Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Себореяли дерматит чақалоқлар ҳаётининг 1-2 ҳафталари 
охирларида, баъзан 1-ойлари охирларида, камдан-кам ҳолатларда эса 
3 ойлик даврларида юзага келади. Касалликнинг енгил, ўрта оғир ва 
оғир шаклларда кечиши қайд этилади. Касалликни енгил шаклида 
патологик жараён думба соҳаларида қизариш ва енгил маддаланиш 
кўринишида бошланиб, бир неча кун давомида тананинг пастки 
қисми табиий бурмаларга (чов, сон) ва кам ҳолларда эса тананинг 
юқори қисми табиий бурамаларига (бўйин, қўлтиқ ости, қулоқ 
супраси орқа соҳаси) тарқалади. Ўчоқларнинг атрофида усти 
кепаксимон қипиқлар билан қопланган лентикуляр ва нуммуляр 
характерга эга, тарқоқ ҳолдаги доғли-тугунчали тошмалар 
кузатилади. Беморларнинг умумий аҳволи ўзгаришсиз бўлади, 
баъзан бемор болаларда диспепсик ўзгаришлар: қусиш ва ич кетиши 
ҳолатлари кузатилади. 
Касалликнинг ўрта оғирликдаги шаклида барча табиий 
бурмаларда қизариш, маддаланиш, мацерацияланиш ва атрофида эса 
қипиқланиш ҳолатлари кузатилади. Тез орада қизариш ва 


88 
қипиқланиш ҳолати беморларнинг бадан соҳаларига, қўл ва 
оёқларига тарқалади. Кўпинча бемор чақалоқларда бошнинг сочли 
қисми зарарланади, маддаланган ва қизарган ўчоқлар асосида қалин 
қипиқ ва қатқалоқлар жойлашиши қайд этилади. Беморларнинг 
умумий аҳволи ўзгаради, уларда диспепсик ўзгаришлар кузатилади: 
тез-тез қусиш ва ич кетиши (суткасига 3-4 мартагача) ҳолатлари 
безовта қилади. Чақалоқларда нотинчлик, уйқунинг бузилиши
иштаҳани сустлашиши каби ҳолатлар кузатилиб, катарал отит 
белгилари намоён бўлади. 
Себореяли дерматит касаллигининг оғир шаклида эса тери 
соҳаларининг кенг қамровли (2/3 қисми) зарарланиши, қизариши, 
маддаланиши, кепаксимон кўринишдаги қипилар билан қопланиши 
кузатилади. Бошнинг сочли қисмларида қизариш-маддаланиш 
асосида қалин қатқалоқлар ҳосил бўлади. Барча ҳолларда 
беморларнинг умумий аҳволи оғир бўлиб, безовталик, уйқунинг 
нотинчлиги, анорексия, диспепсик ўзгаришлар, кахексия, гипохром 
камқонлик ҳолатлари кузатилади. Касаллик пневмония, отит каби 
касалликлари билан асоратланади. Қоннинг биокимёвий таркиби 
таҳлил қилинганда беморлар қонида диспротеинемия ҳолати 
кузатилиб, умумий оқсил, альбуминлар миқдорининг камайиши, 
глобулинлар миқдорининг эса ошиши ҳолати қайд этилади. 
Себореяли дерматит касаллигининг ушбу клиник шаклининг 
кечиши ва белгилари кўпинча десваматив эритродермия касаллиги 
белгиларига ўхшаш бўлади. Лекин касалликнинг клиник кечишини 
кузатиш тўғри ташхис қўйишга асос бўлади, чунки умумий клиник 
белгилар ва лаборатор ўзгаришлар дескваматив эритродермия 
касаллигига нисбатан камроқ намоён бўлиб, тез вақт давомида 
нормаллашади. 
Даволаш. Касалликнинг оғир ва ўрта оғир шаклларида комплекс 
даво чоралари ўтказилиши лозим. Бу борада қисқа курсли (5-7-10 
кунлик) антибиотикларни қўллаш, плазма, албумин, глюкоза ва 
аскорбин кислоталарини қуйиш, гамма-глобулин, В гуруҳ 
витаминларини (В1,В6,В12) мушак орасига юбориш, С ва В2 
витаминларини ичиш, фермент дори воситаларини (пепсинли 
хлорид кислотаси, ошқозон шираси, панкреатин) қўллаш тавсия 
этилади. Себореяли дерматит касаллигининг енгил шаклларида 
маҳаллий давонинг ўзини қўллаш етарли бўлади. Маҳаллий анилин 
бўёқларининг 1-2 %ли сувли ёки спиртли эритмалари, нафталан 


89 
малҳами, гормонал крем ва малҳамлар суртилади. Беморларнинг 
умумий аҳволи ва теридаги патологик жараёнлар яхшилангач, барча 
беморларга 10-15 кун давомида УБН билан билан муолажа 
ўтказилиши тавсия этилади. Бу тадбирларни ўтказилиши билан бир 
пайтда албатта, чақалоқлар она сути билан озиқлантирилишлари 
лозим. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling