Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


  Дюрингнинг учуқсимон дерматити


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 


223 
Дюрингнинг учуқсимон дерматити 
Ўткир яллиғланиш, полиморф тошмалар тошиши, қичишиш ва 
оғриқ билан кечадиган касалликни 1894 йилда илк бор Дюринг 
таърифлаб берган, кейинчалик эса касаллик ушбу олим номи билан 
Дюрингнинг герпетифор дерматити, деб номланган. 
Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари номаълум, лекин унинг 
вужудга келишида асос қилиб олинадиган турли фикрлар мавжуд. 
Шулардан биттаси бу аллергик ҳолатнинг тутган ўрни бўлиб, бу 
ҳолатга кўра беморларда йод, бром каби микроэлементларга нисба-
тан бўлган юқори сезувчанлик ҳолатининг кузатилиши, қонда 
эозинофилия ҳолати ва қон зардобида эса гистаминни парчаловчи 
омил фаоллигининг пасайиши ҳолатларининг қайд этилади. 
Инфекцион-аллергик тушунчасига кўра эса касалликни вужудга 
келишида кўп ҳолларда турли юқумли касалликлар, жумладан, 
грипп, скарлатина, зотилжам ва сувчечак каби касалликлар билан 
хасталанганликдан кейин касалликнинг вужудга келиши сабаб 
қилиб олинади. Аутоиммун тушунчаси бўйича Дюринг касаллиги 
келиб чиқишида иммун тизими механизмидаги ўзгаришлар муҳим 
ўрин тутади. Бунга асос қилиб, тўғридан-тўғри иммунофлюорес-
ценция усули билан текширилганда тери эпидермис қаватининг 
базал мембранаси остида, дерманинг сўрғичсимон қисми устида IgA 
ларга қарши бўлган кўп миқдорда аутоантитаначалар тўпланиши 
олинади. Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари орасида энтеропатия 
ҳолати аҳамияти қайд этилади, бунга асосан ичак фаолиятида 
сўрилиш жараёнининг бузилиши кузатилади, натижада эса организм 
турли хил бўлган оқсил қолдиқларидан иборат ёпишқоқ моддаларга 
нисбатан юқори сезувчанлик ҳолатига эга бўлиб қолади.
Касалликни бошланишидан аввал беморларда продромал 
ўзгаришлар кузатилади. Тана ҳароратининг субфебрил кўринишда 
кўтарилиши, ҳолсизлик, ич кетиши, артралгиялар кузатилади. 
Учуқсимон дерматит касаллиги ўткир полиморф тошмаларнинг 
тошиши билан бошланади. Бир вақтни ўзида ёки унча катта 
бўлмаган вақт орасида беморларда унча катта бўлмаган эритематоз 
доғли асосларда пуфакчали, пуфакли, тугунчали, қаварчиқли 
ҳаттоки йирингчали тошмалар пайдо бўлади. Кейинчалик эса 
иккиламчи тошма элементлари эрозия, қипиқланиш ва қатқолоқлар 
кузатилади. Тошмалар гуруҳ-гуруҳ кўринишларда пайдо бўлади, 


224 
бундай ҳолат ҳам касалликни гуруҳланган ёки герпетиформ номини 
олишга асос бўлган. Касалликнинг кечиши кўпинча беморларда 
қичишиш, оғриқ ва ачишиш каби салбий белгилар билан кечади. 
Натижада ўчоқларда қашламалар, тирналишлар, қатқалоқлар ва 
қипиқланишлар кузатилиб касалликни полиморфизм кўринишининг 
янада кучайишига олиб келади. Болаларда касалликни кечишида 
йирик ва майда пуфакли клиник шакллари тафовут этилади. Мактаб 
ёшигача бўлган болаларда касаллик белгилари тарқоқ ҳолда йирик 
пуфакли тошмалар тарзида намоён бўлади. Шунингдек, болаларда 
болалик даврига хос бўлган касалликнинг майда пуфакли ва 
тугунча-пуфакчали шакллари ҳам кузатилади. Болаларда тошмалар 
ўзига хос кўринишда жойлашмайди, шунинг учун ҳам улар 
беморлар юз, бадан, қўл ва оёқларида тери соҳаларига тарқоқ ҳолда 
жойлашади. Баъзан бемор болаларда пуфакли тошмалар гуруҳ-гуруҳ 
кўринишда бўлиб, жинсий аъзолар ёки йирик бурма соҳаларида 
жойлашади, уларнинг ишқаланиши натижасида сувланиш ҳамда 
эрозиялар ҳосил бўлиши ҳолати кузатилади. Беморлар тери 
соҳаларида диаметри 0,5-2,0 см бўлган пуфакли тошмаларнинг 
қобиғи қалин бўлиб, улар таркибидаги суюқлик аввал сероз, сўнгра 
эса лойқалашиш кўринишини олади. Пуфак ва пуфакчалар 
ёрилгандан сўнг улар эрозияларга айланади, уларнинг усти 
кейинчалик қалин қатқалоқлар билан қопланади, улар атрофга 
тарқалмайди ва катталашмайди. Қатқалоқлар остидаги эпителий 
тўқимаси тез вақт ичида тикланиб, улар ўрнида турғун гиперпиг-
ментланган иккиламчи доғ қолади. Кейинчалик гиперпигмент 
доғлар атрофида янги тошмалар юзага келиши мумкин. Дюрингнинг 
учуқсимон дерматити касаллигини пуфакли тошма элементлари 
таркибидаги эозинофил ҳужайралари миқдори юқори даражада 
бўлиши қайд этилади. Беморлар қонининг умумий таҳлили 
натижасида ҳам переферик қон таркибида эозинофилия ҳолати 
кузатилади. Бундан ташқари беморларда гипохром анемия, 
лейкоцитоз, ЭЧТ нинг юқори даражада бўлиши, диспротеинемия ва 
гипохолестеринемия каби ҳолатлар қайд этилади. Касалликка 
ташхис қўйилишида Ядассон синамасидан фойдаланилади, бунинг 
учун касалликни ремиссия даврида, беморлар терисига 50% калий 
йодид малҳами суртилади, йод препаратларига нисбатан беморларда 
юқори сезувчанлик ҳолати мавжудлиги туфайли бир неча кун 
ўтгандан сўнг ушбу соҳаларда қизариш ва касалликка хос булган 


225 
тошмаларнинг тошиши ҳолати кузатилади. Чин пўрсилдоқ яра 
касаллигидан фарқли ўлароқ ҳосил бўлган эрозиялар таркибида 
акантолитик ҳужайралар топилмайди, Никольский белгиси эса 
манфий кўринишда бўлади. Гистологик текширувлар натижасида 
пуфак ва пуфакчали тошмалар эпидермис остида, яъни 
субэпидермал кўринишларда жойлашади. 
Касалликка ташхис қўйишда тошма элементларининг ўткир 
яллиғланганлиги, уларнинг полиморф кўринишда намоён бўлиши, 
учуқсимон ҳолда жойлашиши, қонда эозинофилия ҳолатининг 
кузатилиши, пуфакли тошма элементлари такибидаги суюқликда 
кўп миқдорда эозинофилларнинг топилиши, иммунофлюоресценция 
усули орқали текширилганда эпидермо-дермал чегара соҳаларида 
IgA ларнинг катта миқдори тўпланиш ҳолатининг кузатилиши ҳамда 
Ядассон синамасининг мусбат кўринишда бўлишига асосланади.
Дюрингнинг учуқсимон дерматити касаллиги кўп шаклли 
экссудатив эритема, токсидермиянинг пуфакли шакли, чин 
акантолитик пўрсилдоқ, туғма пуфакли эпидермолиз касалликлари 
билан таққосланади. Кўп шаклли экссудатив эритема касаллигида 
учуқсимон дерматит касаллигидан фарқли ўлароқ, беморларда тўқ 
қизил рангдаги доғлар кузатилиб, уларнинг марказий қисмида 
киндиксимон ботиқлик кузатилади, тошмалар эса гуруҳлашган 
ҳолда жойлашмайди, субъектив белгилар эса камроқ намоён бўлади, 
пуфакли тошмалар таркибидаги суюқликда эозинофил ҳужайралари 
аникланмайди, Ядассон синамаси эса манфий кўринишда бўлади. 
Токсидермиянинг пуфакли шаклида беморларнинг умумий аҳвол-
лари оғирлашади, пуфаклар ичидаги суюкликларда эозинофил 
ҳужайралари топилмайди, анамнезида касаллик ривожланиши дори 
воситаларини қабул қилиши билан боғлиқ бўлади. Чин акантолитик 
пўрсилдоқ касаллигида Никольский, Асбо-Гансен, Шеклаков бел-
гилари мусбат кўринишда бўлиб, эрозиялардан олинган суртмаларда 
эса акантолитик, яъни Тцанк ҳужайралари аниқланади. Туғма 
пуфакли эпидермолизда касаллик эрта ёшдаги болаларда юзага 
келиб, тошмалар асосан механик жароҳатлардан сўнг пайдо бўлади, 
ирсий анамнезида эса қон-қариндош никоҳлари мавжуд бўлиши 
кузатилади. 
Дюрингнинг учуқсимон дерматити касаллигини даволашда 
сульфон гуруҳига мансуб дори воситаларини қўллаш яхши самара 
беради. Сульфон препаратлари ичида ДДС (диаминодифенил-


226 
сульфон), авлосульфон, дапсон, сульфетрон кабилар касалликни 
даволашда кўпроқ қўлланилади. ДДС дори воситаси беморларга 
0,05-0,1 гр. дан кунига 2 маҳал 5-7 кун давомида берилади, сўнг 1-3 
кунлик танаффусдан кейин дори воситаси яна қайта тавсия этилади. 
Умумий, худди шундай 3-5 цикллик даводан сўнг беморларда 
касалликнинг кечишида ижобий натижалар кузатилади. Касалликни 
даволашда, шунингдек, гамма-глобулин дори воситаси ҳам 
қўлланилади, препарат 1,5-3,0 мл дан кунора беморларга 4-6 
инъекция тарзида юборилади. Беморларни даволашда витамин дори 
воситалари (кальций пантотенат, пиридоксин, рибофлавин) ҳам 
тавсия этилади. Иккиламчи инфекциялар билан асоратланган 
ҳолларда эса, даво жараёнига антибиотик дори воситалари 
(макролидлар, ярим синтетик пенициллинлар) қўшилади. Ошқозон-
ичак трактида юзага келадиган ўзгаришларни эътиборга олиб, 
озиқланиш рационидан ўсимлик оқсиллари, айниқса, бўғдой ва 
бошқа бошоқли ўсимликлардан тайёрланган овқатларни чеклаш 
тавсия этилади. Маҳаллий даво чоралари ўтказилишида анилин 
буёқлари, глюкокортикоидлар (лоринден, бетновейт, дермовейт, 
флуцинар, синафлан) ва антибиотик (эритромицин, стрептоцид, 
левомеколь) 
дори 
воситаларидан 
тайёрланган 
малҳамлар 
буюрилади. Касалликнинг оқибати яхши бўлиб, баъзан касаллик ўз-
ўзидан ремиссия ҳолатига ўтиши ва клиник жиҳатидан соғайиб 
кетиши мумкин. 


227 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling