Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Сўгаллар 
Сўгаллар ҳам терининг вирусли касаллиги бўлиб, уларни Popova 
туркумига мансуб фильтрланувчи вируслар қўзғатади. Касаллик 
қўзғатувчисининг хусусиятларига қараб акантаматоз, папиламатоз 
ва вакуола ҳосил қилувчи штаммлари қайд этилади. Сўгалларнинг 
қуйидаги клиник турлари тафовут этилади: оддий сўгаллар, ясси 
сўгаллар (ўсмирлар сўгаллари), ўткир учли кондиломалар, товон 
сўгаллари. 
Сўгаллар катталиги бир неча миллиметрдан 1-2 см гача 
келадиган эпидермал тугунчали ўсмалардир. Касаллик юқумли 
бўлиб, соғлом одамларга беморлардан тўғридан-тўғри мулоқотда 
бўлганларида ёки бемор истеъмолида бўлган буюмлар орқали 
юқади. Тери бутунлигининг, Рh муҳитининг, сув-липид алмашину-
вининг бузилиши каби ҳолатлар сўгаллар пайдо бўлишига олиб 
келадиган омиллар бўлиб ҳисобланади. Терининг барча юқумли 
касалликларида кузатилганидек, сўгалларда ҳам инкубацион (бир 
неча ҳафтадан 2-3 ойгача), продромал, тошмалар пайдо бўлиши, 
сусайиши ва тузалиш каби даврлар кузатилади. Оддий сўгаллар 
яллиғланмаган тугунчалар кўринишида бўлиб, катталиги тариқ, 
нўхот, мош катталигидек келадиган, зич, ярим шарсимон ёки ясси 
шаклли, нормал тери рангида ёки қора рангда бўлади, улар юзалари 
гиперкератоз ҳолати ҳисобига нотекс бўлади. Сўгаллар асосан қўл 
панжаси орқа тери юзаларида, кафт, бармоқлар, юз тери соҳаларида 
ва баданнинг бошқа жойларида кўпроқ учрайди. Жараён оғриқсиз 
кечади, лекин тирноқ атрофларида кузатиладиган ҳолатларда эса 
ишқаланиш, контакт туфайли оғриқлар пайдо бўлиши мумкин. 
Касалликни даволашда психотерапия, гипноз усуллари ёрдамида 
даволаш яхши натижа беради. Электрокоагуляция, диатермокоа-
гуляция, криотерапия, суюқ азот, уч хлор сирка кислотаси 
эритмалари билан куйдириш тавсия этилади. 2% ли оксолин, 1-3% 
ли “флоренал”,госсипал билан фовлер эритмаси (40% фенол, 60% 
трикреозол) ва интерферон, колхицин моддалари бор малҳамлар 
ишлатилади. 


201 
Ўсмирлар ясси сўгаллари тери юзасидан кўтарилиб турадиган, 
оч пушти ёки сарғимтир тусли, майда эпидермал тугунчали ўсмалар 
бўлиб, улар юзалари одатда силлиқ бўлади. Жараён асосан юз 
соҳасида (лунж, пешона) бўйин, қўл панжасининг орқа юзаларида 
учрайди. 
Оёқ кафти сўгаллари асосан оёқ кафт, товон соҳаларида пайдо 
бўлади. Юриш натижасида беморларда баъзан оғриқ кузатилади
сўгал тошмалари ранги жигарранг, сарғимтир бўлиб, юмалоқ, баъзан 
овал шаклда, катталиги тангадек келадиган терининг қалинлашиши 
бўлиб у қадоққа ўхшаб кетади, беморларда акантоз, папиламатоз, 
гиперкератоз ҳолатлари кузатилади. Пойабзалнинг нотўғри 
кийилиши, товоннинг ишқаланиши ва гипергидроз каби ҳолатлар 
оёқ кафти сўгалларига сабаб бўлади. 
Кексалар сўгаллари беморларда 40 ёшлардан кейин пайдо бўлиб, 
тошмалар тана, бўйин ва юз соҳаларида кулранг, жигарранг ёки 
қора, усти ёғ билан қопланган доғлар кўринишида вужудга келади. 
Сўгал касаллигини даволашда суюқ азот эритмаси (криотерапия) 
колхамин малҳами, солкодерм, чистотел каби эритмаларидан 
фойдаланилади.

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling