Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 


178 
Қўтир 
Қўтир паразитар касаллик бўлиб, касалликни Akarus skabiei ёки 
Sarcoptes hominis канаси келтириб чиқаради. Шахсий гигиена 
қоидаларига риоя қилмайдиган одамлар орасида касаллик кенг 
тарқалган бўлиб, касаллик бемор одамлар билан яқин алоқада бўлиш 
орқали (бевосита) ёки маиший турмуш тарзи алоқалари, яъни 
буюмлар орқали (билвосита) юқиши мумкин. Касалликни жинсий 
алоқа орқали ҳам юқтириш мумкин. Қўтир касаллиги билан асосан 
ёш ва мактаб ёшидаги болалар кўпроқ хасталанади. Қўтир канаси 
0,25-0,35 мм катталикда бўлиб, кана думалоқ овал шаклида бўлиб, 
тошбақа кўринишини эслатади. Қўтир канасининг урғочиси тери 
эпидермиси мугуз қавати остига кириб 5-10 мм га эга бўлган қўтир 
йўлларини ҳосил қилади ва 50 тагача тухум кўяди. Тухумлардан 
чиққан личинкалардан кейинчалик қўтир каналари ҳосил бўлади ва 
улар 2-2,5 ойгача яшайди. 
Касалликни инкубацион даври 8-12 кундан иборат бўлиб, бу 
муддат ўтгандан сўнг қўтир канаси терига кирган жойда майда 
пуфакчалар ҳосил бўлади. Касалликнинг асосий белгиларидан бири 
қичишиш бўлиб, унинг кучайиши асосан тунда, айниқса, беморлар 
ўринларига ётганларида бошланади. Бунинг сабаби беморлар 
ётганларида таналарини кўрпа ёки одеялалар билан ёпадилар, 
натижасида тана ва тери ҳарорати 0,5-1°С даражага ортади, бундай 
ҳолат қўтир каналари фаоллигининг ошиб кетишига ва рефлектор 
қичишиш ҳолатининг кучайишига сабабчи бўлади. Кейинчалик 
жуфт-жуфт жойлашган, тугунчали-пуфакчали тошмалар пайдо бўла 
бошлайди. Қўтир йўллари ёнма-ён жойлашиб, қора нуқталар 
кўринишида бўлади. Тошмаларнинг бундай кўринишда бўлиши 
қўтир канасининг кириш ва чиқиш қисмлари бўлиши билан боғлиқ. 
Қўтир йўллари ва қичиш натижасида тирналишлар ҳосил бўлади. 
Касаллик тошмалари асосан терининг қўл бармоқлари бурмалари 
орасида, гавданинг ён соҳаларида, қўлтиқ ости, сут бези ареолалари 
атрофларида, қорин ва киндик атрофи соҳаларида, думба, сон, 
жинсий аъзолар атрофларида жойлашади. Баъзи ҳолларда қўл 
тирсаги тери юзаларида қуруқ қатқалоқлар, қипиқлардан иборат 
учбурчак кўринишидаги ҳолатни учратиш мумкин (Гарчиков-Арди 
белгиси). Қўтир касаллиги тошмалари, яъни пуфакчалари ўрнида 1 
мм гача келадиган геморагик қонли қатқалоқлар ҳосил бўлади. 


179 
Кучли қичишиш ҳисобига тирналишлар ҳосил бўлиб, жараён 
пиодермия билан асоратланади, бундай ҳолат кўпинча касалликка 
тўғри ташхис қўйиш қийинчилик туғдиради. Бундай ҳолатларда 
қичишиш аломатлари ва тошмаларнинг ўзига хос бўлган 
кўринишларда жойлашиши ташхис қўйишда ёрдам беради. Қўтир 
касаллиги баъзи ҳолатларда микробли экзема касаллиги билан 
асоратланиши мумкин, бундай ҳолатларда ўчоқлар аниқ чегарали 
бўлиб, юзаларида йирингли қора қўтир ва намланиш ҳолати 
кузатилади. 
Охирги пайтларда қўтир касаллигининг клиник белгиларини 
яққол кўринарсиз кечиш ҳолатлари ҳам кўп учрамоқда. 
Касалликнинг бундай клиник шакли тўлиқ даволанмаган инсонларда 
учрайди. Бундай беморлар қунт билан объектив тарзда кузатилганда 
уларда кам миқдорда жуфт-жуфт бўлиб жойлашадиган тугунчали, 
пуфакчали тошмалар аниқланади. Ёш болаларда қўтир касаллиги 
ўзига хос клиник кўринишга эга бўлиб, гўдак ёшдаги болаларда 
тошмалар ўзига хос бўлган соҳалардан ташқари қўл кафти, сон 
оралиғи думба ва товон соҳаларида ҳам жойлашиши кузатилади. 
Ҳосил булган пуфакчалар тез йиринглаб жараён тарқоқ тус олади. 
Айниқса, касаллик белгилари қорин соҳаларида кузатилиб, улар 
тугунчали тошмалар тарзида намоён бўлади. 
Касалликнинг носпецефик клиник турларидан бири бу Норвегия 
қўтири касаллиги бўлиб, касаллик асосан системли касалликлар, 
онкологик касалликлар (қизил югурик) билан хасталанган бемор-
ларда, узоқ вақт цитостатик дори воситалари ва глюкокорти-
коидларни қабул қилган инсонларда кузатилади. Касаллик 
қичишишсиз кечиб, тери юзалари кенг тарқалган эретематоз доғлар, 
қалин қатқалоқлар билан қопланган бўлади. Ана шу қатқалоқлар 
оралиғида қўтир канаси жойлашган бўлади. Касаллик асосан бадан, 
қўл ва оёқ тери соҳаларини, юз ва бошнинг сочли қисмларини 
эритродермия кўринишида зарарлайди. 
Касаллик ташхиси тунда кучаядиган қичишиш ҳолатига, 
тошмаларни ўзига хос бўлган кўринишда, яъни тугунча ва 
пуфакчаларнинг жуфт-жуфт бўлиб жойлашиши ва қўтир йўлларига 
асосан олиб борилади. Айниқса, ёш болаларда касаллик ташхисоти 
бир оз қийинлик туғдиради. Лекин болалар ота-оналарида ва 
қариндош уруғлари орасида касалликнинг аниқланиши ташхис 
қўйишда ёрдам беради. Касалликнинг иккиламчи инфекция, яъни 


180 
пиодермия билан асоратланиши касаллик ташхисотида қийинчилик 
туғдиради. Қўтир касаллигига ташхис қўйиш учун касалланган 
ўчоқлардан кўтир канасини игна билан олиб, микроскоп остида 
текширилади. Касалликка ташхис қўйишда йодли синамадан 
фойдаланилади, бунинг учун қўтир йўлларига йод димламаси 
суртилади, натижада қўтир йўллари мугузли қипиқлардан ташкил 
топганлиги учун, ўзига йодни шимиб олиб яққол намоён қилади. 
Қўтир касаллигига экспресс усул орқали ташхис қўйиш учун 40 % 
ли сут кислотасидан фойдаланилади. Бунинг учун сут кислотаси 
қўтир касаллиги тошмалари юзасига томизилади ва 5 дақиқадан сўнг 
ажралган қипиқлар юзалари махсус қошиқча ёрдамида қонагунча 
қирила бошлайди, олинган материал сут кислотаси бўлган буюм 
ойначасига ёпгич ёпиб, микроскопда кўрилади. 
Кўтир касаллигини болалар қичимаси касаллиги билан 
таққослов ташхисоти ўтказилади. Болалар қичимаси касаллиги 
асосан 2-7 ёшлардаги болалар орасида учраб, касаллик асосан 
болаларда овқат маҳсулотларига нисбатан юқори сезувчанлик 
ҳолати сифатида намоён бўлади. Касаллик кечиши учун доимий 
қичишиш ҳолати ва касалликнинг сурункали-қайталама шаклда 
кечиши хос бўлади. Тошма элементлари асосан қўл ва оёқларнинг 
ёзув соҳаларида кузатилиб, улар тугунча устида пуфакча 
(серопапула) кўринишида бўлади ва тошмалар юзаларида серозли-
қонли қашламалар кузатилади. Болалар қичимаси касаллиги учун оқ 
дермаграфизм ҳолати хос бўлиб, баъзан тери ости лимфо 
тугунларининг катталашиши (пруригиноз бубонлар) кузатилади. 
Касалликнинг даво чоралари асосан мугуз қаватини кўчириб, 
қўтир йўллари орқали қўтир канасига таъсир этувчи дори 
воситаларидан фойдаланишдан иборат. Дори воситаларини 
қўллашдан аввал беморларга иссиқ душ қабул қилиш тавсия 
этилади, яъни механик равишда қўтир каналаридан халос қилинади. 
Касаллик асоратланган ёки экзематизацияланган кўринишларда 
бўлса, у ҳолда иссиқ душ қабул қилиш тавсия этилмайди. 
Даволаниш вақтида ҳам ювиниш тавсия қилинмайди. Қўтир 
канасига қарши дори воситалари тана, қўл ва оёқ тери соҳаларига 
бир текис қилиб суртилади. Даво воситалари сифатида 
бензилбензоатнинг 20% ли совунли-сувли эмульсияси, болалар учун 
эса 10 % ли эмульсияси қўлланилади. Эмульсия 10 минут давомида 
кунига 2 маротаба 3 кун давомида сурилади, 4-кун эрталаб беморга 


181 
чўмилиш тавсия этилади, шундан сўнг тоза кийим кийилади ва 
чойшаблар алмаштирилади. Дори воситаси томонидан ҳосил 
бўлувчи дерматитнинг олдини олиш мақсадида беморларга 
десенсебилизацияловчи ва антигистамин дори воситалари тавсия 
қилинади. Қўтир касаллигини даволаш учун 33% ли олтингугурт 
малҳами (болалар учун эса 10%, 20% ли малҳами) қўлланилади, 
дори воситасини 5 кун давомида кунига 2 маҳалдан суртиш тавсия 
этилади. Касалликни даволашда самарали восита сифатида спрегал 
(эсдепаметрин) аэрозолидан фойдаланилади, препарат фақат 1 
маротаба қўлланиладиган дори воситаси бўлиб, 8-10 кун давомида, 
агар касаллик белгилари сақланадиган бўлса, у ҳолда аэразол 
қайтадан қўлланилиши мумкин. Бундан ташқари қўтир касаллигини 
даволашда замонавий дори воситаларидан пвермектин 200 мкг/кг 
ичиш учун тавсия қилинади. Дори воситаси 1 маротаба ҳафтасига 2 
кун тавсия қилинади. 
Касалликни олдини олиш учун беморлар билан контактда 
бўлган инсонларни текшириш ва профилактик ишларни олиб бориш 
лозим. Аниқланган беморларга зудлик билан махсус маълумотнома 
тўлдирилади. Уй шароитида мавжуд бўлган кийим кечаклар, ўрин-
кўрпа жилдлари ва чойшаблар ювиш воситалари ёрдамида 
қайнатилади, қайнатиб ювиш мумкин бўлмаган кийимлар эса А-
ПАР аэрозоль ёрдамида дезинфекция қилинади.

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling