Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


ТЕРИНИНГ ПРОЛИФЕРАТИВ КАСАЛЛИКЛАРИ


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

ТЕРИНИНГ ПРОЛИФЕРАТИВ КАСАЛЛИКЛАРИ 
 
Псориаз 
 
Псориаз (синонимлари: тангачали темиратки, қипиқли темират-
ки, қичимали темиратки, гулафшин) касаллиги болаларда учрай-
диган тери касалликлари орасида атопик дерматит касаллигидан 
кейин иккинчи ўринни эгаллайди ва болалар тери касалликлари 
структурасида унинг учраш даражаси 1 %дан 8 %ни, касалхонага 
ётқизилган бемор болалар ичида эса касалликнинг учраш даражаси 8 
%дан 22 %ни ташкил этади. Охирги йилларда болалар орасида, 
айниқса, мактаб ва мактабгача ёшда бўлган болалар ўртасида псо-
риаз касаллигининг учраш ҳолатининг ортиб бориши кузатилмоқда, 
айниқса, унинг оғир ҳамда асоратли клиник шаклларининг учраши 
қайд этилмоқда. Болаларда псориаз касаллиги катталарга нисбатан 
ўзига хос кўринишда кечиши билан фарқ қилади. 
Касалликнинг патогенези асосида невроген, эндокрин, иммун 
жараёнларини, моддалар алмашинуви ҳолатларининг бузилиши, 
ирсий, вирусли, инфекцион-аллергик омиллар, микроциркуляция 
ҳолатининг бузилиши каби омиллар асосий ўрин тутади. Касаллик 
билан хасталаниш 50 %дан ортиқ ҳолатларда 10 ёшгача бўлган 
болаларда қайд этилади. Касаллик билан қиз болалар кўпроқ 
хасталанадилар. 
Псориаз касаллиги асосида 24,3 %дан 89 % гача ҳолатларда 
касалликка нисбатан бўлган ирсий мойиллик ҳолати ётиши қайд 
этилади. Агар оилаларда ота-оналардан бирини псориаз касаллиги 
билан хасталанганлиги қайд этилса, у ҳолда ушбу оиладаги 
болаларда касалликнинг вужудга келиши 8% ни, агарда касаллик 
билан хасталаниш иккала ота-онада ҳам қайд этилса, у ҳолда 
оиладаги болаларнинг псориаз касаллиги билан хасталанишлари 
ҳолати 41 %гачани ташкил этади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш 
лозимки, касалликка бўлган ирсий мойиллик ҳолатининг рўёбга 
чиқишида атроф-муҳит омилларининг таъсир этиши муҳим ўрин 
тутади. 
Бундай 
омилларга 
овқат 
маҳсулотлари, 
облигат 
аллергенларнинг салбий таъсирлари, ЛОР аъзоларида мавжуд 
бўлган бактериал касаллик ўчоқлари, БЦЖ ревакцинация ҳолатлари, 


138 
Манту синамалари, руҳий травмалар ва шамоллаш касалликлари 
кабилар киради.
Касалликнинг юзага чиқишида стресс кўринишидаги таъсир 
этувчи омиллар сифатида инфекцион касалликлар (ангина, ОРЗ, 
сувчечак, қизамиқ, қизилча ва ҳ.к. лар) 48 % ҳолатларда, руҳий-
эмоционал кечинмалар (боғча ва мактаблардаги носозликлар
келишмовчиликлар, кучли қўрқув, яқинларнинг вафоти ва ҳ.к. лар) 
25 % ҳолатларда, жисмоний толиқишлар (кучли инсоляция, совуқ 
қотиш, травмалар ва ҳ.к. лар) 15,8 %-17,9 % ҳолатларда аҳамият касб 
этади. Касалликнинг учраш даражаси паст ҳарорат ва юқори намлик 
мавжуд бўлган шароитларда юқори бўлади. Касалликни кечишида 
йил фаслларига боғлиқлик ҳолати муҳим аҳамият касб этади. 
Болаларда псориаз касаллигининг кечишида психосоматик 
бузилишлар алоҳида ўрин тутади. Псориаз касаллиги билан 
хасталанган бемор болаларда психоэмоционал сфера ҳолатининг 
бузилиши, махсус кўринишдаги характериологик ўзгаришлар 
(безовталик, эмоционал турғунсизлик, касалликнинг ривожланиб 
бориши, тарқалиши ва кечиш даражасининг оғирлашиши 
натижасида пайдо бўладиган истериод-турғунсизлик ҳолати) 
шаклланади. Беморларда кузатиладиган асабий ва руҳий ҳолатлар 
ўз ўрнида қатор биокимёвий ва иммунологик ўзгаришларнинг 
юзага келишига ва псориаз касаллигининг ривожланишига 
сабабчи бўлади. Бунда ўзгаришлар 25 % беморларда нормал ҳаёт 
тарзининг пасайишига, 40 % беморларда касаллик кечишини 
уларнинг қандай кийинишларига ва 36 % беморларда уйқунинг 
бузилишига сабабчи бўлади.
Псориаз касаллиги патогенезида вирусларнинг тутган ўрни 
алоҳида аҳамият касб этади. Бунга сабаб эпидермал соҳаларда 
«майда заррачалар», деб аталадиган таркибий қисмларнинг 
аниқланиши асос қилиб олинади. Бундай заррачаларни псориаз 
касаллиги тошмалари таркибида ва уларнинг атрофидаги тўқима 
суюқлигида ҳам топилиши касаллик асосида вирусларнинг аҳамияти 
бор, деган назариянинг туғилишига сабаб бўлган. Лекин ушбу 
назария ҳозирги кунгача ўз тасдиғини топмаган бўлса ҳам унинг 
аҳамиятини назардан қолдирмаслик лозим. 
Псориаз касаллигида соғлом тери ва касаллик ўчоқларида 
микроциркуляция ҳолатининг бузилиши кузатилади. Қон зардоби ва 
эритроцит хужайлари мембранаси таркибида фосфолипидлар 
миқдорининг юқори даражада бўлиши псориаз касаллиги билан 


139 
хасталанган беморларда яллиғланиш жараёнларининг ошишига ва 
натижада микроциркуляция жараёнининг бузилишига олиб келади. 
Псориаз касаллиги патогенезида ёғ моддалари алмашинувининг 
бузилиши, яъни гиперхолестеринемиянинг 50 % ҳолатларда 
кузатилиши қайд этилади. Бу эса ўз навбатида псориаз 
касаллигининг кечишида метоболитик ўзгаришларнинг аҳамияти 
муҳим эканлигини кўрсатади. 
Касаллик патогенезида кератинизация жараёнининг ирсий 
ҳолатга боғлиқликда бузилиши муҳим ўрин тутади. Бундай ҳолат 
гиперпролиферация жараёни натижасида кератиноцитларнинг 
дифференцировкаси бузилишига олиб келади. 
Псориаз касаллиги асосида иммун тизими ҳолатининг бузилиши 
алоҳида ўрин тутади. Бундай ҳолат беморлар ҳужайра иммун 
тизимининг Th1-цитокин йўналиши бўйича ноадекват кўринишдаги 
фаоллашиши натижасида яллиғланиш жараёнини вужудга келти-
риши билан намоён бўлади. Беморлар иммун тизимининг жавоб 
реакцияси эпидермис қаватининг антигенсезувчан ҳужайралари 
фаоллашиши билан бошланади. Бу ҳужайралар илк бор псориаз 
касаллигининг тошмалари ва унинг атрофида, эпидермис ва дерма 
қаватларида пайдо бўлади ва улар Т-лимфоцитлар орқали стимуля-
цияланади. Лимфоцит ҳужайраларининг 90 % Т-лимфоцитлардан 
иборат бўлиб улар дерманинг юқори қаватларида, 10% ни эса В- 
лимфоцитлар ташкил этиб, асосан дерманинг чуқур қаватларида 
жойлашади. 
Болаларда псориаз касаллиги кечишида Т-лимфоцитлар умумий 
миқдорини, Т-лимфоцит супрессор ҳужайралари пасайишини, ИРИ 
индексини миқдорининг эса ошиши қайд этилади. 
Ўтказилган гистокимёвий ва электрон микроскопик текширув-
лар псориазга дучор бўлган болалар организмида ўзига хос 
ўзгаришларни аниқлади. Болаларда экссудация жараёни кучли 
ривожланган бўлиб, ҳужайралар алтерацияси ҳолати яққол кўзга 
ташланади. Эпидермис ҳужайраларидаги кузатиладиган гликоген ва 
нуклеопротеидлар миқдорининг ошиши катта ёшдаги инсонларга 
нисбатан таққосланганда кам ривожланган бўлади. Коллаген 
толаларнинг ўзгаришлари эса касалликнинг ўтроқ (стационар) 
босқичида нисбатан сезиларли ривожланган бўлиб, кератоз жараёни 
устунроқ кечади. 


140 
Касалликнинг асосий тошма элементи бўлиб тугунчали 
тошмалар ҳисобланади, улар тариқ ёки мош катталигида бўлиб, 
атрофидаги тери соҳаси бир оз қизарган, яъни ўткир яллиғланиш 
ҳошияси билан ўралган бўлади. Тугунчалар аста-секин катталашиб 
боришга мойил бўлади, кейинчалик эса улар ловия, ўрик данаги 
катталигидаги ҳажмларда бўлади. Айрим ҳолатларда эса папулали 
тошмалар бир-бири билан қўшилишиб плакчалар шаклини олади. 
Касаллик ўз ривожланиш жараёнининг маълум даврини ўтгач, 
тошма 
элементларининг 
кўпайиши 
ва 
ҳажм 
жиҳатидан 
катталашиши тўхтайди. Тугунчалар устини оппоқ кумушсимон 
тангачалар қоплаб олади, атроф теридаги яллиғланиш белгилари 
йўқолади. Псориатик тошмаларнинг камайиши ва сўрилиши 
уларнинг марказий қисмидан бошланади. Бундай ҳолларда 
ҳалқасимон, ярим ҳалқасимон тугунчалар кузатилиб, улар географик 
харитани эслатиши мумкин. 
Болаларда псориаз касаллигининг клиник кечиши ўзига хос 
жиҳатлари билан ажралиб туради. Касалликнинг болаларда 
катталарга нисбатан оғир кўринишларда кечишига сабаб бемор 
болалар асаб тизими псориаз касаллигига нисбатан кенг кўламда, 
тартибсиз ноадекват жавоб қайтаради, натижада касаллик 
ўчоқларида псориатик жараёни шиш ва экссудатив яллиғланиш 
кўринишларида кечиб, жараённинг барча тери соҳаларига 
тарқалишига ҳатто бўғимларни ҳам жароҳатланишига олиб келади. 
Болаларда псориаз касаллигининг илк белгилари турлича 
кўринишларда намоён бўлади. Уларда жараён аниқ чегараланган, 
қипиқланиш кўчган ҳолатида, асосан бурамаларда жойлашадиган, 
тирналган эритематоз ўчоқлар кўринишида намоён бўлади. 
Кейинчалик ўчоқларда инфильтрация ҳолати ривожланиб, улар 
тугунчалар шаклига айланади. Болаларда псориатик жараён кўпинча 
тарқоқ (80 %), кам ҳолатларда эса чегараланган ҳолатдаги 
кўринишларда (15 %-20 %) кечади. Кўпинча касалликнинг бирламчи 
тошмалари бошнинг сочли соҳаларида, кам ҳолатларда эса тана ва 
оёқ-қўл тери соҳаларида пайдо бўлади. Мактаб ёшигача бўлган 
бемор болаларда касаллик белгилари асосан юз тери соҳаларида, 
жинсий аъзолар атрофи соҳаларида, бошнинг сочли қисми 
соҳаларида, кам ҳолатларда эса оёқ ва қўллар ёзув тери соҳаларда 
жойлашиши қайд этилади. Ўчоқларда жараён кўринарли экссудатив 
компонент билан кечади. Кўпинча тугунча ва плакчали тошмалар 


141 
сатҳида серозли экссудация ҳолати, қипиқ ва қобиқланишнинг усма-
уст жойлашиши ҳолатлари кузатилади, айрим ҳолатларда эса 
уларнинг кўриниши геморрагик тус олади. Мактаб ёшидаги бемор 
болаларда касаллик белгилари пушти-қизил рангли, чегаралари аниқ 
чегараланган, сатҳи сийрак кумуш ранг оқиш қобиғлар билан 
қопланган тугунчалар кўринишида намоён бўлади. Тахминан бу 
ёшдаги бемор болаларнинг 1/3 қисмида тошмалар майда «томчилар» 
кўринишида намоён бўлади. Томчисимон кўринишидаги бундай 
тошмалар бирдан пайдо бўлиб, тезда тана, қўл ва оёқ тери 
соҳаларига тарқалишга мойил бўлиб, улар асосан инфекция ва 
вирусли касалликлар асосида вужудга келади. Бемор болаларда кенг 
ҳажмда бўлган плакчали тошмалар жуда кам учрайди. Касаллик 
асосан қичиш ҳолати билан кечади. 
Псориаз касаллигининг асосий клиник белгиси бўлган 
тугунчали тошмалар ўзига хос хусусиятларга эга. Бундай ҳолат 
псориатик учликда ўз ифодасини топган. Ушбу учлик белгиси 
тугунчали тошмаларни буюм ойнаси ёрдамида қиртишлаш усули 
орқали аниқланади. Агарда тугунчали тошма буюм ойнаси ёрдамида 
қиртишланса, тошма сатҳидаги қипиқ ва қазғоқнинг енгил кўчиб 
тушиши кузатилади, бундай ҳолат стеарин доғи белгиси, деб 
аталади. Бу белгининг асосий сабаби гиперкератоз ҳолатидир. 
Тугунчали тошма сатҳи бўйлаб қиртишлашни давом эттирилганда 
мугуз ҳужайралари қатлами остида силлиқ, ялтироқ, юпқа сатҳ 
кўринишида парда пайдо бўлади. Бу эпидермис ва дерма ўртасидаги 
мавжуд бўлган базал мембранасининг кўриниши асосида вужудга 
келади. Шунинг учун бу белгини оралиқ парда ёки терминал парда 
белгиси, деб аталади. Тугунчали тошма элементи бўйлаб янада 
қиртишлашни давом эттирилганда майда нуқтасимон кўринишида 
бўлган қонталашиш ҳолати кузатилади. Бундай ҳолат қиртишлаш 
оқибатида кўчирилган базал мембрана остидаги дерманинг 
сўрғичсимон қаватида жойлашган капиллярлар бутунлигининг 
бузилиши натижасида қон кетиши орқали вужудга келади. Бундай 
кўринишдаги белги қонли шудринг белгиси, деб аталади.
Юқорида қайд этилган, касалликка хос бўлган учлик белгиси 
фақат псориаз касаллиги учун хос бўлган диагностик белги бўлиб, 
псориатик папулаларни бошқа касалликларда кузатиладиган 
тугунчалардан фарқ қилишда ёрдам беради. Аммо гўдак ёшдаги 
бемор болаларда касаллик белгилари ўзига хос кўринишда 


142 
бўлганлиги ва суст ривожланганлиги сабабли ушбу учлик белгисини 
кузатиш имкони бўлмайди. Агарда касаллик белгилари табиий 
бурмалар (қўлтиқ остида, чов-сон бурмасида) соҳасида жойлашган 
ҳолларда стеарин доғи белгиси кузатилмайди.
Псориаз касаллигининг кечишида прогрессив (қўзғалиш), 
стационар (сусайган) ва регрессив (тузалиш) босқичлари тафовут 
этилади. Касалликнинг прогрессив босқичида янги тошма 
элементлари пайдо бўлиши, уларнинг тартибсиз жойлашиши, 
атрофга қараб кенгайиб катталашиши ҳолатлари кузатилади. 
Тугунчали тошма элементлари ранги қизил рангда бўлиб, 
атрофларида ўткир яллиғланиш ҳошияси кузатилади. Тошмалар 
сатҳида оқ кумиш рангида бўлган қипиқ ва қобиғлар кузатилади. 
Жараён қичишиш билан кечади, беморлар безовталанади, уларда 
уйқусизлик, асабийлашиш, иштаҳанинг бузилиши каби салбий 
ҳолатлар кузатилади. Беморлар соғлом тери соҳаларига ўткир буюм 
билан таъсир этилса (игна санчилса) ёки қашланилса тахминан 3-7 
кунлардан сўнг янги тугунчали тошмаларнинг пайдо бўлиши 
кузатилади, касалликка хос бўлган бундай белги Кебнер белгиси, 
деб аталади.
Касалликнинг стационар босқичида янги тугунчали тошмалар 
пайдо бўлмайди, эскилари эса атрофга қараб катталашишдан 
тўхтайди. Тошма элементлари ранги нисбатан пушти қизил рангга 
киради, кўпинча кумушсимон қипиқлар билан қопланган, ҳажми 
катта тугунчали тошмалар ва «навбатчи пилакчалар» кузатилади. 
Шунингдек, касалликнинг бу босқичида ривожланишдан тўхтаган 
папулалар атрофида мугуз қават ҳисобига ҳосил бўлган 
бурмачаларни, яъни Вороновнинг сохта атрофик бурмачалари 
кузатилади. Касалликни ушбу босқичида беморларни салбий ҳолат – 
қичишиш безовта қилмайди ва псориатик учлик белгиси ушбу 
босқич учун хос бўлмайди. Стационар босқичи узоқ муддат, баъзан 
бир неча ойлаб давом этиши мумкин. Касалликнинг бу босқичи 
асосан катта ёшдаги бемор инсонларда учрайди, ёш болаларга 
бундай ҳолат хос бўлмайди. 
Псориаз касаллигининг регрессив ёки тузалиш босқичида эса 
псориатик тошма элементларининг сўрилиши, яссиланиши 
натижасида улар сатҳида кумишсимон қипиқланиш, қазғоқланиш 
ҳолатининг кучайиши кузатилади ва улар кўчиб туша бошлайди. 
Шунинг учун папулали тошмаларнинг ранги пушти, оч пушти 


143 
рангда бўлади, улар атрофидаги терида ўткир яллиғланиш ҳошияси 
белгилари кузатилмайди. Беморларни қичишиш безовта қилмайди, 
Кебнер белгиси эса манфий бўлади. Сўрилиб кетган тугунчали 
тошмалар ўрнида иккиламчи гиперпигментли ёки гипопигментли 
доғлар кузатилади, кўпинча иккиламчи лейкодерма ҳолати 
кузатилади. Шу билан касаллик тузалиб, ремиссия ҳолатига ўтади. 
Касалликнинг юқорида қайд этилган клиник шаклларидан 
ташқари экссудатив, пустулёз, бўғирлар, тирноқлар, оёқ-қўл кафти 
псориази ва псориатик эритродермия каби атипик клиник шакллари 
тафовут этилади.
Пустулёз псориаз (Цумбуш ва Барбер кўринишидаги псориаз) 
касаллиги мустақил равишда илк бор ёки иккиламчи вулгар 
псориаздан кейин бошланиши мумкин. Касаллик ўткир бошланади, 
беморларнинг умумий аҳволи ўзгариши, ҳароратнинг кўтарилиши, 
холсизлик, лейкоцитоз каби аломатлар билан кечади. Тери 
соҳаларида тарқоқ кўринишда бўлган эритематоз, эритематоз-
шишли ўчоқлар ҳосил бўлади, кейинчалик улар бутун тери 
соҳаларига тарқалиб ҳар хил шаклларда бўлган тўққизил рангли 
ўчоқларни ҳосил қилади. Шундай асосда кейинчалик йирингли 
тошмалар пайдо бўлади, улар сатҳи сариқ йирингли қобиғлар билан 
қопланган бўлади. Касаллик оғир кўринишда кечади, ҳаттоки ўлим 
билан тугаши мумкин. 
Касалликнинг псориатик эритродермия клиник шакли асосан 
ташқи муҳит шароитларининг салбий таъсири, даво чораларининг 
нотўғри ўтказилиши, ҳар хил дори воситаларининг истеъмол 
қилиниши, аллергик ҳолатлар, иммун тизимининг сусайиши 
натижасида ва стресс ҳолатлар оқибатида вужудга келиши мумкин. 
Аммо кўпгина ҳолатларда касалликнинг асл сабабини аниқлаш 
имкони бўлмайди. Касалликнинг кечиши бутун тана тери 
соҳаларининг ёппасига тўққизил рангга кириши, таранглашиши, 
шиши ва инфильтралланиши кўринишида бошланади. Тери 
сатҳларида кучли кўринишда бўлган қипиқланиш, қазғоқланиш 
кузатилади, жараён қучли қичишиш безовталаниш, тери 
соҳаларининг қизиши, тиришиши, ачишиши каби салбий ҳолатлар 
билан 
кечади. 
Беморларда 
сочларнинг 
тушиши, 
лимфа 
тугунларининг катталашиши, йирингли паронихиялар ва улар 
асосида тирноқлар тузилишининг бузилиши каби ҳолатлар 
кузатилади. Ўз вақтида ўтказилган интенсив даво усуллари 


144 
натижасида ижобий натижага эришилади, айрим ҳолатларда эса 
касаллик прогнози ёмон оқибатлар билан тугайди. 
Касалликнинг бўғинли шакли псориаз касаллиги тошмалари 
билан биргаликда ёки тошмаларсиз мустақил равишда кечиши 
мумкин. Артропатик псориаз бўғинларнинг деформацияланиши, 
шиши, уларда оғриқлар бўлиши ва оғриқ сабабли ҳаракатнинг 
чегараланиши каби белгилар билан кечади. Бўғинларнинг 
хасталаниши асосан кичик бўғинларда симметрик ҳолда кечиб, 
жараён асосан қўл бармоқлари бўғинларида кузатилади, кейинчалик 
эса жараён катта бўғинларга, ҳатто умуртқа поғонасига ҳам ўтади. 
Бўғинлардаги ўзгаришлар натижасида чиқишлар, контрактуралар ва 
анкилоз ҳолатлари кузатилади, беморлар кўпинча ногирон бўлиб 
қоладилар. Псориаз касаллигининг артропатик клиник шакли 
болаларда кам ҳолатларда учрайди. Псориаз касаллигининг ушбу 
клиник шакли ревматоид артрит, ревматизм, ювенил ревматод 
артритларидан ревматологик текширув натижаларининг махфий 
бўлиши, касалликнинг ўткир кечмаслиги ва юрак хасталанмаслиги 
билан фарқ қилинади. 
Тирноқларнинг касалланиши псориаз тошмалари билан бирга-
ликда ёки мустақил равишда кузатилади. Тирноқ пластинкалари 
касалланиши 
ангишвана 
ботиқлиги 
кўринишида 
(нуқтали 
дистрофия), қуш тирноғи кўринишида, ўсувчан ва ингичкаланиш 
кўринишида 
(онихогрифоз) 
ва 
тирноқ 
пластинкаларининг 
атрофияланиши (онихолизис) кўринишларида кечади. Псориаз 
касаллиги билан хасталанган беморларнинг 25% да тирноқ 
пластинкалари касалланиши кузатилади. 
Давоси. Псориаз касаллиги билан хасталанган бемор болаларни 
даволашда ҳар бир бемор бола организмининг умумий ҳолатидан 
келиб чиқиб индивудал тарзда, касаллик босқичлари, клиник 
шакллари, 
тарқалганлиги 
ва 
йўлдош 
касалликларининг 
мавжудлигини инобатга олган ҳолда олиб борилиши лозим. Бундай 
давонинг ўтказилишида даво воситалари таркибига седатив, 
антигистамин, 
десенсиблизацияловчи, 
гепатотроп, 
витамин, 
иммуномодулятор, гормонал дори воситалари ва маҳаллий 
малҳамлар қўлланилади. Даво чораларининг ўтказилиши нафақат 
мавжуд касалликнинг қўзғалиши ҳолатини даволашга, балки 
касалликнинг қўзғалиш частотасини камайтиришга, ремиссия 
ҳолати давомийлигини узайтирилишига, асоратларнинг олдини 


145 
олишга ва реаблитация ҳолатининг амалга оширилишига 
қаратилиши керак. Касалликни даволаш икки хил – базисли ва 
симптоматик даволашдан иборат бўлади. Бундан ташқари маҳаллий 
давонинг ўтказилиши ҳам катта аҳамият касб этади.
Псориаз касаллиги билан хасталанган бемор болаларга даво 
чораларининг ўтказилиши уларга гипоаллергик, элиминацион 
парҳезни тавсия этиш, овқат маҳсулотлари таркибидан ёғ, 
углеводларга бой маҳсулотларни чеклаш белгиланади. Бемор 
болаларга фитонцидлар (чеснок, гаримдори, пиёз), қизил рангли 
маҳсулотлар (томат, кетчуп, қизил мевалар), тухум, асал, шоколад, 
думба ёғи, қотирма гўштлар, цитрус мевалари, аччиқ, тузламали 
каби маҳсулотлар берилиши тақиқланади. Бемор болаларга 
бериладиган овқатлар оддий, витаминларга бой, ёғсиз, қуён, индюк 
гўштларидан тайёрланган овқат маҳсулотларидан иборат бўлиши 
керак. 
Псориаз касаллиги асосида аллергик ҳолатнинг тутган ўрни 
муҳим аҳамият касб этганлиги сабабли беморларга кўп ҳолатларда 
гипосенсибилизацияловчи таъсир этиш мақсадида кальций дори 
воситалари (кальций хлорид, глюконат кальций, кальций лактат), 
заҳарсизлантирувчи ва сийдик ҳайдовчи таъсир этиш хусусиятига 
эга натрий, калий, магний дори воситалари (натрий тиосульфат, 
калий хлорид, аспарагинат калий ва магний), буйрак усти бези 
фаолиятини жадаллаштирувчи ва зарарсизлантирувчи, яллиғланиш-
га қарши дори воситалари қўлланилади. Касалликнинг ўткир 
қичишиш билан кечишида ҳужайралар Н
1
- рецепторларини 
блоклайдиган дори воситаларидан антигистамин дори воситалари 
(фекарол, перитол, супрастин, диазолин, димедрол, дипразин, кето-
тифен, циметидин) қўлланилади. Болаларда касалликнинг кечишида 
марказий асаб тизими фаолиятининг функционал равишда бузи-
лиши, вегитатив неврозлар қайд этилади, шу сабабли беморларга 
уларни тинчлантирувчи, асаб тизимини меъёрлаштирувчи дори во-
ситалари (натрий бром, калий бром, аммоний бром) ҳамда ўсим-
ликлардан тайёрланган дори воситалари (валериана илдизи, ялпиз, 
каби ўтлардан тайёрланган димламалар) тавсия этилади. Бу дори 
воситалари беморларда марказий асаб тизими томонида кузати-
ладиган безовталикни камайтиради, уйқусизликни бартараф этади.
Гепатоцитлар фаолиятини нормаллаштириш мақсадида болалар-
да каслликни даволашда гепатопртектор дори воситаларидан липой 


146 
кислотаси ва карсил дори воситаларидан кенг кўламда фойдала-
нилади. Бундан ташқари гепатопротектор ва мембранастабиллаш-
тирувчи хусусиятга эга бўлган эссенциал фосфолипидлар (эссенциал 
форте, эссенциал Н форте, эссливер форте) тавсия этилади. 
Болаларда 
псориаз 
касаллигининг 
кечишида 
метаболитик 
ўзгаришлар муҳим аҳамият касб этганлиги сабабли уларга бир 
вақтнинг ўзида фермент (панкреатин, фестал, мезим форте) ва 
витаминлар (А,С,В
1
, В
6
, В
12
, РР, фолат кислотаси) тавсия этилади. 
Микроэлементалар оқсиллар, гормонлар, витаминлар ва 
ферментлар билан боғлиқ ҳолда инсон организмида муҳим биологик 
вазифаларни бажаради, шу сабабли улар углевод, ёғ ва оқсил 
моддалари алмашинувига фаол таъсир этади. Псориаз касаллигида 
ёғ алмашинувининг бузилиши ҳолати кузатилганлиги сабабли 
липотроп дори воситалари (метионин, цистеин, липокаин) 
қўлланилади. Беморларни комплекс даволаш жараёнида иммун 
тизимини меъёрлаштириш мақсадида иммуномодуляторлар (лева-
мизол, тактивин, тималин, иммуномодулин), иммуностимуляторлар 
(продигиазон, пирогенал) ва пурин ҳамда пиримидин ҳосилалари 
(метилурацил, пентоксил) тавсия этилади. Касалликнинг оғир 
клиник кўринишларида, асоратли кечишида гормон дори воситалари 
(преднезалан, дексаметазон, полкарталон, пресоцил) бемор болалар 
ёши вазни ва ушбу дори воситаларини тавсия этиш мумкин ёки 
мумкин эмаслигига қараб олиб борилади, ушбу дори воситалари-
нинг салбий таъсирини олдини олиш мақсадида, албатта калий 
препаратларини (калий оратат, калий пангамат, панангин, аммоний 
хлорид) бир вақтнинг ўзида тавсия этилиши кўзда тутилиши лозим. 
Псориаз касаллигининг умумий давоси албатта маҳаллий даво 
чораларини ўтказиш билан биргаликда олиб борилади. Касалликни 
қўзғалиш даврида тери жараёнига кучсиз таъсир этадиган, 
индеферент крем ва малҳамлар (Унна креми, болалар креми, борат 
малҳами) белгиланиши мақсадга мувофиқ бўлиб ҳисбланади. 
Псориаз касаллигини сусайган ҳолатларида ёки стационар 
босқичларида тошмаларнинг сўрилиши жараёнини тезлаштириш 
мақсадида олтингугурт, салицил кислотаси малҳамлари, нафталан, 
ихтиоллардан тайёрланган малҳамлар тавсия этилади. Уларнинг 
миқдори касалликда кузатиладиган жараённинг кечишига қараб 
аста-секинлик билан 2-5-10-20 % ва ундан ҳам кўпроқ ошириб 
борилади. Касалликни маҳаллий даволаш албатта глюкокортикоид 


147 
(дермовайт, адвантан, элаком, преднизалон, фторокорт, флюцинар, 
лоринден, целестодерм ва ҳ.к.) малҳамларининг қўлланилиши билан 
олиб борилади. Бундан ташқари болаларда касалликни маҳаллий 
даволашда таркибида А,Е,Д витаминларини тутадиган крем ва 
малҳамлар кенг қўлланилади. Бу дори воситалари бемор болалар 
тери шохланишини яхшилайди, регенерация жараёнини эса 
стимуллайди. Псориаз касаллигининг сусайган ҳолатларида, стацио-
нар босқичларида даволаш масканларида даволанишлар (қуёш 
нурлари, денгиз ва қўлларда чўмилиш, сероводород ҳовузларидан 
фойдаланиш) даволаш самарасини оширади, касалликни яширин 
даврининг узайишига ва қайталаниш муддатининг қисқаришига 
олиб келади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling