Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Склередема – шиш ҳолатининг ўзига хос шакли бўлиб, бунда 
жароҳатланган тўқималарнинг қаттиқлашиши кузатилади. Скле-
редема чақалоқ ҳаётининг 2-4 кунларидан бошлаб, кўпинча чала 
туғилган ва нимжон бўлган гўдакларда кузатилади. 
Касалликнинг этиологияси ва патогенези охиригача ўрганил-
маган. Касалликнинг келиб чиқишида гўдакларнинг узоқ вақт паст 
ҳароратли муҳитда қолиб кетиши ва совуқ қотиши сабаб бўлади. 
Шунингдек, чақалоқларнинг шиш ҳолатларга мойиллиги ва тери 
ости ёғ қавати кимёвий таркибининг ўзига хослиги ҳам муҳим 
аҳамият касб этади. Склередема касаллигининг юзага келишида ор-
ганизмда сув алмашинувининг нерв системаси орқали бошқарили-
шининг ўзгариши, капилляр қон томирлари деворларининг юқори 
ўтказувчанлиги, чала туғилган гўдакларда эса тери ва тери ости ёғ 
қавати гистологик тузилишининг якунига етмаганлиги каби омиллар 
муҳим аҳамият касб этади. Склередема касаллигини ривожланишига 
юқумли касалликлар, септик ҳолат, етарли бўлмаган озиқланишлар, 
ўпка ателектази, юракнинг туғма нуқсонлари каби патологик 
ҳолатлар таъсир кўрсатади. Касалликнинг оқибати хавфли бўлиб, 
уни натижалари ўтказилаётган даво муолажаларининг жадаллиги ва 
самарасига боғлиқ бўлади. 
Зарарланган тери соҳалари пайпаслаб кўрилганда тери ва тери 
ости ёғ қаватининг хамирсимон кўринишдаги соҳаларининг тез 
орада қаттиқлашиши кузатилади. Тери соҳаларининг зарарланиши 
болдир ёки сон соҳаларидан бошланиб, кейинчалик оёқ кафти, 
қовуқ, жинсий аъзолар ва тананинг бошқа соҳаларига тезда 
тарқалади. Касалликни оғир кечадиган ҳолларида тана тери 


85 
соҳалари тўлиқ патологик жараёнга жалб этилади, беморларнинг 
умумий аҳволи оғирлашади, уларда холсизлик, гипотермия, бради-
кардия, иштаҳанинг сустлашиши каби ҳолатлар кузатилади. Касал-
ликнинг таққослов ташхиси склерема ва адипонекроз каби касал-
ликлар билан ўтказилади. 
Даволаш. Энг аввало бемор болаларни эҳтиёткорлик билан ку-
везга жойлаштириб, иссиқ ванналар (39°С), соллюкс, резинали 
иситгичлар ёрдамида аста-секин иситиш лозим. Юракка таъсир 
этувчи дори воситалари фақатгина ичишга буюрилади, чунки тери 
остига юбориладиган дори воситалари сўрилмай қолиши мумкин. 
Гемотрансфузиялар (25-30 мл дан кунора), гамма-глобулин, аевит 
инъекциялари (0,1 мл дан кунига 2 маҳал мушак орасига) яхши 
самара беради. Даволаш жараёнида антибиотиклар (пенициллин, 
ампиокс) ва кортикостероид дори воситаларидан преднизолон (1 кг 
тана вазнига суткасига 1-2 мг миқдорида) қўлланилади. Тери ва тери 
ости ёғ қаватининг қаттиқлашиши ва шиши камайганда преднизолон 
миқдори аввал камайтирилиб, кейин эса умуман бекор қилинади. 
Профилактик чораларни ўтказиш мақсадида янги туғилган 
чақалоқларни совуқ қотишдан сақлаш лозим, агарда ушбу ҳолат рўй 
берган бўлса, мушак орасига аевит 0,1 мл дан кунига 2 маҳал 5-7 кун 
давомида юбориш ва бемор гўдакларни иситиш тавсия этилади.

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling