 
В гуруҳ витамин дори воситалари тўқималарда оксидланиш-
қайталаниш жараёнларини яхшилаш, аллергияга қарши, қичишишга 
қарши таъсир этиш хусусиятларига эга бўлиб, гормон дори 
воситаларининг токсик таъсир этиш ҳолатларини камайтиради. 
Ушбу гуруҳ дори воситаларидан В1, В2, В5, В6, В12 ва В15 лар кенг 
қўлланилади. 
В1 витамини (тиамин) терида кечадиган яллиғланиш жараёнини 
камайтиришда иштирок этади, препарат 1 ёшгача 0,5 мг; 1-1,5 
ёшгача 0,8 мг; 1,5-2 ёшгача 0,9 мг; 3-4 ёшгача 1,1 мг; 5-6 ёшгача 1,2 
мг; 7-10 ёшгача 1,4 мг; 11-13 ёшгача 1,7 мг дан кукун сифатида 
кунига ичишга тавсия этилади. 
В2 витамини (рибофлавин) тери касалликларида кузатиладиган 
терининг қизиши, ёриқларнинг ҳосил бўлиши, лаб ва тилларнинг 
қуриши, себорея ҳолатларида кенг кўламда тавсия этилади. Дори 


58 
воситаси кукун ёки таблетка шаклида ичишга бемор болалар ёшига 
қараб 0,002-0,005 г дан 0,01 г гача катталикда тавсия этилади. В2 
витаминининг 1 %ли эритмаси мушак орасига ёки тери остига 0,5-1 
мл белгиланади. Даво курси 10-15 юборишни ташкил этади. 
В5 витамини (пантотенат кальций) ёғ, оқсил, углевод ва минерал 
моддалар алмашинувида фаол иштирок этиб, эпителиал ҳужайралар 
фаолиятининг меъёрий ишлашида катта аҳамият касб этади. Дори 
воситаси 1-3 ёшгача 0,05-0,1 г, 3-14 ёшгача 0,1-.-0,2 г дан кунига 2 
маҳалдан ичишга ёки 20 %ли эритмаси 0,5-1 мл дан т/о ва вена ичига 
кунига 1 маҳалдан тавсия этилади. Даво курси 20-25 юборишни 
ташкил этади. 
В6 витамини (пиридоксин) бемор болаларда кузатиладиган 
себорея, хейлит, глоссит, конъюнктивит каби ҳолатларни тиклашда, 
юқори даражада қўзғалувчанликда, ошқозон-ичак тизими бузилиш-
ларида ва камқонлик ҳолатларида тавсия этилди. Витамин В6 дори 
воситаси кукун ҳолида ичишга, болалар ёшига қараб кунига 0,003-
0,03 г дан 2 маҳалдан, 1 %ли эритмаси эса 0,5-1 мл дан мушак ора-
сига ҳар куни 1 маҳалдан тавсия этилади. Даво курси 0,5-2 ойни 
ташкил этади. 
В12 витамини (цианкобалмин) ҳам оксидланиш-қайталаниш 
жараёнининг меъёрда ишлашини бошқаришда, бола организмининг 
ўсишида, унинг курашиш қобилиятининг ошишида қон ишлаб 
чиқарилишининг нормал кечишида муҳим аҳамият касб этади. 
Каротин моддасининг А витаминига ўтишини ва унинг терида 
етарли даражада бўлишини таъминлаб беради. Дори воситаси асосан 
мушак орасига эритма тарзида, болалар ёшига қараб 15-100 мг дан 2-
3 кунда 1 маҳалдан тавсия этилади. Даво курси 10-15 юборишни 
ташкил этади. 
В15 витамини (пангамат кальций) дори воситаси тўқималарда 
оксидланиш жараёнини яхшилайди, дезинтоксиялаш хусусиятига 
эга, ёғ моддалари алмашинувини меъёрлаштиради. Препарат 3 
ёшгача бўлган болаларга 50 мг; 3-7 ёшгача 100 мг; 7-14 ёшгача 150 
мг дан кунига тавсия этилади. Даво курси 20-30 кунни ташкил этади. 
С витамини (аскорбин кислота) тўқималарда оксидланиш-
қайталаниш жараёни бошқарувида иштирок этиб, десенсибли-
зацияловчи ва детоксикацияловчи таъсир кўрсатади, организмнинг 
курашиш қобилиятини кўтаришда фаол иштирок этади, қон 
айланиш жараёнини яхшилайди. Дори воситаси болаларга кукун ёки 


59 
таблетка тарзида ичишга тавсия этилади. Препарат 5 ёшгача 0,05 г 
дан, 10 ёшгача 0,1-015 г дан кунига 2 маҳалдан берилади. Даво курси 
20-30 кунни ташкил этади. Дори воситасини 5 %ли эритмаси 2-5 мл 
дан мушак орасига ёки 5-10 мл дан вена ичига юборилади.
Р витамини (рутин) асосан тери бутунлигининг бузилиши ҳамда 
қон томир капиллярлари ўтказувчанлигининг ошиб кетиши кузати-
ладиган дерматозларда тавсия этилади. Препарат кўпгана ҳолат-
ларда аскорбин кислотаси билан биргаликда - аскорутин кўрини-
шида берилади. Рутин моддаси 3 ёшгача бўлган бемор болаларга 
0,02 г; 5 ёшгача 0,03 г; 10 ёшгача 0,04 г дан кунига 2 маҳалдан 
белгиланади. 
Н витамини (биотин) терининг озиқланиши ва меъёрида 
фаолият кўрсатиши учун фойдали ҳисобланади. Дори воситаси 
болалар ёшини инобатга олган ҳолда кунига 10-15 мг дан 3-4 ҳафта 
давомида тавсия этилади. 
К витаминининг (викасол) организмда етишмаслиги натижасида 
қон ивишининг бузилиши, натижада эса қон кетиши ва қон 
қуйилиши каби ҳолатлар кузатилади. Препарат асосан токсик ва 
аллергик васкулит касалликларида беморларга тавсия этилади. К 
витамини 1 ёшгача бўлган бемор болаларга 0,002-0,005 г; 2 ёшгача 
0,006 г; 3-4 ёшгача 0,008 г; 5-9 ёшгача 0,01 г; 10-14 ёшгача 0,015 г 
дан 3-4 кун давомида ичишга тавсия этилади. 
Д витамини (калциферрол) рахитга қарши қўлланиладиган дори 
воситаси бўлиб, яллиғланиш жараёнларига қарши таъсир этиш 
хусусиятига эга, препарат сочларнинг ўсишини яхшилайди, ортиқча 
ёғ ва тер ажралишини олдини олади. Маълумки, Д витаминининг 
асосий вазифаси организмда Са ва Р микроэлементлари алмаши-
нувини бошқаради, унинг етишмаслиги рахит касаллиги ривожига 
сабабчи бўлади. Препарат болаларга кунига 5000-10000 МЕ дан 2-3 
маҳал 1-2 ой давомида ичиш тавсия этилади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling