Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Қоришмалар (пасталар). Ёғли ва кукунcимон моддаларнинг
бир хил нисбатда бўлган аралашмаси қоришмалар ёки пасталар, деб аталади. Қоришмалар сепмалар ва чайқатгичли аралашмалардан таркибида ёғ моддаси борлиги ва терига чуқурроқ таъсир этиш хусусияти билан фарқ қилади. Ёғ моддалари сифатида пахта (о1. Gassipi), кунгабоқар (о1.Helianti), шафтоли (о1.Реrsicorum) ёғлари ҳамда вазелин ва ланолинлар (Lanolini) ишлатилади Қоришмалар таркиби рух оксиди, талк ва крахмал моддаларидан таркиб топган бўлиб, кукунли қисми ғовак ва ўтказувчан ҳусусиятга эга бўлганлиги суюқ моддаларнинг буғланишига сабабчи бўлади. Қоришмаларнинг бундай хусусияти тери сатҳларининг совишига, қуришига ва яллиғланиш даражасини камайишига олиб келади. 70 Қоришмалар қобиғ ҳосил қилиб, тери сатҳини ташқи таъсирлардан, ишқаланишлардан ҳимоя қилади таркибидаги ёғ моддалари миқдорининг оширилиши натижасида эса тери сатҳи юмшайди, қобиғ ва қазғоқлардан тозаланади. Қоришмалар ичида рух мойи қоришмаси алоҳида ўрин тутади. Қоришмаларнинг турларидан яна бири бу Лассар пастаси бўлиб ҳисобланади. У рух қоришмасидан таркибида салицил кислотаси (1%) бўлиши билан фарқланади. У юмшоқ қоришма кўринишида қўлланилади. Тери ўчоқларидаги яллиғланиш жараёнини камайтириш, ҳимоялаш ҳамда тозалаш мақсадларида қоришмалар таркибига салицил кислотаси (1-2%), олтингугурт (5-10%), нафталин (10-20%), ихтиол (5-10%) дерматол (5-10%) каби дори моддаларининг кукунлари қўшилади. Қоришмалар терининг эпидермис қаватининг ўткир, ярим ўткир сурункали ва шилиниш ҳолатлари билан кечадиган касалликларида кенг қўлланилади. Намланган, пилчиллаган ўчоқли тери сатҳларига ва сочли қисмларига қоришмалар деярли ишлатилмайди. Қоришмалар ёғоч шпател ёрдамида тери сатҳига юпқа қилиб суртилади, юмшоқ пасталар эса дока ёки матога суртилиб, кейин боғлаб қўйилади. Тери сатҳларини қоришмалар қолдиғидан ҳар 3-5 кунда ўсимлик мойи, вазелин ёрдамида тозалаб турилади. Рецептлар: Rp: Zinci oxydati Talci veneti Amyli tritici aa 10.0 Vaselini 30.0 M.D.S. Рухли қоришма. Rp: Acidi salicylici 2.0 Zinci oxydatiTalci veneti Amyli tritici 50.0 Vaselini 100.0 M.D.S. Лассар қоришмаси Rp: Anaesthesini 3.0 Naphtalani Zinci oxydati Talci veneti aa 10.0 Ol. Persicorum Aq. destillatae aa 30.0 M.D.S. Қоришма |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling