Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Тери лейшманиози Пашшахўрда ёки Тери лейшманиози касаллиги терининг парази- тар касалликлари туркумига кириб, унинг 50 дан ортиқ синонимлари мавжуд. Касалликни кенг қўлланиладиган синонимларига Боровский касаллиги, тери лейшманиози, қўқон яраси, ашхобод яраси, афғон яраси, пендинка ва ҳоказолар киради. Пашшахўрда ёки тери лейшманиози касаллигини қўзғатувчиси Leischmania tropica 1898 йил Тошкент шаҳрида П. Ф. Боровский томонидан топилган, кейинчалик эса унга Боровский касаллиги, деб ном берилган. Пашшахўрда касаллиги сурункали кечадиган касаллик бўлиб, асосан тропик ва субтропиқ иқлим шароитли мамлакатларда, кавказорти (Озарбайжон) ва Ўрта Осиё мамлакатларида (Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон Республикаларида) учрайди. Тери лейшманиози касаллиги Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг жанубий туманларида, Бухоро вилоятининг чўл ҳудудларида ва Фарғона водийсида кўпроқ кузатилади. Касалликни қўзғатувчи лейшманиялар тухумсимон шаклда бўлиб, узунлиги 2-5 мкм, эни эса 1,5-4 мкм ни ташкил этади. Про- топлазмасида иккита ядро мавжуд бўлиб, бири катта ва овалсимон, иккинчиси эса кичик ва таёқчасимон шаклларда бўлади. Шунинг учун ҳам касалликни қўзғатувчисини Боровский таначалари, деб аталади. Боровский таначаларини қонда, макрофаглар таркибида ва касалланган тери ўчоқларида кўп миқдорда топилади. Тўқима суюқлигидан олинган материаллар Романовский-Гимза усули билан бўялганда ва микроскоп остида кузатилганда лейшманияларнинг протоплазмаси оч-ҳаворанг, катта ядроси қизил ёки қизил-бинафша, кичик ядроси эса тўқ бинафша рангларда бўялади. Касалликнинг 2 хил клиник тури тафовут қилинади булар: ўт- кир-некрозланадиган, қишлоқ ёки ҳайвон тури ва кеч-некроз- ланадиган, шаҳар ёки одам турларидир. Касалликнинг ўткир- некрозланадиган, қишлоқ ёки ҳайвон турини Leischmania tropica major, кеч-некрозланадиган, шаҳар ёки одам турини эса Leischmania tropica minor лар қўзғатади. Касалликни қишлоқ турида касаллик манбаи бўлиб кемирувчи ҳайвонлар (чўл сичқонлари, каламушлар, 184 юмронқозиқлар), шаҳар турида эса бемор инсонлар бўлиб ҳисобланади. Касалликни ташиб юрувчи ёки юқтирувчиси бўлиб Phlebotomus синифига мансуб искабтопар чивинлар ҳисобланади. Бемор ҳайвон ёки бемор инсонларни чивинлар чаққанда уларнинг сўлакларида сўрилган қон билан бирга касалликни қўзғатувчиси лейшманияларни олиб юрадилар. Агарда бундай чивинлар кейинчалик соғлом инсонларни чақса, у ҳолда сўлаклари орқали Боровский касаллиги таначаларини юқтирадилар. Шу учун ҳам бундай касалликни ташувчиси «пашшахўрда» деб номланган. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling