Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Монилетрикс, трихотеломания, себорея
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Монилетрикс, трихотеломания, себорея Монилетрикс соч толасининг айланма кўринишдаги дистро- фияси бўлиб, асосан аутосом-доминант йўли билан авлоддан-ав- лодга ўтадиган ирсий табиатга эга касалликдир. Касалликнинг бош- ланиши, яъни юзага чиқиши эрта болалик даврларидан бошланиб, баъзан 17 ёшгача давом этиши мумкин. Соч толаларининг дистро- фик ўзгаришлари соч толаларини айланма кўринишда кенгайи- шининг торайиши билан алмашган кўринишда намоён бўлади. Соч толаларининг кенгайган қисмларида сочларнинг ранги нисбатан оч рангда, аксинча торайган ерларида эса соч толаларнинг ранги тим қора рангларда бўлади, бунга сабаб соч толаларининг кенгайган қисмида ҳаво сақланиши кузатилади. Бу жойларда соч толалари қуруқ, синувчан бўлади ёки соч толалари кенгайган жойларда синиб 264 тушиб кетади. Бошнинг сочли қисми тери юзаларида фолликуляр кератоз ҳолати кузатилади, соч толаларининг фолликуляр юзаси инфильтралланган бўлиб, марказида шохсимон пробка ёки синган соч толалари кузатилади. Шуни таъкидлаш лозимки, жараён асосан фақат бошнинг сочли қисми соҳаси билан чекланади. Аммо жараён ўзини тери соҳаларининг бошқа ерларида тарқаган ҳолда ҳам намоён қилиши мумкин, масалан қўлтиқ ости, чов ва оёқ-қўл тери соҳаларида. Касалликда кузатиладиган тўқ қизил ранг кўринишидаги тугунчалар қизил фолликуляр кератоз касаллигини эслатади. Кейинчалак бу фолликулалардан соғлом соч толалалари ўсиб чиқмайди. Касалликнинг кечиши катаракта ва ретинопатия каби кўз хасталиклари билан биргаликда кечиши мумкин. Монилетрикснинг олигофрения ва шизофрения касалликлари билан биргаликда кузатилиши ҳолатлари аниқланган бўлиб, касалликда тишлар ва тирноқлар дистрофияси ҳолати ҳам кузатилади. Касаллик умр давомида кузатилиши, вақти-вақти билан ўз- ўзидан касаллик аломатлари яхшиланиши ҳолатлари, баъзи ҳолат- ларда спонтан равишда тузалиб кетиш ҳолатлари ҳам кузатилади. Гистологик текширувларда соч фолликулаларида торайган қисмларни кенгайган қисмлар билан алмашланиб жойлашганлиги кузатилади. Касаллик узоқ вақт давомида А ва Е витаминларини истеъмол қилиш, маҳаллий малҳамлар суртиш , рентген нурлари билан даволаш билан олиб борилади. Касалликнинг прогнози яхши. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling