102
Стрептококкли импетиго (ширинча) терининг энг кўп
тарқалган йирингли касаллиги бўлиб, бу касалликда тери соҳаларида
дастлаб яллиғланган доғли тошмалар тарзида пайдо бўлади, улар
сатҳида бир неча соатлар ўтгандан сўнг эса тўғноғич
катталигида
бўлган юмшоқ қобиғли пуфакчалар (флектеналар) пайдо бўлади.
Пуфакчаларнинг атрофи қизариб, ҳажми катталашиб боради.
Флектеналар қобиғи бурушқоқ ва ёрилувчан бўлиб, улар таркибида
йирингли ёки қонли суюқлик
кузатилади, кейинчалик улар юпқа
қалинликдаги қатқалоққа айланади. Қатқалоқлар кейинчалик кўчиб
тушиб кетади ва улар ўрнида иккиламчи доғланиш кузатилади,
атрофия ёки чандиқлар эса ҳосил бўлмайди. Флектеналар асосан
тери сатҳига алоҳида-алоҳида бўлиб тошади,
лекин улар атрофга
кенгайишга ва қўшилишга мойил бўлади, бундай ҳолатларда улар
ҳалқасимон шаклни олади. Тошмалар кўпинча тананинг очиқ тери
соҳаларига тошади, баъзан тошмалар беморлар юзини бутунлай
қоплаб
олиши мумкин, натижада улардан йирингли-сероз суюқлик
ажралиб туриши кузатилади, касалликнинг «ширинча»
номи ана
шундан келиб чиққан. Касаллик давомийлиги ўртача 2-3 ҳафтани
ташкил этади, беморларнинг умумий аҳволи деярли ўзгармайди.
Do'stlaringiz bilan baham: