Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Оддий ҳуснбузар Оддий ҳуснбузар касаллиги инсонларда балоғат ёши даврларида кузатилади. Касаллик асосан эстроген ва андроген гормонлари нисбатининг ўзгариши ҳисобига, яни андрогенлар миқдорининг кўпайиши ва ёғ ажралиши жараёнининг кучайиши ҳисобига юзага келади. Аёлларга нисбатан эркакларда касаллик кўпроқ учрайди. Касалликнинг келиб чиқишида меъда-ичак аъзолари касалликлари, моддалар алмашинуви ва эндокрин тизими фаолиятининг бузилиши, гиповитаминозлар, қабзият ва бошқа омиллар сабаб бўлади. Касаллик ривожида ёғ безларининг кўп миқдорда ёғ маҳсулотини ажрата бошлаши (гиперфункция) кузатилади, бундай ҳолатларда нафақат ёғ безларидан ажралаётган секреция миқдори ошибгина қолмай, балки унинг таркиби ҳам ўзгаради. Натижада эркин ҳолатда бўлган ёғ кислоталарининг миқдори ошиб, терида ишқорий муҳит вужудга келади. Ёғларнинг чиқиш йўлларида ёғ маҳсулотининг йиғилиб қолиши ҳамда уларга стафилакокк, стрептококк, коринобактериялар ва бошқа инфекцион омилларнинг тушиши натижасида ўчоқларда яллиғланиш жараёни кўринарли даражада намоён бўлади. Яллиғланиш жараёнини кечиши бемор организмнинг индивидуал ҳолатига ва микроорганизмлар миқдорига ҳамда уларнинг вирулентлик даражасига боғлиқ бўлади. Оддий хуснбузар касаллиги қуйидагича таснифланади: Клиник кўриниши жиҳатидан яллиғланишсиз кечадиган акне (очиқ ва ёпиқ комедонлар) кўринишида; яллиғланишли акне кўринишида (папула, пустулалар, тугунлар, кисталар); яллиғланган тугунчалар кўринишида (тошмалар диаметри 5 мм.); пустулалар кўринишида (диаметри 5 мм йирингли ўзакли яллиғланган тошмалар); тугунлар (диаметри 5 мм дан катта бўлган яллиғланган тошма элементлари). Кечиши жиҳатидан қуйидагича бўлинади: енгил кечиши (бир ва бир неча тугунчали ва йирингчали камедонлар пайдо бўлиши, лекин тугунларнинг кузатилмаслиги); ўрта оғирликда кечиши (бир 267 нечтадан, қўп миқдоргача тугунчалар ва пустулалар ҳосил бўлади ёки бир неча тугунлар ҳосил бўлиши); оғир кечиши (кўп миқдорда тугунчалар, пустулалар, тугунлар); ўрта оғирликда кечиши (конглобатли, фульминантли, инверстли ҳуснбузар). Касалликнинг илк аломатлари терида қаттиқлашган қизғиш тугунчалар тарзида пайдо бўлади, улар асосан йирингчалар шаклида, кейинчалик эса комедонлар кўринишида, яъни ёғ безлари чиқарув йўллари тирқишларининг бекилиб қолиши ҳолати кўринишида намоён бўлади. Кейинчалик, яллиғланиш жараёни тугунчали, пустулали ёки папула-пустулали тошмаларнинг пайдо бўлиши билан кечади. Касалликнинг бундай клиник кўринишда кечишида тошмалар асосан чандиқлар ҳосил қилмай йўқолади. Тошмаларнинг бир-бирига қўшилиши ва чуқурлашиши ҳисобига инфильтрация ёки абсцессланиш ҳолатлари вужудга келади, натижада эса жараён депигментли чандиқланишларни қолдириш билан тугайди. Касалликнинг шарсимон (Acne conglobata) клиник шаклида катта ҳажмли инфильтратлар ҳосил бўлиб, улар дерма қаватининг чуқур соҳаларида ва тери ости ёғ қаватларида жойлашган бўлади. Бундай тошмалар бир-бири билан қўшилишга мойил бўлиб, умумий инфильтратли ўчоқларни, яъни конглобатларни ҳосил қилади, улар марказида эса кейинчалик абсцесслар (абсцессланган ҳуснбузар) пайдо бўлади, бундай ўчоқлар ўзидан кейин чандиқлар ҳосил қилади. Абцессланган ўчоқлар беморларнинг нафақат юз тери соҳаларида, балки кўкрак тери соҳаларида ҳам кузатилиши мумкин. Молниенос ҳуснбузар (тез ҳосил бўлувчи ҳуснбузар) клиник шакли кам ҳолатларда учрайди ва у касалликнинг оғир кечувчи тури бўлиб, асосан балоғат ёшига етган ўғил болаларда кузатилади. Касаллик белгилари тана тери юзаларида бирдан пустула ва папулали тошмалар тарзида пайдо бўлади. Жойларда бундай тошмалар тез вақт ичида яраларга айланиб, ярали-некротик пиодермияни эслатадиган ўчоқлар ҳосил қилади. Беморлар тана ҳароратлари 38 0 даражагача кўтарилади, мушак ва бўғим соҳаларида оғриқлар, ҳолсизлик ҳолатлари ҳамда иштаҳанинг пасайиши каби ўзгаришлар кузатилади. Касалликнинг инверс, яъни клиник шакли аппокрин тер безларининг зарарланиши ҳисобига ҳосил бўлади. Жараён асосан қўлтиқ ости ва оралиқ соҳаларида жойлашади, ўчоқларда оғриқли инфильтратлар ҳосил бўлади, кейинчалик эса улар ёрилиб, таркибидан йирингли суюқлик ажрала бошлайди. 268 Ҳуснбузар касаллигини даволаш жараёнида беморларга углеводли ҳамда ёғли маҳсулотларни истеъмол қилиш тақиқланади. Даво чоралари комплекс равишда олиб борилади, беморларга антибиотиклар (тетрациклин гуруҳидаги дори воситалари 2 ҳафтадан 3-4 ой давомида қабул қилинади), стафилоанатоксин, стафилоантифагин, стафиловакцина, гаммаглобулин каби дори воситалари тавсия этилади. Даволаш жараёни А, Е, В2, В6, В12, В15 каби витаминлардан ҳам кенг кўламда қўллаш орқали олиб борилади. Маҳаллий даво чоралари салицил кислотасининг спиртли эритмалари, резорцин ҳамда спиртли ва эфирли лосьонларни, эритромицин, левомицетин каби дори воситалари эритмаларини суртиш орқали олиб борилади. Маҳаллий давода Зинерит лосьонини (эритромицин-рух брикмаси комплекси) қўллаш яхши даво самарасини беради. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling