Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Эмульсияли линиментлар. Линиментлар суюқ малҳамлар бў-
либ, улар кўпинча эмульсиялар шаклида тайёрланади. Эмульсиялар 
бир суюқликни иккинчиси билан қўшилганда аралашмай қолиши 
асосида тайёрланади. Турғун ҳолдаги эмульсияларни тайёрлаш учун 


73 
эса эмульгаторлардан фойдаланилади. Эмульгаторлар суюқликларни 
бўлакчаларга бўлиб, аралашишига йўл бермайди. 
Дерматологияда сувдаги ёғ ва аксинча ёғдаги сув кўринишида 
бўлган эмульсиялар ишлатилади. Биринчи хилида сув дисперссли 
муҳит вазифасини ўтаса, иккинчи хилида эса дисперсия фазасини 
ўтайди. Эмульсиянинг ёғли сувдаги хилини қўлланишида тери 
сатҳидаги сув буғланиб ҳарорат пасаяди ва у музлатувчи таъсир 
кўрсатади. Эмульсиянинг сувнинг ёғдаги ҳили эса тери сатҳига 
қопловчи, ёғловчи, юмшатувчи ҳамда бу таркибга кирувчи дори 
моддаларининг терига ўтишига сабабчи бўлади. Совутувчи 
малҳамлар ҳам эмульсиялар тарзида таъсир кўрсатади. Масалан, 
ланолин сувнинг ёғдаги эмульсияси кўринишида бўлиб, дори 
моддларни терининг чуқур қатламларига ўтишига ёрдам беради. 
Ўткир яллиғланиш билан кечадиган тери касалликларида (ўткир 
экзема, дерматит) аввал музлатувчи сўнг эса қуритувчи таъсирга эга 
бўлган, ёғнинг сувдаги 3:2:1 нисбатларидаги кўринишда бўлган 
эмульсиялар қўлланилади. ҳўлланиш ҳолати йўқолгандан кейин эса, 
аксинча эмульсияларнинг ёғнинг сувдаги ҳиллари қўлланилади. 
Рецептлар: 
Rp: Lanolini 20.0 
Vaselini 8.0 
Ol.Ricini 4.0 
Aq. destillatae ad 40.0 
M.D.S.Совутувчи эмульсияли суртма (сувдаги ёғ) 
Rp: Lanolini 5.0 
Vaselini 2.0 
Ol.Ricini 1.0 
Aq. destillatae ad 10.0 
M.D.S. Совутувчи эмульсияли суртма (ёғдаги сув) 
Эритмалар. Тери касалликларини даволашда микроблар, замбу-
руғлар ва қичишиш ҳолатига қарши таъсир кучига эга бўлган эрит-
малар қўлланилади. Улар сувли ва спиртли кўринишларда бўлади. 
Спиртли эритмаларга йод димламаси, салицил, бор кислотаси, ре-
зорцин, анилин бўёқлари киради. 50-70 даражали спирт эритмаси 
асосан терига қўзғатувчи, қуритувчи ва ва юмшатувчи таъсир кўр-
сатади.

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling