Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Чайқатгичли аралашмалар ёки суюқ сепмалар


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Чайқатгичли аралашмалар ёки суюқ сепмалар. Чайқатгичли 
аралашмалар кукунсимон шаклдаги дори моддаларининг сувдаги
ёғлардаги аралашмаси бўлиб, тери касалликларини даволашда ўзига 
хос ўрин тутади. Бу усулнинг асосий моҳияти шундан иборатки, 
чайқатгичли аралашмалар таркиби тери юзаларига сурилгандан 
кейин суюқ қисми буғланиб, кукунсимон қисми эса тери сатҳида бир 
текисда тақсимланади ва ўз таъсирини кўрсатади. Шунинг учун ҳам 
чайқатгичли аралашмаларнинг суюқ сепмалар, деб аталиши 
мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Кукунсимон моддалар руҳ оксиди 
(Zinci oxidati), талк (Та1сi veneti) ва крахмал (Amyli tritici) шаклида 
ишлатилади. Суюқ сепмалар асосан терининг ўткир яллиғланиши 
билан кечадиган касалликларда (экзема, дерматит) қўлланилади. 
Улар тери сатҳига юзаки таъсир кўрсатиб, ўчоқлардаги оғриқ, 
кизиш, ачишиш, қичишишни камайтиради, терини қуритади. Бу 
усул ишлатилиши жиҳатидан қулай бўлиб, кўзланган мақсадга тез 
эришилади ва боғловчи материалларни талаб қилмайди. Суюқ 
сепмалар ишлатишдан олдин яхшилаб чайқатиб олинади, сўнг пахта 
бўлаги ёки қўл панжаси ёрдамида зарарланган тери юзаларига 
суртилади. Суюқ сепмалар асосан суртмалар ва ёғли моддалар 
ишлатиб бўлмайдиган ҳолатларда ишлатилади. Суюқ сепмалар 
таркибига глицерин моддаси қўшилиши натижасида унинг 
ёпишқоқлик ҳусусияти кўтарилиб, кукунсимон модда қисми тери 
сатҳида бирдай тарқаб ёпишиб қолади. Кўзланган натижага тез 
эришиш максадида эса суюқ сепмалар таркибига спирт эритмаси 
қўшилади, бу вақтда суюқлик қисми тез буғланиб, тери сатҳи 
курийди. 
Чайқатгичли аралашмалар таркибидаги кукунсимон модда 
билан суюқлик ўртасидаги нисбатни кўзланадиган мақсадга 
мувофиқ ўзгартирилиб турилади. Масалан, тери сатҳларига совуқ 
таъсир ўтказиш лозим бўлган ҳолатларда суюқ модда миқдори 
кукунсимон моддага нисбатан кўпроқ олинади (40-60 %). Тери 
сатҳларида ҳимоя қилиш пардаларини ҳосил қилиш керак бўлганда 
эса, аксинча суюқ модда миқдори камайтириб олинади (20-30%).


69 
Суюқ сепмалар таркибига олтингугурт, ихтиол, ментол, дерматол 
каби дори моддаларини қўшиб, бу билан улар таъсирини 
кучайтириш мумкин. Тери сатҳларидаги суюқ сепмалар иссиқ сув 
ёки ўсимлик ёғи билан ҳўлланган пахта бўлаклари ёрдамида 
тозаланади. Рецептлар:
Rp: Zinci oxidati 
Talci veneti 
Amyli tritici aa 30.0 
Aq. destillatae ad 200.0
M.D.S.Чайқатгичли аралашма. 
Rp: Zinci oxidati 
Talci veneti 
Glycerini aa 30.0 
Aq. destillatae ad 200.0 
M.D.S.Чайқатгичли аралашма. 
Rp: Zinci oxidati 
Talci veneti 40.0 
Spiritus aethylici 70% 20.0 
Aq. destillatae ad 200.0 
M.D.S.Чайқатгичли аралашма. 
Rp: Mentholi 2.0 
Zinci oxidati 
Talci veneti aa 30.0 
Glycerini 20.0 
Aq. destillatae ad 200.0 
M.D.S.Чайқатгичли аралашма. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling