Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
Юқумли моллюскалар 
Юқумли моллюска касаллигини molitor huminis номли фильтр-
ланувчи вирус чақиради. Ушбу касаллик билан хасталанган бемор-
лардан касаллик соғлом инсонларга юқади ёки истеъмолда бўлган 
зарарланган буюм-анжомлар орқали ҳам касалликни юқтириш 
мумкин. Касаллик билан асосан болалар хасталанадилар. Айрим 
ҳолатларда болалар муассасаларида ҳаттоки, касаллик эпидемияси 
ҳам кузатилади.
Касаллик юққандан сўнг инкубацион давр кузатилиб, унинг 
давомийлиги тахминан 2 ҳафтадан бир неча ойларни ташкил қилади. 
Касалликнинг асосий тошма элементлари бўлиб, катталиги 1-8 мм 
гача бўлган табиий тери ранги кўринишида ёки марварид-қўнғир 
рангида бўлган, ярим-шарсимон кўринишли, кратерсимон чуқур-
чали ва таркибида сузмасимон суюқлик бўлган тугунчали тошмалар 
ҳосил бўлади. Суюқлик таркиби микроскоп ёрдамида текширил-
ганда моллюска таначалари, яъни дегенератив эпителий таначалари 
ва овал ҳужайралар топилади. Беморларни субъектив шикоятлар 
безовта қилмайди. Тугунчалар сони дастлаб кам миқдорда бўлиб, 
кейинчалик тез орада тарқоқ, кўп миқдордаги кўриниш олади. 
Болаларда касаллик тошмалари асосан юз соҳаларида (кўз 
атрофларида), бўйин, кўкрак, қўл соҳаларида жойлашадиган бўлса, 
катталарда эса бундай тошмалар жинсий аъзолар, чов, қорин 
соҳаларида жойлашади. Касаллик катталарга асосан жинсий 
алоқалар орқали юқади. 
Касаллика ташхис қўйиш қийинчилик туғдирмайди. Пинцет 
ёрдамида тугунчали тошмалар босилганда тошма марказидан оқиш 
сузмасимон мадда ажралиши кузатилади (моллюск таначалари). 
Касалликни даволаш учун тугунчали тошмалар ён соҳалари 
ноанатомик пинцет ёрдамида қисилади ва тугунча ичидан оқиш 
сузмасимон мадда ажралиб чиқишига эришилади. Сўнг эса тошма 
таркибий қисми Фолкман қошиқчаси билан қириб олинади, сўнг 2-


200 
3% ли йод эритмаси билан артилади. Касалликни даволашда 
маҳаллий 3% ли оксолин, интерферон малҳамлари суртилади, баъзан 
эса диатермокоагуляция ва криотерапия усуллари қўлланилади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling