Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Қизил ясси темиратки 
Қизил ясси темиратки касаллиги сурункали касаллик бўлиб, 
тери ва шиллиқ қаватларда мономорф тугунчали (папулали) 
тошмаларнинг пайдо бўлиши билан намоён бўлади. Дерматологик 
касалликлар ичида ушбу касаллик билан хасталаниш 1 %ни ташкил 
этади. Касаллик билан асосан катта ёшдаги инсонлар ва кам 
ҳолатларда эса болалар хасталанади. Касалликнинг келиб чиқиши 
сабаби асосида инфекцион ва вирусли омиллар, нейроген ҳолат, 
модда алмашинуви жараёнини бузилиши ҳамда касалликка нисбатан 
бўлган ирсий мойиллик ҳолатларининг аҳамияти муҳим эканлиги 
қайд этилади. Кўпинча касалликнинг келиб чиқишида стресс 
ҳолатлари ҳамда асаб тизими фаолиятининг бузилиши каби 
ҳолатлар муҳим ўрин тутади. Касаллик асосида инфекцион ва 
вирусли ҳолатнинг мавжудлиги ушбу ҳолатларга нисбатан 
ўтказилган даво чораларининг самарали бўлиши билан ҳам 
тасдиқланади. Қизил ясси темиратки касаллиги билан хасталанган 
беморларда қандли диабет, семизлик ва оқсил алмашинувининг 
бузилиши каби касалликларнинг вужудга келиши касаллик асосида 
гормонал ҳамда моддалар алмашинуви ҳолатларининг бузилиши 
ётишидан далолат беради. 
Қизил ясси темиратки касаллигида тошмалар мономорф 
тугунчалар шаклида намоён бўлади. Тугунчалар ясси ҳамда 
полигонал кўринишда, сатҳлари эса ялтироқ бўлиб, тўққизил ёки 
гулсафсар рангда бўлади, марказий қисмида эса нуқтасимон 
ботиқлик кузатилади. Уларнинг катталиги тариқ, тўғноғич боши 


148 
катталигида бўлиб, айрим ҳолатларда улар ҳажми катталашиб бир-
бири билан қўшилишга ва плакчалар ҳосил қилишга, айрим 
ҳолатларда эса турли шаклли ўчоқларни ҳосил қилишга мойил 
бўлади. Касаллик тошмалари асосан қўл ва оёқларнинг букув 
соҳаларига, баданга, жинсий аъзолар соҳасига ҳамда шиллиқ 
қаватларга тошиши кўринишида намоён бўлади. Жараённинг 
кечиши касалликни қўзғалиш даврида қичишиш билан кечади. 
Тугунчали тошмалар ёки плакчали ўчоқлар юзасида қўнғир ранг 
кўринишдаги нуқталарнинг чизиқсимон тўрлар орқали кўриниши 
кузатилади. Бундай ҳолатни ўчоқлар юзасига ўсимлик мойи суртиб 
кузатилса, ушбу ҳолат яққол кўринади. Тошмаларнинг бундай 
кўринишда бўлиши донадор қаватнинг гипертрофияси ва уни 
эпидермиснинг шохсимон қавати орқали яққол кўриниб туриши 
билан изоҳланади. Касалликка хос бўлган бундай белги Уикхем тўри 
белгиси, деб аталади. Қизил ясси темиратки касаллигига хос бўлган 
Уикхем тўри белгисини тери эпидермис қаватининг йўқ соҳаларида, 
жумладан, шиллиқ қаватларда яққол кузатиш мумкин. 
Қизил ясси темиратки касаллигининг кечишида 3 та босқич – 
ривожланувчан (прогрессив), касалхона (стационар) ва тузалиш 
(регрессив) босқичлари тафовут этилади. Касаллик сурункали кечиб, 
бир неча ой ва йиллар давом этиши мумкин. Касалликнинг 
кечишида тирноқ пластинкаларининг зарарланиши ҳам кузатилади. 
Дастлаб, тирноқ пластинкалари ранги лойқа ранг тусини олади ва 
деформацияга учрайди, аввалига тирноқларнинг бўйламасига 
қалинлашиши кузатилади, кейинчалик эса гиперкератотик йўллар 
ҳосил бўлади.
Болаларда қизил ясси темиратки касаллигининг кечиши улар 
терисининг гидрофиллик хусусиятга эгалиги ва қон томирлар билан 
кўп миқдорда таъминланганлиги сабабли экссудатив кўринишда 
бўлади. Шунинг учун ҳам уларда тошма элементлари тўққизил ёки 
гулсафсар рангида бўлиб, тугунчали тошмалар сатҳида пуфакчали 
ёки пуфакли тошмалар кузатилади. Касалликнинг бундай 
кўринишда кечиши пуфакчали ёки пуфакли клиник шакллари, деб 
номланади. Бундан ташқари болаларда касалликни сўгалсимон, 
атрофик, ўткир учли, ҳалқасимон ва монилиформ кўринишдаги 
атипик клиник шакллари ҳам тафовут этилади. 
Касаллик ташхиси касалликни клиник белгилари ҳамда 
гистологик текширувлар натижаларига асосан қўйилади. Қизил ясси 


149 
темиратки касаллигини қичимали темиратки ва захм касаллиги 
билан таққосланади. Қичимали темиратки касаллигида тугунчали 
тошма элементлари ранги қизил рангда бўлиб, тошмалар атрофида 
ўткир яллиғланиш ҳошияси кузатилади. Тошмалар сатҳида оқ 
кумуш рангида бўлган қипиқ ва қобиғлар билан қопланган бўлади. 
Псориатик учлик белгиси кузатилади. Тошмалар асосан қўл ва 
оёқларнинг ёзув соҳаларига тошади. Қичимали темиратки 
касаллигида тугунчали тошмалар асосан юзасининг қипиқ билан 
қопланганлиги ва псориатик учлик уни мазкур касалликдан 
ажратишда ёрдам беради. 
Захм касаллигида эса тугунчали тошмалар ўзига хос кўриниши 
билан ажралиб туради, тошмалар сатҳида қипиқланиш Биет ёқаси 
кўринишида бўлади, Уикхем белгиси кузатилмайди, серологик 
жараёнлар мусбат кўринишда бўлади. Қизил ясси темираткига хос 
яна бир белги – бу қичишиш белгисидир. Касалликнинг барча давр-
ларида беморларни қичишиш безовта қилади, баъзан жуда кучли 
қичишиш пайдо бўлиб, беморлар ўз баданини тимдалаб ташлай-
дилар. Бундай белги захм ва қичимали темиратки касалликларига 
хос бўлмайди. 
Қизил ясси темиратки касаллигини даволашда дастлаб даво 
чораларини сурункали инфекция ўчоқларини даволашга қаратиш 
лозим, омилкор бўлган сабабларни, жумладан, неврологик, модда 
алмашинуви ва иммунологик бузилиш ҳолатларини меъёрга 
келтириш зарур. Касалликнинг прогрессив босқичида бемор 
болаларга антибиотик дори воситалари уларни ёшига ва тана 
оғирлигига нисбатан олган ҳолда тавсия этилади. Антибиотиклардан 
макролидлар ва тетрациклин каби дори воситалари яхши натижа 
беради ва улар бемор болаларга 7-12 кунлар давомида белгиланади. 
Шунингдек, бемор болаларни даволашда тинчлантирувчи (бром 
валериана, триоксазин, сибазон), антигистамин (димедрол, фенка-
рол, тавегил, перитол), витамин (В1, В12, В15, С, никотин кисло-
таси), десенсиблизацияловчи (кальций глюконат, тиосульфат нат-
рий, кальций хлорид), иммуномодулятор (тимален, иммуномудулин, 
тактивин) каби дори воситалари тавсия этилади. Кучли қичишиш 
билан кечадиган, невротик ҳолатларда эса беморларга бром ва 
валериана эритмалари ҳамда кичик транквилизаторлар (тазепам, 
азафен, мебикар, рудотел) тавсия этилади. Касалликнинг кечиши 
тарқоқ, эритродермик ҳолатга мойил бўладиган кўринишларда 


150 
кечса, ундай ҳолатларда беморларга глюкокортикоид дори 
воситаларини (преднезалон, дексаметазон, урбазон), анаболитик 
дори воситалари билан биргаликда (калий оратат, метилурацил, 
фитин) тавсия этилади. Кейинги йилларда касалликни даволашда 
гипноз, игна билан даволаш усуллари кенг қўлланилмоқда.
Касалликка 
маҳаллий 
даво 
чораларининг 
ўтказилиши, 
касалликни қандай кўринишда, зўриқишда ва оғирликда кечишига 
қараб олиб борилади. Касалликда қичишиш ҳолати зўрайган 
пайтларда глюкокортикоид малҳамлар (целестодерм, лоринден, 
оксикорт, фторокорд, дермовайт) тавсия этиш мақсадга мувофиқ 
бўлади. Касалликни кечиш жараёни сусайган пайтларида эса 
сўрилиш жараёнини тезлаштирувчи малҳамлар (нафталан, ихтиол, 
олтингугурт) белгилаш лозим. Бемор болаларни даволашда, айниқса, 
мактаб ёшидаги болаларни даволашда электр ёрдамида ухлатиш 
(электросон) ёки уни гипноз билан биргаликда ўтказилиши тавсия 
этилади, гидрокортизон билан фонофорез қилиш, УВЧ билан 
даволаш усуллари ўтказилиши самарали натижалар беради. 
Касалликни сўгалсимон клиник турларини эса суюқ азот, 
датермокоагуляция усуллари орқали даволаш тавсия этилади ва 
Букки нурларидан фойдаланилади.

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling