Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Атопик дерматит 
Атопик дерматит (АтД) касаллиги болаларда учрайдиган тери 
касалликлари орасида энг кўп тарқалган хасталик бўлиб, касаллик 
билан жами болаларнинг 3-10 % қисми хасталанади. Болалар тери 
касалликлари умумий структурасида эса АтД касаллигининг тутган 
ўрни ўртача 20% ни ташкил этади. Скрипкин Ю.К. ва 
ҳаммуаллифлари (1995) маълумотларига кўра АтД билан 
хасталаниш аҳолининг ҳар 1000 тадан 15 тасини ташкил этади. 
Кейинги ўн йилликларда касаллик учраш даражасини 2-3 маротабага 
ошганлиги қайд этилмоқда. «Атопия» ибораси А. Соса а R. Сооса 
лар томонидан илк марта 1923 йилда киритилган бўлиб, кейинчалик 
1933 йилда Ф. Wise ва М. Sulsberger лар «Атопия» касалликлари 
ичидан тери орқали намоён бўладиган касалликлар гуруҳини 
ажратиб олиб, уни «Атопик дерматит», деб номлашни таклиф 
қилганлар. «Атопия» ибораси ўзгача, мос келмайдиган, ғаройиб ва 
ўз ўрнига эга эмас деган маъноларни англатади. Атопия атамаси 
асосида аллергик, юқори сезувчанлик хусусиятига нисбатан бўлган 
ирсий мойиллик ҳолати тушунилади. 
АтД касаллиги асосида ирсий муҳитнинг аҳамияти муҳим 
ҳисобланади. Касаллик билан хасталаниш учун жавобгар бўлган ген 
11-хромосоманинг узун елкасидаги 11q13 қисмида жойлашган 
бўлиб, D11 S97 маркери билан узвий боғланганлиги аниқланган. 
Агарда асосий ген касалликнинг вужудга келишида асосий ўринни 
эгалласа, қолган генлар эса генетик ҳолат асосини ташкил этади. 
Атопия касаллигида аллергенларга нисбатан иммун реакциясининг 
хусусийлиги HLA-D II-класс генлари иштирокида амалга ошади. 
Иккинчи эксонли DR В1 гени Т-лимфоцит ҳужайра рецепторлари 
билан антигенлар ўртасидаги боғлиқликни белгилайди. Натижада Т-
лимфоцитлари вазифасининг фаоллашиши ҳамда IgE – антите-
лоларининг ажралиш жараёни кузатилади. Атопия касаллигида 
аллергенлар репрессор-генларига таъсир этиб уларнинг вазифасини 
сусайтиради ёки тухтатиб қўяди, бундай ҳолат кейинчалик рецептор 
йўли орқали депрессор (доминант) генларига таъсир этиш билан 
кечади, натижада аллергиянинг агрессив антителоларини, Е-
иммуноглобулинининг синтез қилинишига, биологик фаол моддалар 
ва фаол пептидларнинг ажралишига сабаб бўлади. АтД касаллигида, 
организмнинг иммун жавобида ирсий бузилишлар олдиндан 


128 
дастурланган бўлиб, жавоб жараёни асосан тери орқали намоён 
бўлади. Иммунологик ҳолатнинг бузилиши Т-хелпер системасининг 
2-тури (Th2) фаолиятининг ошиб кетиши билан кечади, у эса ўз 
навбатида Е иммуноглобулинларини юқори даражада ажралиб 
чиқишига олиб келади. E- иммуноглобулини атроф-муҳитдан 
организмга таъсир этадиган антигенларга нисбатан йўналтирилган 
бўлиб, унинг синтезланиши 5q гени орқали бошқарилиб туради ва у 
турли хил аллергенлар учун жавобгар бўлган II –класс HLA 
антигенлари билан узвий боғлиқликда бўлади.
Агарда АтД касаллиги асосида касалликка ирсий мойиллик 
ҳолатини ётиши маълум бўлса ҳам бундай ҳолатнинг генетик ўтиш 
йўллари ҳозиргача тўлиқ аниқланмаган. Айрим муаллифлар 
касалликка нисбатан бўлган ирсий мойиллик ҳолати асосида 
доминант ўтиш йўли ётади, десалар, бошқалар эса рециссив ҳолат 
ётади деб ҳисоблайдилар, учинчи гуруҳ олимлар эса касаллик 
асосида мультифакториал табиатга эга бўлган наслланиш ҳолати 
ётади, деб ҳисоблайдилар. Агарда АтД касаллигининг учраши ота-
оналарнинг иккисида қайд этилса, уларнинг фарзандларини 
касалланиш эҳтимоли 40-60% ни ташкил этади, агарда ота-
оналарнинг иккисида ҳам бир хил нишонда бўлган аъзолар 
касалланган бўлса (тери, нафас йўллари, ошқозон-ичак йўллари) у 
ҳолда касалланишга нисбатан бўлган мойиллик 60-80 % атрофида 
бўлади, агарда АтД касаллиги билан ота-оналардан бири 
хасталанган бўлса, у ҳолда бу кўрсаткич 20-40 %ни, агарда яқин 
қариндош-уруғлари орасида касалликнинг учраши ҳолати 
кузатилса, бу кўрсаткичнинг 5-10 % атрофида бўлиши қайд 
этилади. Ҳозирги вақтга келиб АтД касаллиги мультифакториал 
табиатга эга касаллик эканлиги маълум бўлиб, касалликни полиген 
кўринишидаги мойиллик ҳолати асосини генларнинг аддитив 
ҳамда турли хил кўринишларда бўлган ташқи муҳит 
компонентларининг биргаликдаги таъсири ташкил этади. 
Мультифакториал табиатга эга АтД касаллигида генларнинг 
аддитив таъсири асосида битта бош ген асосий таъсир кўрсатади 
ва касаллик намоён бўлади. Бу вақтда ташқи муҳит омиллари эса 
уларни юзага чиқишини таъминлайди. 
Болаларда АтД касаллиги эрта гўдаклик даврларидан 
бошланиб, сурункали-қайталама, болалар ёши даврларига хос 
бўлган динамика кўринишида кечади, касаллик белгилари яширин 


129 
ҳолатдан то яққол кўринадиган белгилар сифатида намоён бўлади. 
Касаллик белгилари кўпинча бола туғилгандан сўнг 60 % 
ҳолатларда биринчи ярим йилликда, 90 % ҳолатларда эса 1 ёшгача 
бўлган вақт мобайнида намоён бўлади. Касаллик ташхиси Hanifin 
J.M., Rajka G., (1980) лар томонидан 3 та даврга: гўдаклик (0-2), 
болалик (2-12) ва ўсмирлик ҳамда катталар (12-23) даврларига 
бўлинади. Касалликка ташхис қўйиш 4 та асосий мезонлар орқали 
амалга оширилади: қичишиш аломатларини бўлиши, касаллик 
белгиларининг ўзига хос кўринишда бўлиши ва жойлашиши, 
касалликнинг сурункали-қайталама кўринишида кечиши ва 
албатта шахсий ва оилавий анамнезида атопик касалликларнинг 
мавжудлигининг қайд этилиши асосида олиб борилади. АтД 
касаллигини бундай кўринишда кечишини акс эттириш мақсадида 
В.Н. Гребенюк ва А.М. Маннановлар (1987) томонидан таклиф 
этилган 5 клиник шакллари орқали ифодаланади: экссудатив, 
эритемато-сквамоз, эритемато-сквамоз турининг лихенификация-
сига мойил шакли, лихеноид ва пруригиноз шакллари кўри-
нишида.
АтД касаллигининг шаклланишида, ривожланишида турли хил 
преморбид омиллар (ҳомиладорлик даврининг кечиши, интранатал 
гипоксия, туғилиш жараёнининг асоратланиши каби ҳолатлар) 
таъсир кўрсатади. Гўдаклик ва эрта болалик даврларида 
касалликнинг вужудга келишида ва қайталанишида овқатланиш 
жараёнининг бузилиши, сунъий овқатланиш, профилактик 
эмлашлар, дори моддаларининг турли касалликлар туфайли 
истеъмол қилиниши каби ҳолатлар сабабчи бўлса, болалик 
даврининг охири ва ўсмирлик-катталик босқичлари ёшидаги 
болаларда эса касалликнинг кечишида нафас аллергенлари 
таъсири, руҳий юкламалар, чарчаш, кундалик тартибнинг 
бузилиши каби ҳолатлар устун келади. Бу вақтда иккиламчи 
инфекция аломатларининг қўшилиши эса касалликни асоратли 
кечишига сабабчи бўлади. 
Атопик дерматит касаллигининг кечиши болалар ёшига боғлиқ 
бўлган ҳолдаги узлуксизликда кечиши билан ажралиб туради. 
Бола туғилгандан сўнг дастлаб, касалликнинг намоён бўлиши 
овқат маҳсулотларига сезувчанлик ҳолатининг юқори бўлиши, 
кейинчалик эса улар аҳамияти камайиб, нафас аллергенларига, 
дори воситаларига бўлган сезувчанлик ҳолатининг ошиши билан 


130 
намоён бўлади ва касаллик белгилари кейинчалик ўзгарувчан 
кўринишда сурункали - қайталама кечади. Бошқача қилиб 
айитганда моновалент сезувчанлик поливалент сезувчанлик 
ҳолатида бўлади. Касалликнинг кечиши йил фаслларига боғлиқ 
бўлиб, унинг хуруж қилиши кўпинча йилнинг куз ва қиш 
фаслларига тўғри келиши кузатилади. Касалликнинг кечиши 
ОРВИ, аллергик ринит, астмоидли бронхит, овқат аллергияси, 
сурункали тонзиллит, пиодермия, гижжа инфекцияси, кариэс, 
рахит, анемия, гипотрофия, тимомегалия каби касалликлар билан 
бирга кечади. 
Касаллик белгиларини дастлаб пайдо бўлиши ва жойлашиши 
деярли 89,3% беморларда асосан юз соҳасидан бошланади. 
Беморларда ёноқ, пешона ва даҳан соҳаларида ўчоқларнинг 
жойлашиши кузатилади. Кўпгина ҳолатларда касалликнинг асосий 
морфологик белгиларининг жойлашиши дастлаб буйин, билак, 
болдир соҳаларида, тирсак ва тизза букламларида жойлашиши 
қайд этилади. Ўчоқларда касаллик белгилари қизариш, бироз шиш 
ва ҳўлланиш билан кечади. Деярли барча беморларда 
касалликнинг кечиши қичишиш, безовталик ва уйқу жараёнининг 
бузилиши каби салбий ҳолатлар кўринишида намоён бўлади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling