Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Вегетацияланувчи (ўсимтасимон) пўрсилдоқ пуфакли яра


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Вегетацияланувчи (ўсимтасимон) пўрсилдоқ пуфакли яра 
касаллигида ҳеч қандай сабабсиз, сероз ёки сероз-геморрагик 
суюқлик билан тўлган, юпқа, осон ёрилувчан қобиқли пуфакли 
тошмалар ҳосил бўлиши кузатилади. Тошмалар асосан табиий 


220 
бурмалар мавжуд бўлган соҳаларда (қўлтиқ ости, сут безлари ости, 
чов бурмаларида), жинсий аъзолар териси соҳаларида ва оғиз 
шиллиқ қаватининг силлиқ тери соҳаларига ўтиш қисмларида 
жойлашади. Ёрилган пуфакли тошмалар ўрнида атрофга кенгайишга 
мойил бўлган эрозиялар кузатилади, тахминан 4-6 кунлардан сўнг 
ушбу эрозиялар таркибида майда, бадбуй ҳидга эга бўлган 
ўсимталар (вегетациялар) ривожланади. Эрозияли ўчоқларнинг бир-
бирига қўшилиши натижасида диаметри 10-15 см ҳажмга етувчи 
вегетацияланувчи пилакчалар юзага келади, уларнинг атрофида 
йирингчали тошмалар кузатилади. Патологик жараён узоқ давом 
этган ҳолатларда вегетациялар устидаги экссудат қалин қатқалоқлар 
ҳосил қилиб, сўгалсимон кўринишга киради. Вегетацияланувчи 
пўрсилдоқ яра касаллигида зарарланган ўчоқлар тарқалишга мойил 
бўлмайди, баъзан терминал босқич ривожланганда эса (касаллик 
бошлангандан 2-3 йил ўтгандан кейин) оддий пурсилдоққа ўхшаш 
тошмалар пайдо бўлади. Зарарланган ўчоқларга яқин бўлган 
соҳаларда Никольский белгиси мусбат кўринишда бўлиб, эрозиялар 
туби ва пуфаклар ичидаги суюқликларда эса акантолитик 
ҳужайралар аниқланади. 
Япроқсимон (қат-қат) пўрсилдоқ яра касаллигининг 
бошланғич клиник белгилари экзема, себореяли дерматит
токсидермия касалликларида кузатиладиган эритематоз-сквамоз 
каби ўзгаришларга ўхшаш кўринишларда намоён бўлади. 
Касалликнинг бошланиши дастлаб қизарган-яллиғланган тери 
соҳалари асосида, юпқа қобиғли юзаки жойлашган пуфаклар пайдо 
бўлиши билан бошланиб, қобиғлар ёрилиши оқибатида оч қизғиш 
рангли эрозиялар юзага келади, тез орада эса экссудат қобиғ 
қолдиқлари билан биргаликда қалин қатқалоқларни ҳосил қилади. 
Қатқалоқ остида патологик жараён давом этиб, янги қатқалоқли 
қаватларни пайдо қилади, натижада пуфакли тошмалар усти қат-қат 
жойлашган қатламасимон қатқалоқлар билан қопланади. Патологик 
жараён эритродермия кўринишида тарқалишга мойил бўлиб, 
касалликнинг кечишида юз, бошнинг сочли қисми, тирноқларнинг 
зарарланиши ҳолатлари ҳам кузатилади. Никольский белгиси кескин 
мусбат кўринишда бўлади. Касалликнинг ушбу клиник турининг 
кечишида шиллиқ қаватлар камдан-кам ҳолатларда зарарланади. 
Беморларни салбий шикоятлар безовта қилади, уларда оғриқ, 
ачишиш ва қичишиш каби белгилар кузатилади. Болаларда 


221 
касалликнинг ушбу клиник тури оғир кечиб, катталардагига 
нисбатан хавфли натижалар билан тугалланади.

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling