Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
ТЕРИНИНГ ВИРУСЛИ КАСАЛЛИКЛАРИ Тери касалликлари орасида терининг вирусли касалликлари алоҳида ўрин эгаллаб, уларнинг учраш даражаси катталарда 3- 4 %ни, болаларда эса 9,5 %ни ташкил этади. Терининг вирусли касалликлари туркумига оддий учуқ, белбоғли учуқ, сўгаллар, юқумли моллюскалар, ўткир учли кондиломалар киради. Ка- салликни қўзғатувчи вируслар организмга тери, шиллиқ қаватлар, зарарланган буюм ва жиҳозлар орқали ҳамда ҳаво томчи йўллари орқали тушади ва касаллик белгиларини намоён қилади. Касаллик юққандан сўнг то клиник белгилари намоён бўлгунга қадар бўлган инкубацион давр бир неча кунлардан 2-3 ҳафтани ташкил этади. Вирусли касалликлар гарчи бемор ҳомиладор онадан ҳомилага ҳомиладорлик даврида ўтган бўлсада, касаллик белгилари бола туғилгандан сўнг бола ҳаётининг биринчи кунларида намоён бўлмайди, чунки она қонидан болага вирусга қарши антителолар ўтади, натижада бола организмида пассив иммунитет ҳосил бўлади, бола туғилгандан сўнг тахминан 2 йил мобайнида ҳосил бўлган иммунитет кучсизланиши сабабли кейинчалик вирусли касаллик ривожлана бошлайди. Оддий учуқ Оддий учуқ (herpes simplex) ёки оддий пуфакчали темиратки вирусли касалликлар орасида нисбатан кўп учрайдиган касаллик бўлиб, унинг қўзғатувчиси морфологик жиҳатидан ўхшаш бўлган 4 та вируслар ҳисобланади. Буларга оддий вирус герпеси (ОВГ), белбоғсимон темиратки вируси (Varicella Zoster), Эпштейн-Барр вируси ва цетомегаловирус (ЦМВ) лар киради. Оддий герпес вирусининг 2 та серотипи мавжуд бўлиб, улар ОВГ-1 ва ОВГ-2 деб номланади. Оддий учуқ вируси барча инсонлар организмида улар ҳаётининг 18 ойларидан бошлаб контакт орқали юзага келади. Организм илк маротаба контакт ва нафас йўллари орқали тушган вируслар нерв ганглиялари орқали ҳужайраларга ўтади ва улар таркибида узоқ вақт латент ҳолатида сақланиб туради. ОВГ-1 билан 195 хасталанганда тери соҳаларидаги касаллик белгилари асосан оғиз, лаб ва кўз атрофи соҳаларида тошмалар тошиши тарзида, ОВГ-2 билан хасталанган беморларда эса касаллик белгилари асосан генитал соҳаларида ҳосил бўлиши тарзида кечади. Оддий учуқ касаллиги тошмалари асосан табий тешиклар атрофида, бурун қанотлари, оғиз бурчаклари ва жинсий аъзолар соҳаларига тошади. Касаллик ўчоқлари соҳаларида дастлаб қизариш аломати кузатилади, сўнг эса диаметри 1-3 мм катталикда бўлган пуфакчали тошмалар пайдо бўлади. Ҳар бир касаллик ўчоқлари юзаларида 2 тадан 10 тагача бўлган гуруҳланган кўринишда бўлган пуфакчалар кузатилади. Пуфакчалар таркиби аввал тиниқ экссудатдан иборат бўлиб, 2-3 кун ўтгандан кейин эса улар таркиби лойқаланади. Баъзан пуфакчалар бир-бирига қўшилиши ҳисобига 1- 1,5 см диаметрли пуфаклар ҳосил бўлади. Кейинчалик ўша соҳаларда қора қўтир кўринишида қобиғлар ҳосил бўлади, тахминан 5-6 кунлардан сўнг улар туша бошлайди ва улар ўрнида дағаллашиш ҳолати кузатилади. Ўчоқлар юзаларида бир оз оғриқ, шиш ва ачишиш каби ҳолатлар кузатилади. Беморларнинг умумий аҳволлари ўзгармайди, лекин баъзан тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик, мушакларда оғриқлар кузатилиши мумкин. Касал- ликнинг давомийлиги 1-1,5 ҳафтани ташкил этади. Оддий учуқ касаллигининг бир неча: абортив, шишсимон, диссеминациялланган, миграцияланувчи (ўрмаловчи), гемморагик (некротик), эрозив-ярали ва тез-тез кайталаниб турувчи клиник шакллари тафовут этилади. Абортив клиник шакли асосан мугузланиш кучли бўлган тери соҳаларида юзаки тугунчалар ҳосил бўлиши билан намоён бўлади. Касалликни шиш билан кечувчи шакли асосан тери ости ёғ қавати кам ривожланган соҳаларда ҳосил бўлади (лаб, қовоқ) ва жараён шиш пайдо бўлиши билан намоён бўлади. Белбоғсимон клиник шакли асосан юз, бадан, қўл ва оёқ соҳаларида нерв йўллари бўйлаб жароҳатланиш тарзида кечади. Касалликнинг кўчиб юрувчи (миграцияланувчи) шаклида эса қайталаниб турувчи тошмаларни жойлашишини ўзгартириб туриши кўринишида намоён бўлади. Гемморагик клиник шакли пуфакчалар таркибида геморрагик суюқлик бўлиши билан ажралиб туради. Ўткир герпетик стоматитли шакли пуфакчали тошмаларнинг лаб шиллиқ қаватлари, лунж, танглай соҳаларида пайдо бўлиши билан 196 намоён бўлади. Ўчоқларда бир оз шиш ва қизариш ҳолатлари кузатилади, шиллиқ қават юзаларида эса гуруҳлашган пуфакчалар ҳосил бўлиб, улар тез кунлар ичида ёрилади ва эрозиялар ҳосил бўлади, 2-4 кунлардан сўнг эса ушбу эрозиялар юзаларида фибриноз парда ҳосил бўлади. Беморлар оғриқ, ҳамда сўлак ажралишининг кучайишига шикоят қиладилар. Тахминан 6-14 кун ўтгандан сўнг эса эрозиялар эпителизацияланадилар. Оддий учуқнинг тез-тез қайталанувчи турида жараён асосан юз (лунж, лаб атрофларида), кўз атрофлари ва жинсий аъзолар соҳаларида кузатилади. Касалликнинг йилига 1-3 баъзан эса ойига 5 маротабагача қайталаниши кузатилади. Аёлларда касалликнинг қайталаниши асосан менструация вақтида кузатилади (генитал герпес). Касалликни кечишида тошмалар билан бирга продромал ҳолат ҳам кузатилади, касаллик ўчоқларида беморлар бир оз қизиш, ачишиш ва қичишиш каби салбий ҳолатларга шикоят қиладилар. Жинсий аъзолар юзаларида ҳосил бўладиган оддий учуқ касаллиги қаттиқ шанкр билан таққосланади. Оддий учуқ касаллигида кузатиладиган тошмалар алоҳида бир-бирига қўшилган полициклик кўринишдаги эрозиялардан иборат бўлиб, яллиғланган тери юзаларида инфильтратлар ҳосил қилмайди. Шиллиқ қаватлардаги оддий учуқ белгилари кўп шаклли экссудатив эритема касаллигидан, йил фаслларига боғлиқ бўлмаган ҳолда кечиши, шиллиқ қават соҳаларида пуфакчалар ёрилиб, юзаларида фибриноз плёнка ҳосил қилиши билан ажралиб туради. Оддий учуқ касаллигининг ташҳисотида цитологик текширув усулларидан фойдаланилади, текширув жараёни пуфакчалар пайдо бўлгандан 2-3 кун ўтгандан кейин ўтказилади. Романовский Гимза усули билан бўялганда 3-4 ядроли, базофил цитоплазмали гигант ҳужайралар аниқланади, ҳужайра ядролари бир-бирига яқин ва баъзан устма-уст жойлашади. Оддий учуқ ДНК сига сезувчан бўлган ПСЖ реакция ҳам ўтказилади. Оддий учуқ касаллигини даволашда вирусга қарши дори воситалари тавсия этилади. Бинофтон дори воситасидан 150 мг дан кунига 5-7 кун давомида белгиланади. Ацикловир 0,2 г дан кунига 5 маротаба 5 кун давомида тавсия қилинади. Касалликнинг профилактикаси сифатида дори воситасини – 0,2 г дан кунига 4 маҳал 6-12 ҳафта ичиш тавсия этилади. Маҳаллий даволашда касаллик ўчоқларига анилин бўёқлари (Кастиллияни суюқлиги, фукорцин) ёрдамида ишлов берилади ва 197 вирусга қарши 3% оксолин, 3-5% ли теброфен, зовиракс, ацикловир малҳамлари сурилади. Касаллик қайталанишини олдини олиш мақсадида беморга герпетик поливалентли вакцина қилинади. Вакцина елка тери ости соҳасига 0,1 – 0,2 мл дан ҳар 2-3 кунда юборилади. Бир вақтнинг ўзида беморларга иммун тизимини кўтарувчи даво чоралари ўтказилади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling