Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Эритразма касаллиги сапрофит замбуруғлар қўзғатадиган 
терининг замбуруғли касаллиги бўлиб, касаллик ўчоқлари асосан 
чов, қўлтиқ ости соҳаларида, аёлларда эса сут безлари бурамалари, 
сон соҳаларида сарғиш-жигарранг ёки пушти-қизил ранг ўчоқлар 
тарзида пайдо бўлади ва касалликда асосан эпидермиснинг мугуз 
қавати зарарланади. Касаллик асосан эркакларда ва уларнинг тери 
бурмаларида 
кўпроқ 
учрайди. 
Касаллик 
қўзғатувчиси 
Corynebacterium minutissimum замбуруғи фақат эпидермис қаватида 
жойлашади, тирноқ ва сочларни эса зарарламайди. Касалликка олиб 
келувчи 
омиллар 
патогенезида 
организмнинг 
индивидуал 
хусусиятлари, кўп терлаш, тернинг кимёвий таркиби, ҳавонинг 
намлиги, юқори ҳарорат каби ҳолатлар муҳим аҳамият касб этади. 
Касаллик маиший алоқалар (сочиқ, чойшаб, ҳаммом жиҳозлари) 
ҳамда жинсий алоқалар орқали ҳам юқиши мумкин.
Чов соҳаси, қўлтиқ ости соҳаларида, аёлларда эса сут безлари 
бурамалари соҳаларида кескин ажралиб турадиган, яллиғланмаган, 
оч-жигарранг ёки қизил-жигарранг тусли доғлар кузатилади, баъзан 
бу доғлар оёқ панжаси ораларида ҳам учрайди. Бундай доғли 
тошмалар бир-бирлари билан қўшилишиб четлари тугмача 
кўринишда бўлган катта-кичик ўчоқларни ҳосил қилади. Ўчоқлар 
юзаси сал пўст ташлайди. Доғлар усти силлиқ ва майин 
кепакланувчи қатқалоқлар билан ёпилган ҳолда бўлади. Баъзида 
ўчоқлар атрофида озгина кўтарилиб турувчи ҳошиялар кузатилади, 
маркази эса оқариб, қўнғирранг кўринишида пигментацияланади. 
Болаларда эритразма касаллиги кам ҳолларда учрайди. Кўп 
терлайдиган, семиз ва ўзига қарамайдиган инсонларда касаллик тез-


157 
тез қўзғалиб туради, одатда субъектив шикоятлар бўлмайди,лекин 
баъзида енгил қичишиш кузатилади. Касллик ёз фаслларида юзага 
келиши мумкин, кучли терлаш ва терига керакли даражада 
қаралмаслик ўчоқлар устида енгил яллиғланишларнинг вужудга 
келишига сабабчи бўлади
Касалликка ташхис касалликнинг клиник кўриниши ва 
лаборатория натижаларига асосланиб қўйилади. Люминесцент 
лампа орқали текширилганда касаллик ўчоқлари ғишт ранг, қизил 
бўлиб товланади, чунки касаллик қўзғатувчи замбуруғ ҳаёт 
фаолияти давомида сувда эрувчи порфирин ишлаб чиқаради. 
Эритразмани чов эпидермофитияси, себореяли экзема, псориаз, 
рубромикоз каби касалликлари билан таққослаб фарқланади. Чов 
эпидермофитиясида ўчоқлар чегаралари бироз кўтарилган, 
эпидермис сатҳи ишқаланган ҳолда бўлади, ўчоқлар атрофида 
ҳошиялар жойлашади, ўчоқлардаги пуфакчаларнинг яллиғланиши ва 
қичишиш кузатилади. Чов-сон бурмаларида жойлашган рубромикоз 
касаллиги эритразмадан ўчоқлар четидаги яллиғланган ҳошиянинг 
узилиб-узилиб жойлашганлиги билан, кўпинча оёқ кафтлари териси 
ва тирноқларнинг биргаликда зарарланганлиги ва турли даражадаги 
қичишишларнинг кузатилиши билан фарқланади. Ранг-баранг 
темираткидан эритразма касаллиги ўчоқлар жойлашуви ва улар 
ўчоқларининг ранги билан фарқланади. 
Худди кепаксимон темиратки каби касалликни даволашда 
қипиқларни туширадиган ва дезинфекцияловчи дори воситалари 
тавсия этилади. Давонинг ўтказилиши худди ранг-баранг 
темираткидек олиб борилади, лекин дорилар кам концентрацияда 
қўлланилади, чунки эритразма касаллиги ўчоқлари тананинг пастки 
бурма соҳаларида жойлашганлиги учун шундай қилинади. 
Касалликни даволашда 5 %ли эритромицин малҳамини қўллаш 
кўпроқ терапевтик натижа беради. Бу вақтда давони двомийлиги 12-
18 кунни ташкил этади. Касалликни тарқоқ кўринишларда 
бўлганлигида беморларга 1 г миқдорида эритромицин дори восита-
сини ичиш тавсия қилинади, маҳаллий эса 2 %ли йод эритмаси ва 
нитрофунгин эритмалари қўллаш тавсия этилади. 
Касалликни олдини олишда шахсий гигиена қоидаларига амал 
қилиш, ич кийим, пойафзалларни дизенфекциялаш, кўп терлаш 
ҳолатини олдини олиш каби тадбирлар муҳим ҳисобланади. 2 %ли 
салицил спирти билан артиб туриш ва 5-10 %ли борат кислатаси 


158 
упалари билан упалаш касалликни олди олишнинг гарови бўлиб 
ҳисобланади.

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling