Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Оёқ кафти эпидермофитияси касаллигини Trichophiton 
interdigitale mentogrophytes замбуруғи қўзғатади. Касалликнинг 
асосан ҳаммомларда, ювиниш хоналарида, сув ҳавзаларида, спорт 
залларида юқиши қайд этилади. Касаллик қўзғатувчи замбуруғлар 
шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, бировларнинг оёқ 
кийимларини кийиш орқали юқади. Касаллик қўзғатувчи 
замбуруғлар оёқ панжаси юзаларига, бармоқлараро соҳаларга ва 
бемор тирноқларига юқиши натижасида бир неча кунлардан сўнг 
касаллик белгилари юзага чиқади. Оёқ кафти эпидермофитиясини 
келиб чиқишида ва авж олиб боришида бемор организмининг 
индивидуал хусусиятлари, жумладан, оёқ панжасининг кўп терлаши, 
тери кимёвий таркибининг бузилиши, организмнинг умумий ҳолати, 
асаб тизимининг функционал ҳолати кабилар катта аҳамият касб 
этади. Узоқ вақт беморларни резина пойафзалларда юришлари 
натижасида оёқ томирлари тонусининг бузилиши, натижада 
эпидермис 
қаватига 
замбуруғларнинг 
тушишига, 
унинг 
яхлитлигининг бузилишига (бичилиш, микротравма, ишқаланиш) 
имкон яратилади. Касалликнинг қуйидаги клиник шакллари тафовут 
қилинади: сквамоз, интертригиноз, дисгидротик ва тирноқлар 
эпидермофитияси турлари. Сквамознинг клиник шакли оёқ 
панжалари, товон соҳалари оралиғидаги бурмалар терисида, 
пластинкасимон пўст ташлашлар билан намоён бўлади. Бу соҳалар 
териси оч рангли кўринишда бўлиб, юзаси оқиш кулранг қипиқлар 
билан қопланади. Қипиклар вақти-вақти билан тўкилиб туради. 


160 
Бемор ҳеч нарса сезмаслиги ҳам мумкин, бироз қичишиш 
кузатилади. Сквамоз клиник шаклидан дисгидротик клиник шаклига 
ўтиб кетиш эҳтимоли бор. Интертригиноз шаклида касаллик 
белгилари 4- ва 5-, 4- ва 3- бармоқлар орасидаги тери юзаларининг 
пўст ташлаши, ҳўлланиши, ёрилиши билан кузатилади. Бармоқлар 
оралиғида пуфакчалар пайдо бўлиб, ёрилиб шилиниш ҳолати 
вужудга келади. Жараён бармоқлар орасидаги бурмалардан оёқ 
кафти терисига тарқалади. Беморларни интенсив қичишиш ва 
эрозиялар ҳисобига оғриқлар безовта қилади. Дисгидротик клиник 
шакли оёқ панжасининг ён юзаларида, оёқ кафти гумбази 
соҳаларида пуфакчали ва пуфакли тошмалар пайдо бўлиши билан 
кечади. Улар баъзан юза ва чуқур жойлашади. Кўпинча майда 
пуфакчалар қўшилиб пуфакларни ҳосил қилади, пуфаклар ёрилиб 
эрозияларни ҳосил қилади. Баъзи пуфакчалар қуриб, қора қўтир 
билан қопланади. Субъектив беморларни кучли қичишиш ва оғриқ 
безовта қилади. Касаллик узоқ давом этади ва тез-тез баҳор ва ёз 
ойларида қайталаниб туради. Тирноқлар эпидермофитияси (они-
хомикоз) бош ва жимжилоқ бармоқ тирноқларининг зарарланиши 
кўринишида намоён бўлади. Касаллик белгилари тирноқларнинг 
эркин қисмларида, четларида ва тирноқ пластинкаси юзаларида 
сариқ доғлар пайдо бўлиш билан бошланади, кейинчалик тирноқлар 
хиралаша бошлайди, қалинлашади, мўртлашади ва уваланадиган 
бўлиб қолади. Оёқ кафти эпидермофитияси билан оғриган 
беморларнинг 20-30 %да тирноқ пластинкалари зарарланади. Оёқ 
кафти эпидермофития касаллигининг ташхиси клиник кўринишлар 
ва лаборатория текширувларига асосланиб қўйилади. Шундан сўнг 
эса даво чоралари ўтказилади. ёқ кафти эпидермофития касаллигини 
даволашда албатта касалликни клиник шаклларини инобатга олган 
ҳолда олиб бориш муҳим. Касалликнинг сквамоз шаклини даволаш 
учун 2 %ли йод димламаси ва Вилькинсон малҳамларидан 
фойдаланилади. Дастлаб сода-совунли ванналар қабул қилинади, 
кейин эса 5 %ли салицил, 10 %ли олтингугурт маҳамларини суртиб 
бойлаб қўйилади. Оёқ панжасининг интертригиноз шаклида эса 
бармоқ оралиқларига 2 %ли йод димламаси, нитрофунгин эритмаси 
ва фунгицид малҳамлари суртилади. Дисгидротик клиник шаклида 
эса маҳаллий даво билан бирга умумий даво чоралари ҳам 
ўтказилади. Касалликнинг ўткир даврида 0,25 %ли кумуш нитрат, 1 
%ли резорцин эритмаларини, 1:1000 нисбатида риванол, 1 %ли рух 


161 
сульфат эритмаси, 1:1000 нисбатида фурациллин, 2 %ли борат 
кислотаси эритмаларидан фойдаланилади, совуқ примочкалар 
қилинади. Касалликнинг барча шаклларини даволашда «Ламизил», 
«Орунгал», «Низорал» каби маҳалий препаратлар катта самара 
беради. Оёқ кафти эпидермофития касаллигини олдини олиш 
мақсадида инсонларга гигиена қоидаларига амал қилиш, 
пайпоқларни тез-тез алмаштириб туриш, оёқ кафти юзаларини 3% 
ли формалин эритмаси билан артиб туриш тавсия этилади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling