Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Болалар қичимаси
Болалар қичимаси (строфулюс) касаллиги терининг аллергик касалликлар туркимига кириб, касаллик асосан болалар ҳаётининг дастлабки 3-5 ойларидан 4 ёшгача бўлган давр оралиғида кўпроқ учрайди. Болалар қичимаси касаллигининг ривожланишида болалар организмини озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан бўлган салбий жавоб реакцияси, яъни аллергия ҳолати асосий ўрин тутади. Сенсибилизация ҳолати бемор болалар организмида кўпинча сигир сутига, балиқ махсулатларига, цитрус меваларига, қўзиқорин, қулуп- най ва турли ширинлик маҳсулотлари таъсирига нисбатан ривожланади. Болалар эмлаш даврида қўлланиладиган зардоблар, касалликлар туфайли тавсия этиладиган дори воситаларини, жумладан, антибиотикларни, сульфаниламидларни қўллаш ҳам қичима касаллига олиб келиши мумкин. Болалар қичимаси касаллиги ривожланишида ҳазм қилиш аъзолари томонидан кузатиладиган касалликлар ёки улар фаолиятининг бузилиши ҳолатлари (аутоинтоксикация ва аутосенсибилизациялар) муҳим патогенетик аҳамият касб этади. Қаварчиқли тошмалар касалликнинг дастлабки клиник белгиси бўлиб ҳисобланади. Бундай тошмалар ўртасида кейинчалик тугунчалар пайдо бўлади, уларнинг ҳажми тариқ катталигида бўлиб, кучли қичишиш билан кечади. Касалликнинг бундай кўринишда кечиши строфулюс, деб ном олган. Строфулюснинг бошқа клиник тури борки, уларда тугунчалар учида пуфакчалар ҳосил бўлади, касалликнинг бундай кўринишда кечиши пуфакчали қичима, деб аталади. Қичишиш оқибатида қашланмали излар вужудга келади ва улар геморрагик қатқалоқлар билан қопланади. Болалар қичимаси касаллиги кўпинча сурункали кечади, касалликнинг бундай кўринишда кечишига овқатланиш тартибининг бузилиши, турли касалликлар туфайли антибиотик ва бошқа дори воситаларини узоқ муддат давомида қўллаш каби омилллар сабаб бўлади. Болалар қичимаси касаллиги кейинчалик строфулюс ва нейродермит касаллигига ўтиши мумкин, ўсмир ёшидаги болаларда эса болалар қичимаси касаллиги катталар қичимасига ҳам айланиши мумкин. Строфулюс касаллигини эшакем касаллигидан фарқлашда дермографизм усули катта ёрдам беради. Болалар қичима 126 касаллигига чалинган бемор тери соҳасига тўмтоқ таёқчанинг юргизилиши оқ чизиқни, яъни оқ дермографизмнинг пайдо бўлишига олиб келади. Эшакем касаллигида эса тўмтоқ таёқча юргизилган жойларда тери қавариб, бўртиб чиқади, қичишиш шиш пайдо бўлади. Дермографизмни бундай кўринишда бўлиши эшакем дермографизми, деб аталади. Бундан ташқари строфулюс касаллигига чалинган беморларда товон ва қорин рефлекслари пасайган, тери юзалари эса қуруқ бўлади, беморларда кўринарли лимфоаденопатия ҳолати кузатилади. Қон таркибида эозинофилия, лимфоцитоз ҳолатлари ҳамда ЭЧТ кўрсаткичларининг ошиши ҳолати кузатилади. Эшакем ва қичима касалликларини даволаш жараёнида овқат парҳезига амал қилиш муҳим аҳамиятга касб этади. Беморларга асосан гипоаллерген парҳез буюрилади, овқат ҳазм қилиш аъзоларининг ишини яхшилаш мақсадида рибофлавин, кальций пантотенат, аскорбин ва никотин кислоталари, шунингдек, пиридоксин каби дори воситалари тавсия этилади. Антигистамин дори воситалари ҳам (тавегил, задитен, фенкорол, перитол, супрастин) қўллаш яхши фойда қилади. Қон томирлар ўтказув- чанлигини сусайтириш ва капиллярлар ишини меъёрлаштириш мақсадида эшакем касаллигида кўпинча кальций препаратлари (кальций глюконат, кальций хлорид, кальций глицерофосфат) ва аскорутин дори воситалари буюрилади. Строфлюс касаллигида кузатиладиган терининг қуруқлиги ва оқ дермографизм ҳолатлари туфайли кальций препаратлари тавсия этилмайди. Қичима касал- лигини даволашда тинчлантирувчи дори воситалари ва транквили- заторларни қўллаш кўпроқ наф беради. Сурункали эшакем касал- лигида ёки строфулюс касаллигининг оғир кўринишда кечадиган ҳолатларида кортикостероидлар билан анаболик стероидлар тавсия этилади. Маҳаллий қўлланиладиган дори воситаларининг нафи камроқ бўлади. Кўпинча эшакем касаллигини даволашда ментол суви суртиш билан кифоя қилинади холос. Қичима касаллигида эса нафталан ва рух малҳамлари (2-3%), стероид малҳамлар (преднизолон, флуцинар, фторокорт) суртилади. Физиотерапевтик даво усуллари (диатермия, фонофорез, ультрабинафша нурлар) қи- чима касаллигида яхши натижалар беради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling