Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Кератомикозлар 
 
Кепаксимон ёки ранг-баранг темиратки касалликнинг қўзға-
тувчиси Рhtyrosporum orbiculare бўлиб, касалликда фақат эпидер-
миснинг шох қавати зарарланади, шунинг учун ҳам яллиғланиш 
белгилари кузатилмайди. Касаллик тери соҳаларида яллиғланмаган 
пушти, сариқ, жигарранг, тўқ- қўнғир ранг кўринишида бўлган, 
худди сутнинг кофе билан аралашмаси рангини эслатиб турадиган 
тошмалар тошиши билан намоён бўлади. Доғли тошманинг устки 
юзаси одатда кепаксимон қипиқлар билан қопланган бўлганлиги 
учун ушбу касаллик кепаксимон темиратки, деб ном олган. 
Тошмалар кўкрак, бўйин, елканинг юқори қисми, кураклар ўртасида 
ҳамда бўкса ва қорин тери соҳаларида жойлашади. Кепаксимон 
темиратки касаллигининг келиб чиқишига асосан шахсий гигиена 
ҳолатларига риоя қилмаслик, кўп терлаш ва сунъий матолардан 
тикилган кийимларни узоқ вақт давомида кийиб юриш каби 
ҳолатлар сабабчи бўлади. Касаллик ойлаб ва йиллаб давом этиши 
мумкин. Субъектив беморларни ҳеч нарса безовта қилмайди, баъзан 
эса енгил қичишиш ҳолати кузатилиши мумкин. Касаллик белгилари 
беморларда баҳор ва куз фасллари пайдо бўлиб, қишнинг совуғи ва 
ёзнинг жазирама иссиғида эса йўқолиб кетади. Офтобда тобланган 
ёки маҳаллий даво чораларини олган беморларда қипиқланиш 
ҳолати кузатилмайди ва ўчоқларда ҳосил бўлган доғларнинг ўрнида 
ранги оқариб кетган депигментациялар пайдо бўлади (сохта 
лейкодерма). Бундай ҳол витилиго (пес) касаллиги белгиларини 
эслатади. Бироқ йодли синов усули (Бальцер синови) орқали 
кепаксимон темираткани витилиго касаллигидан ажратиш мумкин 
бўлади, яъни ғоваклашган шох қават ҳужайралари йоднинг спиртли 
эритмаси суртилганда бўёқларни ўзига кўп қабул қилиб олади, 
натижада эса зарарланган тери соҳаларида доғли тошмалар тўқ 
рангларга бўялади. Захм лейкодермасидан кепаксимон темиратки 
касаллиги «тирноқ билан уриш» синамасининг (Бенье белгисининг) 
мусбат натижаси билан, яъни зарарланган ўчоқларда яширин 
қипиқланиш жараёни кетаётганлиги билан фарқланади. Доғли 
соҳалар люминесцент лампаси (ВУД лампаси) орқали ёғдуланти-
рилганда доғли тошмалар юзаси қўнғир рангда товланади. 


156 
Ранг-баранг темиратки касаллигини даволашда замбуруғларга 
қарши дори воситалари қўлланилади. маҳаллий даволашда 2-5 %ли 
салицил кислотасининг спиртли эритмаси, 10-20 %ли олтингугурт 
малҳами, нитрофунгин, Андриасян суюқлиги, «Тербезил», 
«Ламизил», «Низорал» ва «Орунгал» малҳамларини суртиш 
самарали наф беради. Фунгицид эритмалар билан фунгицид 
малҳамларни навбатма-навбат қўллаш мақсадга мувофиқ бўлиб 
ҳисобланади. Шунингдек, касалликни даволашда 3–7 кун мобайнида 
аввал 60% ли гипосульфат натрий эритмасини, кейин эса 6% ли ош 
тузи кислотаси эритмаларини кетма-кет (Демьянович усули) суриш 
(болаларга эса 40 % ва 4 %ли эритмалар тарзида) орқали ижобий 
натижаларга эришиш мумкин. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling