Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
Аралаш пиодермиялар 
Аралаш пиодермиялар бир вақтнинг ўзида келтириб чиқарувчи 
сабабларига кўра стафилакоккли ва стрептококкли бўлади. Ушбу 
гуруҳ касалликлари юза ва чуқур кўринишларда кечади. Юза 
кўринишларда кечадиган касалликларга вулгар импетиго, чуқур 
кўринишларда кечадиган касалликларга эса сурункали ярали ва 
ярали-ўсувчан пиодермиялар, шанкрсимон пиодермиялар ва пиоген 
гранулемалар киради. 
Вулгар импетиго касаллиги асосан болаларда учрайди
касалликка олиб келувчи омиллар турли-туман бўлиб, ҳар ҳил 
микротравмалар, тери соҳаларининг сўлак ва кўз ёшлари билан 


105 
ишқалиниши натижасида юзага келади. Тошма элементлари асосан 
оғиз, бурун ва кўз атрофи тери соҳаларида жойлашади. Касаллик-
нинг клиник белгилари дастлаб, вулгар импетиго ёки фликтена 
кўринишларида бошланади, кейинчалик стафилококкли инфекция-
нинг қўшилиши натижасида улар таркибидаги суюқлик лойқаланади 
ва йирингли тус олади, тошмалар бир-бирлари билан қўшилишга 
мойил бўлади. Кейинчалик тошма элементлари қалин, сариқ ёки 
яшил-сариқ ранг кўринишларида бўлган қобиғлар билан қопланади. 
Тахминан 1-2 ҳафталардан сўнг ўчоқлар юзаларидаги йирингли 
қобиғлар қуриб тушиб кетади ва уларнинг ўрнида иккиламчи 
вақтинчалик доғланишлар кузатилади. 
Сурункали ярали ва ярали-ўсувчан пиодермия касаллиги 
асосан иммун тизими сусайган, ички аъзолар томонидан сурункали 
касалликлари мавжуд бўлган, асаб ва эндокрин тизими фаолияти 
бузилган катта ёшдаги беморларда учрайди. Касаллик дастлаб 
стрептококкли эктима, кўзяра ёки чуқур инфильтратлар кўринишида 
бошланади, кейинчалик улар некрозланиб яраларга айланади. Яралар 
ҳажми катта, чегаралари қаттиқлашган, йиртилган ва нотекс 
кўринишларда, тублари эса ғадир-будур кўринишдаги йирингли 
таркибдан ташкил топган бўлади. Бундай ярали ўчоқлар атрофида 
чуқур 
йирингли 
тошмаларни 
кузатиш 
мумкин 
бўлади. 
Инфильтратлар тубида бир-бири билан туташиб кетган йирингли 
бўшлиқлар кузатилади. Қобиғлар остида яралар ривожи давом этиб, 
атрофга тарқала бошлайди, уларнинг кўриниши ҳар ҳил шаклларда 
бўлади. Бундай ўчоқлар атрофида янги йирингли тошмалар 
кузатилади, улар ўз навбатида йирингли-ярали кўриниш олади. 
Беморларни умумий ҳолсизлик, камқонлик, уйқусизлик ва ўчоқларда 
кузатиладиган оғриқлар безовта қилади. Касаллик сурункали 
кўринишда узоқ ой ва йиллар давом этади, жараён ўчоқлар ўрнида 
чандиқлар ҳосил бўлиши билан якунланади. Бундай яралар юзасида 
айрим ҳолларда тўқималарнинг сўгалсимон кўринишда бўлган ўсиб 
кетиши ҳолати кузатилади, натижада жараён бутун яралар юзасини 
эгаллайди. Касалликнинг бундай кўринишларда кечиш ҳолати ярали-
ўсувчан пиодермия, деб баҳоланади.

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling