Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
ТЕРИНИНГ ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАРИ
Ҳайвон паразитлари томонидан қўзғатиладиган тери касаллик- лари дерматозоонозлар, деб аталади. Ҳайвон паразитларидан бит, бурга, тахтакана, қўтир канаси, чивин ва пашшалар, шунингдек, лейшманиялар туркумига кирувчи паразитлар терини зарарлаб, турли патологик ўзгаришларни келтириб чиқаради. Ушбу касалликлардан болалар орасида кўп учрайдиган қўтир ва битлаш касалликлари алоҳида аҳамият касб этади. Улар асосан атроф-муҳит, ҳайвонлар орасида кенг тарқалган бўлиб, аҳолининг барча табақалари, жумладан, болалар ҳам ушбу касалликлар билан зарарланиши мумкин. Дерматозоонозларга чалинган беморлар билан бевосита алоқада бўлиш натижасида касалликни қўзғатувчи мазкур майда жониворлар соғлом инсон териси ичига кириб олади ва махсус яшаш даврлари қонуниятларига мувофиқ паразитлик қилади. Кана ва битлар беморлар кийим ва тўшакларидан бошқа одамлар фойдаланганда, шунингдек, уларнинг буюм ва асбоблари ишлатилганда соғлом кишиларга ўтиши мумкин. Мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларда шахсий гигиена қоидаларига мунтазам риоя қилмаслик, болалар муассасаларида тиббий профилактик кўрикларнинг сифатсиз ўтказилиши, баъзи жойларда эса умуман ўтказилмаслиги болалар орасида дерма- тозооноз касалликларининг кенг тарқалишига сабаб бўлади. Бундан ташқари болалар боғчалари, мактаблар, маҳалла ва қишлоқларда, айниқса, аҳоли зич жойлашган уйларда профилактик дезинфекция ишларининг етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги, турар жойларда ахлатларнинг ўз вақтида олиб кетилмаслиги ва натижада ўша ҳудудларда чивин, пашша ва каламушларнинг кўпайиб кетиши ҳолатлари ҳам дерматозооноз касалликларининг аҳоли орасида кўпайишига шароит яратади. Кана ва битларнинг ёппасига кенг кўламда тарқалишида экологик ва иқлим омилларининг ҳам роли катта. Маълум муҳит шароити бу паразитларнинг биологик актив- лигига таъсир этиб, уларнинг кўпайишига сабаб бўлади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling