Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
 
 
ТЕРИНИНГ ЗАМБУРУҒЛИ КАСАЛЛИКЛАРИ 
 
Умумий маълумотлар 
 
Терининг замбуруғли касалликлари учраш частотаси бўйча 
терининг йирингли касалликларидан кейинги иккинчи ўринда 
туради. Замбуруғлар тузилиши жиҳатидан тубан ўсимликлар 
туркумига мансуб бўлиб, ўсимликлардан таркибида хлорофилл 
моддасининг йўқлиги билан фарқланади. Замбуруғлар табиатда кенг 
тақалган бўлиб, асосан ҳавода, тупроқда, сув ҳавзаларида, 
ўсимликлар, ҳайвонлар ва ниҳоят инсонлар орасида учрайди. 
Ҳозирга вақтга келиб замбуруғларнинг 150000 дан ортиқ тури 
маълум бўлиб, уларнинг асосий қисми табиатда сапрофит ҳолатда 
учрайди. Касаллик чақирадиган патоген замбуруғлар асосан анаэроб 
муҳитда, яъни кислород йўқ шароитда яшайди ва фаолият 
кўрсатади. Замбуруғлар ҳаёти учун азот, углевод ва минерал 
моддалар зарур бўлиб, улар учун қулай муҳит шароити рH=6-6,4 ни, 
мўътадил ҳарорат эса 22-37
0
ни ташкил этади. Замбуруғлар думалоқ, 
чўзинчоқ, найсимон, шохсимон шаклларга эга бўлиб, улар 
таналарининг, яъни мицелияларининг узунлиги 4-5 ммк дан 60-70 
ммк гачани ташкил этади. Замбуруғли касалликларнинг вужудга 
келишида ташқи ва ички муҳит шароитлари муҳим роль ўйнайди. 
Замбуруғларларнинг яшаши, кўпайиши ва фаолият кўрсатиши учун 
уларга қулай ва ноқулай шароитлар ўз таъсирини кўрсатади. Уларга 
қулай бўлган шароитларга паст ҳарорат, қоронғулик, намлик ва 
кислородсиз муҳит, ноқулай бўлган шароитларга эса қуруқ сатҳ, 
ёруғлик, кислородли муҳит ва юқори ҳарорат киради. Замбуруғлар 
асосан ўртасидан бўлиниб ёки куртакланиб кўпаяди. Улар сунъий 
экиш майдонларида ўзига хос бўлган колониялар ҳосил қилиш 
хусусиятига эга. 
Дерматомикозларнинг шаклланиш жараёни замбуруғларнинг 
касаллик қўзғатиш даражасига ва макроорганизмнинг иммунобио-
логик хусусиятларига, беморлар ёшига, жинсига ва улар эндокрин 
безларининг ҳолатига боғлиқ. Бунда эпидермис ва дерма қаватининг 
сўрилиш хусусиятининг кучайиши, кўп терлаш, терининг ўзига хос 


154 
кимёвий таркиби муҳим роль ўйнайди. Замбуруғли касалликларнинг 
болалар ўртасида, айниқса, мактаб ёшидаги болаларда учраш ҳолати 
болаларда тери эпидермис ва соч ҳужайралари таркибида кератинин 
маоддасининг етарли даражада эмаслиги, терининг сув-ёғ ҳимоя 
қавати рН муҳитининг ишқорли ёки мўътадил даврга ўтиши 
замбуруғларнинг фаоллашишига ва вирулентлик даражасининг 
кучайишига олиб келади. Айниқса, сурункали ва юқумли 
касалликлар 
билан 
хасталанган, 
заифлашган 
болаларда 
дерматомикозлар кўпроқ учрайди. Касаллик манбаи бўлиб бемор 
инсон ёки бемор ҳайвонлар ҳисобланади, улардан соғлом 
инсонларга касаллик тўғридан тўғри маиший алоқалар натижасида 
ёки билвосита, яъни беморлар истеъмолида бўлган буюмлар (кийим-
кечак, идишлар, ўйинчоқлар ва ҳ.к.) орқали юқади. Касаллик 
юққандан сўнг касалликнинг клиник белгилари тери, соч, тирноқлар 
ва шиллиқ қаватларда намоён бўлади ва ривожланади. 
Ҳозирги кунда терининг замбуруғли касалликларини ўрганишда 
1978 йилда Н.Д. Шеклаков тамонидан таклиф этилган классифи-
кациядан фойдаланиб келинмоқда, ушбу классификацияга асосан 
забруғли касалликлар қуйидагича синфланади: Кератомикозлар - бу 
турдаги замбуруғлар асосан эпидермиснинг мугуз қаватини 
зарарлайди. Мазкур гуруҳга кепаксимон темиратки ва тугунли 
трихоспория касалликлари киради. Дерматофитиялар - буларга 
трихофития, микроспория эпидермофития, рубромикоз ва фавус 
(каллик) касалликлари киради. Бу касалликларни чақирувчи 
замбуруғлар патоген замбуруғлар бўлиб, уларни дерматофитлар, деб 
аталади. Ушбу замбуруғлар тери эпидермис қаватини, асл терини, 
яъни дермани ва тери ортиқларини (сочларни ва тирноқларни) 
зарарлайди. 
Кандидозларни –, яъни 
ачитқили 
замбуруғ 
касалликларини candida albicans синфига мансуб бўлган замбуруғлар 
қўзғатади, 
касалликда 
тери, 
шиллиқ 
қаватлари, 
тирноқ 
пластинкалари ва ички аъзолар зарарланади. Кандадомикозлар 
юзаки (тери, шиллиқ қаватлар, кандидозли онихия ва паранихиялар) 
ва системли (висцерал) кўринишларда кечади. Бундан ташқари 
болаларда кузатиладиган сурункали тарқоқ гранулёматози ҳамда 
кандидамикидлар (иккиламчи аллергик тошмалар) кўринишида 
намоён бўлади. Чуқур микозлар - тери ва шиллиқ қаватларни ҳамда 
ички аъзоларни чуқур йирингли ва некротик ўзгаришлар тарзида 


155 
кечади. Уларга бластомикоз, гистоплазмоз, хромомикоз, актино-
микоз, кокцидиозлар киради. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling