Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чов эпидермофитиясини
Дерматофитиялар Эпидермофития касаллиги юқумли замбуруғли касаллик бўлиб, касаллик билан силлиқ тери соҳалари, тирноқ пластинкалари зарар- ланади. Касалликнинг 2 та клиник тури: оёқ кафти эпидермофитияси ва катта бурамалар (чов соҳаси) эпидермофитиялари тафовут эти- лади. Чов эпидермофитиясини қўзғатувчиси Epidermophton inguinale Sabourand (E.floccosum) бўлиб ҳисобланади. Касаллик асосан жамоат ҳаммомларида, ювиниш хоналарида, суаналарда, сув ҳавзалари қирғоқларида умумий ювиниш жиҳозлари ва бюмлари орқали (тоғора, мочалка, чойшаб, ич кийими,сочиқ, термометрлар) юқади. Касаллик ривожланишига чов-сон катта бурмаларининг терлаши ҳолати сабабчи бўлади. Айниқса, семиз одамларда ва қандли диабет билан хасталанган беморларда, нам боғламлар билан боғланган терида кўп кузатилади. Кўпинча касаллик билан эркаклар хасталанади, болалар ва ўспиринларда эса касаллик кам кузатилади. Касалликда одатда чов соҳасини (сон-мояк бурмалари), сон ички юзалари, қов соҳаси, қўлтиқ ости бурмаларининг зарарланиши кузатилади. Баъзида патологик жараён кўкрак, қорин соҳасига, сут безлари ости соҳаларига тарқалади. Касаллик белгилари аввалига соннинг ички юзаларида катталиги тангадек келадиган пушти қизил рангли доғларнинг пайдо бўлиши билан бошланади, уларнинг чегаралари аниқ бўлиб, тери сатҳидан бироз кўтарилиб туради. Тошмалар юзасида майда пуфакчалар, йирингчалар бўлиб, марказида кепаксимон тангачалар кузатилади. Доғли тошмалар йирик ўчоқларни ҳосил қилиб, бир-бири билан қўшилишга мойил бўлади. Улар атрофга қараб кенгайиб бориб, ўртаси эса оқара бошлайди ва ҳалқасимон шаклни ҳосил қилади. Беморни қичишиш, ачишиш ва оғриқ каби салбий ҳолатлар безовта қилади. Касаллик бошланишида ўткир кечади, кейинчалик эса сурункали тус олади. Касалликнинг ўзига хос бўлган клиник манзарасини ўчоқлардан олинган қириндиларда замбуруғ мицелийларини, озиқа муҳитларида эса уларга хос бўлган замбуруғлар культурасини аниқлаш орқали ташхис қўйиш муҳим роль ўйнайди. Чов эпидермофитияси руброфития,терининг катта бурмалари кандидози, эритразма, 159 бичилиш, терининг катта бурмалари экземаларидан таққослаб фарқланади. Касалликни даволашда агар жараён ўткир кечса, яллиғланиш кучли бўлса ўчоқларга 0,25 %ли кумуш нитрати, 1- 2 %ли резорцин, 2 %ли борат кислотаси эритмалари ва бошқа совуқ ҳўллаб-қуритгичлар (примочкалар) қўйилади. Зарарланган ўчоқларга 1-2 %ли йодли димламаси, 3-5 % олтингугурт, қорамой малҳамлари, бундан ташқари эса фунгидцид дори воситаларидан нитрофунгин, микосептин, амиказол, Вилькинсон малҳамлари қўллаш тавсия этилади. Касалликнинг ўткир ва тарқалган кўринишларда кечиши ҳолатларида беморларга умумий даво чоралари (антигистамин, десенсибилловчи препаратлар) қўлланиши тақозо этилади. Касалликни олдини олишда терлашга қарши курашиш, моддалар алмашинувини коррекциялаш, умумий ишлатиладиган предметларни яхшилаб дезинфекциялаш зарур. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling