Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Янги туғилган чақолоқлар буллёз импетигоси


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Янги туғилган чақолоқлар буллёз импетигоси. Буллёз импе-
тиго касаллигини чақолоқлик даврида кузатиладиган эпидемик 
чилла яра касаллигининг енгил шакли, деб қаралади. Касаллик тана 
тери соҳаларида, оёқ ва қўл соҳаларида катталиги нўхат каттали-
гидан олхўри катталигигача бўлган, таркибида сероз ёки серозли-
йиринг тутган, қобиғлари таранг кўринишда бўлган алоҳида 
жойлашадиган пуфакли тошмалар тошиши билан кечади. Тошмалар 
катталашишга ва атроф тери соҳаларига тарқалишга мойил бўлади. 
Пуфакли тошмалар ёрилиб, сатҳи юзаки қатқалоқлар билан 
қопланади, кейинчалик эса бу қатқалоқлар қуриб тушиб кетади ва 
улар ўрнида вақтинчалик пигментли доғлар қолади. Касаллик кўп 
ҳолларда яхши кечади, бемор болалар умумий аҳволи ўзгармайди. 
 
Стрептококкли пиодермиялар 
Стрептодермия касаллигининг энг кўп учрайдиган клиник 
шаклларига импетиго (ширинча), бўшлиқли импетиго (оғиз 
бичилиши), интертригиноз стрептодермия, вулгар эктима (кўзяра), 
оддий темираткилар киради. 


102 
Стрептококкли импетиго (ширинча) терининг энг кўп 
тарқалган йирингли касаллиги бўлиб, бу касалликда тери соҳаларида 
дастлаб яллиғланган доғли тошмалар тарзида пайдо бўлади, улар 
сатҳида бир неча соатлар ўтгандан сўнг эса тўғноғич катталигида 
бўлган юмшоқ қобиғли пуфакчалар (флектеналар) пайдо бўлади. 
Пуфакчаларнинг атрофи қизариб, ҳажми катталашиб боради. 
Флектеналар қобиғи бурушқоқ ва ёрилувчан бўлиб, улар таркибида 
йирингли ёки қонли суюқлик кузатилади, кейинчалик улар юпқа 
қалинликдаги қатқалоққа айланади. Қатқалоқлар кейинчалик кўчиб 
тушиб кетади ва улар ўрнида иккиламчи доғланиш кузатилади, 
атрофия ёки чандиқлар эса ҳосил бўлмайди. Флектеналар асосан 
тери сатҳига алоҳида-алоҳида бўлиб тошади, лекин улар атрофга 
кенгайишга ва қўшилишга мойил бўлади, бундай ҳолатларда улар 
ҳалқасимон шаклни олади. Тошмалар кўпинча тананинг очиқ тери 
соҳаларига тошади, баъзан тошмалар беморлар юзини бутунлай 
қоплаб олиши мумкин, натижада улардан йирингли-сероз суюқлик 
ажралиб туриши кузатилади, касалликнинг «ширинча» номи ана 
шундан келиб чиққан. Касаллик давомийлиги ўртача 2-3 ҳафтани 
ташкил этади, беморларнинг умумий аҳволи деярли ўзгармайди. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling