Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Антибиотиклар. Ушбу дори воситалари болаларда кузати-
ладиган инфекцион ва ноинфекцион табиатга эга бўлган турли 
дерматозларни умумий даволашда кенг қўлланилади. Бундай 
касалликларга терининг йирингли, замбуруғли, сил касалликлари
венерик касалликлари, терининг тўқима касалликлари, пушти ранг, 
қизил ясси темиратки касалликлари киради. Антибиотиклар икки 
хил таъсир этиш хусусиятига эга бўлиб, булар кенг ва тор 
қамровлиларга бўлинади. Антибиотиклар синфига мансуб бўлган 


60 
пенициллин дори воситаси ва унинг аналоглари (бензилпенициллин, 
феноксиметилпенициллин, бициллин 1,3,5) асосан стафилококклар, 
стрептококклар, гонококклар, рангсиз трепонемалар, пневмакокклар, 
сибир яраси, газли гангерена каби микроорганизмларга ўлдирувчан 
таъсир кўрсатади. Ярим сунъий антибиотиклар захира антибио-
тиклари ҳисобланиб, асосан бензилпенициллинга чидамли бўлган 
касаллик қўзғатувчи микроорганизмларга таъсир кўрсатади. Ҳо-
зирда антибиотиклар намояндаси бўлган дори воситаларидан мак-
ролидлар (эритромицин, олеандомицин, синтомицин, левомицин, 
стрептомицинлар) зарарли таъсирлари камроқ бўлганлиги учун 
амалиётда тери касалликларини даволашда кўпроқ қўлланилиб 
келинмоқда. 
Умумий даво воситалари сифатида антибиотиклардан тетрацик-
лин гуруҳига мансуб дори воситалари ҳам қўлланилади. Буларга 
тетрациклин, хлортетрациклин, окситетрациклин, морфоциклин, 
метациклин, доксоциклинлар киради. Ушбу дори воситаларининг 
самарали таъсиридан ташқари салбий таъсири ҳам мавжуд бўлиб, 
узоқ ва катта миқдорда қўлланганда ҳамда ёш болаларга тавсия 
этилганда салбий асоратлар келтириб чиқариши мумкин. Бундай 
асоратлар диспептик ҳамда жигардаги ўзгаришлар кўринишида 
бўлиши мумкин, шунинг учун ҳам ушбу дори воситаларини 5 
ёшгача бўлган бемор болаларга кўпинча тавсия этилмайди.
Антибиотикларнинг яна бир вакили цефалоспоринлар бўлиб, 
улар қаторига цепорин, цефалоспорин С, цефалотин, цефалексин ва 
бошқалар киради. Бу дори воситалари ичишга, мушак орасига ва 
вена ичига юборишга мўлжалланган. 
Грамманфий бактерияларга таъсир этувчи антибиотикларга 
полимиксин киради. Улар асосан болаларда тери касалликларини 
маҳаллий даволаш мақсадида кўпроқ тавсия этилади. Масалан, 
грамицидин дори воситаси граммусбат бактерия ва коккларга 
ўлдирувчан таъсир этиб, асосан маҳаллий спиртли эритмалар 
сифатида қўлланилади. 
Сульфаниламид дори воситалари кам асорат берувчан хусу-
сиятга эга бўлиб, антибиотиклар билан биргаликда тавсия этилади. 
Ушбу дори воситаларининг намояндалари сульфадемизин, норсуль-
фазол, этазол, сульфапиридазин ва сульфаленлар бўлиб, улар янги 
туғилган чақолоқларга, туғилгандан сўнг биринчи ойларда бемор 
болаларга тавсия этилмайди. 


61 
Сульфон дори воситалари бўлмиш диаминодефенилсульфон-
ДДС, авлосульфон, дапсонлар мохов касаллигини даволашда ҳамда 
Дюрингнинг герпетифор дерматити касаллигини даволашда қўлла-
нилади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling