Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Моховнинг таққосланмайдиган тури
Моховнинг силсимон тури. Моховнинг силсимон тури унинг
моховсимон турига нисбатан анча енгил кўринишда кечади. Касал- ликнинг ушбу турида асосан тери ва периферик нерв толалари зарарланади. Тери соҳаларида аниқ кўринишли, думалоқ овал шаклида бўлган, депигментланган ёки қизил-қўнғир рангдаги доғли тошмалар кузатилади, уларнинг чегаралари ҳалқа сингари теридан кўтарилиб туради, таркиби эса лихеноид тугунчалар ва дўмбоқ- чалардан ташкил топади. Ушбу ўчоқларнинг марказий қисми ясси ва чуқурлашган бўлиб, оч ранг кўринишида бўлади. Кейинчалик ўчоқлар депигментланади ва улар ўрнида чандиқлар қолади. Моховнинг силсимон турида оғриқ ва ҳароратни сезиш қоби- лиятининг йўқолиши эрта, тактил сезиш қобилиятининг йўқолиши эса кечроқ намоён бўлади. Оғриқ ва ҳароратни сезиш қобилиятининг эрта йўқолиши беморларни тез-тез куйиб қолишларига, ҳар хил жароҳатлар олишларига сабабчи бўлади. Ички аъзолар тарафидан ва эндокрин тизими тарафидан кузатиладиган ўзгаришлар эса касалликни моховсимон турига қараганда нисбатан кам кузатилади ва енгилроқ кечади. Моховнинг таққосланмайдиган тури. Моховнинг таққослан- майдиган тури асосан болаларда учрайди. Бемор болалар умумий аҳволлари кучсиз даражада ўзгариши кузатилади. Терида кузатиладиган патологик ўзгаришлар тўқ қизил рангли доғлар кўринишида бўлиб, уларнинг чегаралари ноаниқ бўлади. Касалликнинг клиник кўриниши моховнинг силсимон тури кўриниши ўхшаш бўлади, аммо касалликнинг бу туридаги трофик ўзгаришлар ва сезгирликнинг бузилиши каби ҳолатлар кўринарли даражада намоён бўлиши мумкин. Касалликка хос бўлган синамалар айрим ҳолатларда мусбат, айрим ҳолатларда эса манфий кўринишларда бўлади. Мохов касаллигининг ташхиси сезувчанлик ҳолатининг тошма элементлари бор ҳудудларда йўқолиши, нерв толаларининг йўғонлашиши, шиллиқ қаватлардан олинган суртмаларда, тўқима 192 суюқликларида Ганзен таёқчаларининг топилиши асосида қўйилади. Касалликка ташхис қўйилиши қийин бўлган ҳолатларда ёки таққосланмайдиган клиник турларида серологик текширувлар ўтказилади, бу жараёнлар комплементни боғлаб олувчи жараёнлар ва Колмер жараёнларидан иборат бўлади. Мохов касаллигига ташхис қўйишда лепромин синовидан (Митсуда синамаси) фойдаланилади. Бу усулда қўл билаги букув соҳаси тери орасига, мохов билан зарарланган тўқима таркибидан тайёрланган, кўп миқдорда Ганзен таёқчаларини сақлайдиган суюқликдан, яъни 0,1 мл лепромин суюқлигидан юборилади. Синамада кузатиладиган жараён эрта ёки кеч бўлиши мумкин. Агар 24-48 соатдан кейин лепромин юборилган жойда қизариш ва шиш ҳолати кузатилса жараён эрта мусбат деб, агар 2-4 ҳафтадан кейин жойларда 1-1,5 см катталикда дўмбоқчаларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг ярага айланиши ҳолати кузатилса у ҳолда жараён кеч мусбат жараён, деб баҳоланади. Мохов касаллигига ташхис қўйишда ҳамда касалликни тери лейшманиози, тери сили ва захм касалликлари билан таққослов ташхиси ўтказилишида Минор синамасининг тутган ўрни ва амалий аҳамияти жуда катта. Ушбу синаманинг ўтказилиши учун бемор соғлом тери соҳасига йод эритмаси суртилади ва устига юпқа қилиб крахмал моддаси кукуни сепилади ва беморни мажбуран терлаши учун қуруқ иссиқ ҳаволи хонага киритилади ёки ичишга иссиқ чой берилади, маълум вақт ўтгандан кейин тери соҳаси кузатувдан ўтказилади. Агарда йод билан крахмал аралашмаси тўқ кўк рангга кирмаса у ҳолда бу жараён мусбат деб бахоланади ва мохов касаллиги ташхиси тасдиқланади, чунки мохов касаллигида тер безларининг тер ажратиш хусусиятлари бузилган бўлади. Мохов касаллигининг давоси умумийликдан ташқари беморларга уларни индивидул ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади. Касалликни даволашда асосий ўринни сульфон дори воситалари эгаллайди, бу дори воситаларига ДДС ва уни анологлари авлосульфон, дапсон, сульфетронлар киради. Ҳозирги кунда мохов касаллигини даволашда диуцифон дори воситасидан кенг тарзда фойдаланилади, бу дори воситасининг самарадорлиги ДДС га нисбатан 4-5 баравар ортиқ бўлиб, салбий асоратлари деярли кузатилмайди. Диуцифон препаратининг 193 устунлиги яна шундаки, дори воситаси мохов касаллигининг барча турларида самарали таъсир этганлиги учун кенг қўлланилади. Мохов касаллигини даволашда тиомочевина ва унинг маҳсулотлари бўлган сиба-1906 ва этоксид дори воситалари қўлланилади. Этилмеркаптан гуруҳидан бўлган бу дори воситаси ҳам моховни даволашда қўлланилади, унинг хусусияти шундан иборатки, солфон дори воситаларини моховга қарши таъсир этиш самарадорлигини оширади. Даво чораларининг ўтказилишида шунингдек, чаулмугрол препаратлари ҳам қўлланилади, улар сульфон дори воситалари билан биргаликда даволашда тавсия этилади. Мохов касаллигида кузатиладиган иммун танқислиги ҳолатини инобатга олган ҳолда, махсус даво чоралари билан бир вақтда иммуномодулятор дори воситалари (метилурацил, пентоксил, иммуномодулин, тимален, нуклеинат натрий, левамизол) тавсия этилади. Беморларга витаминларга, оқсилларга бой, кучли каллорияга эга бўлган овқат маҳсулотлари тавсия этилади. Мохов касаллигини олдини олиш мақсадида ҳомиладор бемор оналардан туғилган чақолоқлар туғруқхонанинг ўзидаёқ оналаридан ажратиладилар ва оналари билан яқин алоқада бўлишлари тақиқланади, чунки мохов касаллиги билан хасталанган бемор оналардан туғилганларида бундай болалар соғлом туғиладилар. Мохов касаллиги аниқланган ҳудудларда беморлар атрофдаги инсонлардан ажратиладилар ва улар махсус санатория тарзидаги даволаш масканларида, яъни лепрозорияларда даволанишлари тавсия этилади. Аҳоли ўртасида БЦЖ вакцинация қилиш тадбири ўтказилади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, мохов касаллиги билан хасталанишнинг олдини олишда аҳолини моддий, маънавий ҳамда иқтисодий жиҳатдан барқарор турмуш шароитлари даражасини ошириш асосий вазифалардан ҳисобланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling