Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Касалликнинг қишлоқ турида инкубацион давр тахминан 10-
40 кун давом этади, бу давр тугагандан сўнг, чивин чаққан тери 
соҳасида тўқ-қизил кўкимтир рангли, ўткир яллиғланган, 
хамирсимон консистенцияли, оғрийдиган инфильтрат ҳосил бўлади. 
Тахминан 1-2 ойлар, болаларда эса 2-3 ҳафталар ўтгандан кейин 
ушбу инфильтратлар ёрилиб чуқур яраларга айланади. Яранинг 
четлари ва туби нотекис, йирингли суюқлик ва некротик масса билан 
қопланган бўлади. Яранинг тубида ҳамирсимон мадда кузатилади, 
атрофида эса лимфа томирларининг яллиғланиши натижасида лим-
фангит ҳолати кузатилади. Болаларда кўпинча пашшахўрда 
касаллигида ҳосил бўлган яралар иккиламчи йирингли кокклар 
билан асоратланади, ўчоқларда яллиғланиш жараёни чуқурлашади, 
абцесс, флегмона ва сарамас каби асоратлар кузатилади, уларда 
кучли оғриқ кузатилади. Вақт ўтиши билан пашшахўрда касаллиги 
яралари йиринг ва некротик массалардан тозаланиб, ўртасидан 
чандиқлана бошлайди ва касаллик 5-6-ойларга бориб чандиқланиш 
жараёни тугайди. 
Касалликнинг шаҳар ёки антропоноз турининг инкубацион 
даври узоқ давом этиб, тахминан ўртача 6-8 ойлардан 1 йилгача ва 
ундан ортиқ вақт давом этади, касалликни секин ва кеч ривож 
олиши унга йил яраси, деб ном беришга асос бўлади. Чивин чаққан 
тери соҳасида тўқ-қизил рангли, секин-аста ёнғоқ ҳажмигача 
катталашиб борувчи дўмбоқча ҳосил бўлади. Дўмбоқчалар усти 
қалин қобиғ билан қопланган бўлиб, уларни кўчиши натижасида 
нотўғри, ҳошиясимон, инфильтралланган, хамирсимон чегарали, 
гранулланган тубли қўнғир-сариқ ранг қобиғ билан қопланган 
яралар ҳосил бўлади. Яраларнинг юзаси катта бўлишига қарамасдан 
унчалик чуқур бўлмайди, шунинг учун ҳам яралар битиши 
натижасида пайдо бўладиган чандиқлар юзаки ва юпқа кўринишда 


185 
бўлади. Яралар асосидаги ҳосил бўлган инфильтрат уларни тери 
сатҳидан кўтариб туради, кейинчалик бир неча ойлардан сўнг ушбу 
яралар ўрнида чандиқланиш кузатилади. Касалликнинг яна бир 
клиник кўриниши бу унга хос бўлган лифангитлардир. Лимфан-
гитлар бу пашшахўрда касаллиги яралари атрофидаги лимфа қон 
томирларининг худди арқон қаттиқлиги кўринишида тери сатҳидан 
бўртиб кўриниб туришидир. Лимфа қон томирларининг бундай 
кўринишда намоён бўлиши кўпинча тугунлар кўринишида ҳам 
бўлиб, бундай кўриниш касалликнинг асосан қишлоқ клиник турида 
кузатилади. Кейинчалик тугунли лимфа қон томирлари ёрилиб улар 
яраларга айланади. Айрим ҳолларда чандиқ ва чандиқлар атрофида 
эса тўқ қизил-кўкиш ёки сариқ-қизил рангли майда дўмбоқчалар 
ҳосил бўлади, уларнинг кўриниши худди қизил югурик касал-
лигидаги люпомаларни эслатади. Касалликнинг бундай кўриниши 
“тери лейшманиозининг силсимон хили” деб ҳам аталади.
Болаларда пашшахўрда касаллигининг учинчи тури, яъни тубер-
кулоид тури ҳам кузатилади. Бошқача қилиб айтганда касалликнинг 
бу тури металейшманиоз, дўмбоқчали лейшманиоз, люпоид 
лейшманиоз, деб ҳам аталади. Касалликнинг бу тури болалар ва ўс-
мирларда катта ёшдаги кишиларга нисбатан кўпроқ учрайди ва у 6-
8 % ҳалокатларда кузатилади. Металейшманиоз турининг клиник 
кечиши асосан юз тери соҳаларида кузатилиб, дастлаб майда 
тугунчалар шаклида пайдо бўлади, кейинчалик улар қаттиқ ёки 
хамирсимон қаттиқликка эга бўлиб, пашшахўрда касаллиги 
яраларидан қолган чандиқлар атрофида пайдо бўлади. Улар кўпинча 
яра ёки чандиқларни ҳалқасимон, ярим ҳалқасимон шаклларда ўраб 
олади, улар сарғиш-қорамтир рангда бўлиб, атроф тери соҳаларида 
ўткир яллиғланиш белгилари кузатилмайди. Шунга ўхшаш 
дўмбоқчалар чандиқнинг ўзида ҳам ҳосил бўлиши мумкин, аксарият 
ҳолларда улар юзаки, юпқа чандиқлар сатҳида кузатилади. Мазкур 
элементлар тери силида кузатиладиган дўмбоқчаларга жуда ўхшаш 
бўлади. Ҳатто lupus vulgaris касаллигида кузатиладиган «олма 
мағзи» белгиси ҳам кузатилади. Шунинг учун ҳам пашшахўрданинг 
бу тури туберкулоид номини олган. Бироқ тери силида кузатила-
диган дўмбоқчалардан фарқ ўлароқ металейшманиоз дўмбоқчалари 
бир неча йиллар давомида сақланади, баъзан эса ҳаттоки 15-20 
йилгача сақланиши мумкин.


186 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling