Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Касалликнинг дискоид клиник шаклида


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Касалликнинг дискоид клиник шаклида касаллик ўчоқлари 
тананинг хоҳлаган тери соҳаларида жойлашиши мумкин, лекин 
кўпинча юз терисида, бошнинг сочли қисмида, кўкрак соҳасида бир 
ёки бир неча яллиғланган доғлар (эритема) кўринишида пайдо 
бўлади. Мазкур доғ икки ёноқ соҳасида яққол кўриниб, буруннинг 
устида бир-бири билан туташади (капалак симптоми). Теридаги 
зарарланган ўчоқларда учта муҳим белги кузатилади: эритема, 
гиперкератоз, атрофия. Сўнгра яллиғланган доғлар маддаланади, 
теридан бўртиб чиқади ва тери мугуз қавати қалинлаша бошлайди 
(гиперкератоз). Ҳосил бўлган плакчаларнинг усти қалин, қийин 
кўчиб тушадиган қипиқ ва қатқалоқлар билан қопланади. 
Қипиқларни кўчиришга уриниш кучли оғриққа сабаб бўлади (Бенье-
Мешерский белгиси). Кўчирилган қипиқлар остида ўткир учли 
тиканаксимон ўсмаларни («аёллар пошнаси» белгиси) кўриш 
мумкин. Маълум вақт ўтгач қалин қипиқлар билан қопланган 
плакчалар сўрила бошлайди. Бунда ўчоқларнинг ўртасидаги тери 
юпқалаша бошлайди ва натижада чандиқли атрофия шаклланади. 
Шунинг учун Ю.К. Скрипкин қизил югурикнинг сурункали 
турларини чандиқли эритематоз, деб аташни таклиф этган. 
Зарарланган ўчоқлар терининг бир неча соҳаларида кузатилиши 
тарқалган қизил югурик диагнозини қўйишга асос бўлади. 
Биеттанинг марказдан қочувчан эритемаси сурункали қизил 
югурикнинг кам учрайдиган тури бўлиб, касаллик белгиси думалоқ 
овал шаклда, аниқ чегарали, шишган эритематоз доғлар кўришида 
намоён бўлади, улар марказдан атрофга гиперкератоз ва атрофия 
кўринишларисиз тарқаладиган чегараланган ўчоқлар сифатида 
намоён бўлади. Бундай ўчоқлар юз соҳасида, пешонада, ёноқларда 
ассимитрик ҳолда жойлашади, беморлар тарафидан салбий 
шикоятлар бўлмайди. 
Диссиминалланган клиник шакли кўп миқдорда эритемато-
сквамоз ўчоқлар кўринишида намоён бўлиб, уларда айрим вақтларда 
фолликуляр гиперкератоз ва атрофияли чандиқлар кузатилади
айрим ҳолатларда эса кузатилмайди. Касаллик ўчоқлари юз, 


205 
бошнинг сочли қисми, кўкрак ва орқа тери соҳаларида жойлашади. 
Айрим ҳолларда ўчоқлар аниқ кўринишларда, инфильтралланган, 
кўкиш-қизил рангларда қўл ва оёқ кафти соҳаларида жойлашади ва 
бундай ҳолатларди акроционоз белгилари қайд этилади. Касалликни 
дискоид ва марказдан қочувчи эритема каби клиник шаклларидан 
фарқли ўлароқ диссиминалланган клиник шаклида умумий салбий 
белгилар (бўғинларда оғриқлар, субфебрил ҳароратнинг кўтарили-
ши, анемия, лейкопения) кузатилади. 
Касалликнинг чуқур клиник шаклида тери ости соҳаларида 
чуқур, тўқ қизил рангли, қаттиқ консистенцияли, тери ости тўқима 
соҳаси билан бириккан тугун пайдо бўлиши билан таърифланади. 
Касаллик айрим холларда оғир кечади. Касалликнинг ушбу клиник 
шакли ҳар хил УФ нурлари, радиацион нурлар, инфекциялар 
таъсирида ва лат ейишлар натижасида қизил югурикнинг оғир 
шаклларидан бири бўлган системали шаклига ўтиб кетиши мумкин. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling