Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
Дарье касаллиги 
Дарье (вегетацияланувчи фолликуляр дискеротоз) касаллиги 
наслдан-наслга аутосом – доминант йўл орқали ўтувчи дерматоз 
бўлиб, уни илк бор 1889 йилда Дарье таърифлаб берган. Касаллик 
белгилари асосан беморларда болалик даврларидан кузатилади. 
Касаллик патогензида А витаминининг мутаген кўринишдаги етиш-
маслиги ҳолати ётади, деб таърифланади. Касаллик организмда 
мугузланиш жараёнининг бузилиши билан кечиб, беморларда 
дискератоз ҳолати кузатилади. Касаллик сурункали-қайталама 
кўринишда кечади, жараён кечишининг оғирлашиши ҳолати асосан 
йилнинг ёз ойларига тўғри келади. Касалликнинг фолликуляр, 
чегараланган (чизиқли ёки зостериформ), изоляцияланган (сўгал-
симон дискеротома) ва везикуло-буллёз турлари тафовут этилади. 
Дарье касаллиги белгилари тариқ катталигидан нўхат 
катталигигача бўлган, қизғиш-сариқ, тўқ жигарранг кўринишларда 
бўлган, тугунчали тошмаларнинг тана тери сатҳларида симметрик, 
айрим ҳолларда эса ассимметрик кўринишда намоён бўлиши билан 
кузатилади. Тугунчали тошмаларнинг асосий қисми кирсимон 
кулранг кўринишда бўлган шохсимон қобиғ ва юзалари мустаҳкам 
ўрнашган қипиқлар билан қопланган бўлади, улар кўчганда 
тошмалар сатҳи намланган ёки қуруқ кўринишда бўлади ва маркази 
гирдоб шаклида чуқурлашади. Тугунчали тошмалар аввалига тарқоқ 
фолликуляр кўринишда, кейинчалик эса гуруҳ-гуруҳ шаклда намоён 
бўлади ва улар бир-бирлари билан қўшилишиб катта ҳажмдаги 
плакчаларни ҳосил қилади. Бундай ўчоқлар юзаси сўгалсимон 
кўринишда бўлиб улар шикастланишга ва намланишга мойил 
бўлади ва бундай кўринишлар кўпинча себореяли экзема 
жараёнининг кечишини эслатади. Тери бурамалари соҳаларида 
жойлашган плакчали ўчоқларда пуфакчали ва пуфакли тошмалар 
пайдо бўлиши ва улар асосида эса кейинчалик ёриқлар ва ўсишлар 
кузатилиши мумкин. Беморлар бошининг сочли қисмларида 
кўринарли даражада бўлган кўп қатламли қипиқланиш-қазғоқланиш 
ҳолати кузатилади, кейинчалик эса сочларнинг тушиб кетиши 
кузатилади, касалликни бундай кўринишда, оғир даражада кечиши 
себореяли экзема касаллигини эслатади. Қўл ва оёқ кафти 
бармоқлари ташқи юзаларида худди ўсмирлар сўгали кўринишида 
бўлган кулранг папилламатоз ўсимталар қўл ва оёқ кафти ички 


254 
юзаларида эса чизиқсимон ёки думалоқ-овал шаклидаги гипер-
кератоз ҳолати кузатилади, улар ўз навбатида майда чуқурчалар 
билан кетма-кетликда жойлашади. Оёқ ва қўл бармоқларида 
ониходистрофия ҳолати кузатилиб, улар онихогрифоз ва тирноқ 
ости гиперкератози кўринишларида бўлади. Оғиз ва жинсий аъзолар 
шиллиқ қаватларида оқиш-кулранг кўринишида бўлган, алоҳида-
алоҳида жойлашган тугунчали тошмалар кузатилади, уларнинг 
кўриниши худди лейкоплакия ва лейкокератозларни эслатади. Дарье 
касаллиги ўпка, суякларда фиброз ва кистоз ўзгаришлари, генитал 
гиперплазиялар, эндокрин бузилишлар ҳамда интеллектнинг 
сусайиши каби ўзгаришлар билан бирга кечади. Кўз тубида де-
генератив ўзгаришлар ҳамда чандиқли ретинопатиялар кузатилиши 
мумкин. 
Гистологик эпидермал оралиқларда ёриқ кўринишидаги 
бўшлиқлар, акантологик ҳужайралар, гиперкератоз, гипергранулёз 
жараёнлари кузатилади. Эпидермис мальпигий қаватида думалоқ 
таначалардан ташкил топган дискератотик ўчоқлар, дермада эса қон 
томирлар 
атрофида 
полиморф 
кўринишида 
периваскуляр 
инфильтратлар кузатилади. 
Касалликнинг таққослов ташхиси Хейли-Хейлининг оилавий 
хавфсиз кечадиган пуфакли яра касаллиги тури, қизил ясси 
темиратки, себореяли экзема, Левандовский-Лютцанинг верруцияла-
надиган дисплазияси ва Девержи касалликлари билан олиб 
борилади. 
Касалликнинг давоси узоқ вақт давомида А, Е витаминларини 
қабул қилиш билан олиб борилади. А витамини кунига 100000 – 
200000 МЕ 2-3 ой давомида белгиланади, 1 йилда шундай 
курслардан 2 марта ўтказилади. Е витамини кунига 100 мг дан 
овқатдан кейин 2 ой давомида тавсия этилади. Никотин кислотаси 
кунига 0,05 г дан 3 маҳал 3-4 ҳафта давомида белгиланади. 
Маҳаллий даво чоралари умумий ванналар қабул қилиниши, 
салицил кислотасини 2-5 % ли малҳамларини қўллаш тарзида олиб 
борилади. 
Иккиламчи 
инфекциялар 
қўшилган 
ҳолатда 
антибактериал даво чоралари қўлланилади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling