Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Касалликнинг гўдаклик босқичи одатда бемор болалар 
ҳаётининг 7-8 ҳафталаридан бошланади, тери соҳалари экссу-
дацияга мойил бўлиб, оғир ёки ўртача оғирликдаги яллиғланишлар 
содир бўлади. Касаллик кўпинча юз, лунж ва пешона соҳаларида 
маҳаллийлашади, бурун ва лаб соҳалари тошмалардан холи бўлиб, 
баъзан жараён оёқ, қўл ва думбанинг ташқи томонини қамраб 
олиши мумкин. Дастлаб тошмалар эритематоз шишли ва 
эритематосквамоз ўчоқли, папуловезикулали, фасод боғлаш ва 
пўстлоқлар кўринишида намоён бўлади. Вақт ўтиши билан эса 
экссудатив ҳолат камаяди ва касалликнинг яғирланувчи ва 
пруригиноз клиник кўринишлари кучайиб боради. Тахминан бир 
ярим йилдан сўнг тирсак ва тизза ости букув соҳаларида, 
панжаларда касалликка хос бўлган тошмаларнинг пайдо бўлиши 
кузатилади. Асосан бемор болалар ҳаётининг иккинчи йилида 
инфильтратив, лихеноид, сквамоз ўзгаришлар рўй беради, 
экскориациялар, яллиғланган фолликуляр папулалар пайдо бўлади. 
Иккинчи йилнинг охирида эса теридаги касаллик белгилари 


131 
спонтан равишда ёки даволаш натижаларида йўқолади ёки 
касаллик ўзининг иккинчи босқичига ўтади. 
Болалик босқичи яғирланиш ҳолатининг шаклланиши, 
тошмаларнинг бурмаларда маҳаллийлашиши билан таърифланади. 
Экссудатив ҳодисалар эса кузатилмайди, тери соҳалари 
қуруқлашади. Ушбу босқичнинг асосий тошма элементлари 
бўлган папулалар қўшилишга ва яғирланган ўчоқларни ҳосил 
қилишга мойил бўлади. Бемор болаларнинг бир қисмида «атопик 
юз» ҳолати шаклланади, яъни терининг ранги хира, кулранг 
бўлади, периорбитал гиперпигментация ҳолати, пастки қовоқ 
соҳаларида қўшимча бурмалар (Денье-Морган) чизиғининг 
ривожланиши 
кузатилади. 
Терининг 
эритемато-сквамоз 
кўринишдаги кечиши асосида кўз, лаб атрофларида ва бурун 
тешиклари соҳасида кўпинча ёриқларнинг пайдо бўлиши 
кузатилади. Бу даврда патологик жараён кўпинча тирсак ва тизза 
ости бурмаларида, билак ва болдир бўғимлари соҳаларида, 
панжаларнинг орқа томонида, елка соҳасида, бўйиннинг орқа 
тарафида ва тананинг ён томонларида маҳаллийлашади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling