Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Терининг сўгалсимон сили
Скрофулодерма ёки коллекватив сили (Scrofuloderma, seu
tuberculosiscutis colliquativa) болалар ва ўсмирларда касалликнинг рўйхатга олинган хиллари орасида учраш частотаси бўйича иккинчи ўринда туради. Сил бактерияларининг гематоген йўл билан терига кириши оқибатида бирламчи скрофулодерма шаклланади ва шикастланган аъзолардан инфекцияларнинг ўтиши аниқланган ҳолда иккиламчи скрофулодерма фарқланади. Тошмалар терининг чуқур қаватларида зич кўринишда жойлашади, кам оғрийди, тугунлар ҳажми тез катталашувга мойил бўлиб, уларнинг диаметри 3-5 см. гача етади ва устида ётувчи тўқималар билан зич кўринишда бириккан ҳолда намоён бўлади. Кейинчалик тугунлар совуқ абсцесслар ҳосил қилиб юмшайди ва ёрилади, бундай яралардан оқма йўли орқали қонсимон ажралма билан биргаликда некрозланган тўқималар чиқади. Тугунлар жойлашган жойларда юмшоқ, чуқур, четлари ва тубида заиф грануляциялар ва сарғиш қатламлар ҳосил бўлади. Яралар битиб кетгандан кейин эса касалликка хос бўлган “йиртилган” нотўғри шаклли чандиқлар, сўрғичсимон шаклдаги ўсимта ва уланмалари қолади. Касаллик жароҳатлари асосан бўйиннинг ён юзаларида, жағ ости ва усти соҳаларида, қўлтиқ ости ботиқларида, қулоқ чиғаноғи яқинида, ўмров ости ва усти соҳаларида ҳамда бўғин соҳалари яқинида жойлашади. Касаллик ташхиси тўғри йиғилган сўров маълумотларига, клиник симптоматикага, Пирке синамаси натижаларига, рентгенологик ва гистологик текширувларга асосланган ҳолда қўйилади. Таққослов ташхиси захм касаллигининг гуммоз шакли, актиномикознинг гуммоз шакли, Базен эритемаси ва сурункали ярали пиодермиялар билан ўтказилади. Терининг сўгалсимон сили (Tuberculosis verrucosa cutis) асосан катталарда, хусусан эркакларда кўпроқ кузатилади. Касалликнинг 282 ушбу тури билан асосан сил касаллигининг фаол шакллари билан хасталанган беморларга хизмат қилувчи шахслар ёки сил материали билан ишловчи ходимлар касалланадилар. Жароҳатланиш одатда панжа ва бармоқлар орқа юзаларида, камроқ ҳолларда эса оёқ таги соҳаларида жойлашади. Касаллик белгилари зич, нўхот катталигидаги кўк-қизил рангли бўртмаларнинг (жасад бўртмаси) ҳосил бўлиши билан бошланади. У ўсиб ясси зич тошмаларга айланади, уларнинг юзасида сўгалсимон ўсимталар ва кўплаб шохсимон қаватлар пайдо бўлади. Сўгалсимон тери силининг 3 та ҳудуди тафовут этилади. периферик (бинафша- қизил рангли ҳудуди), ўрта (сўгалсимон зич тепаликлар, ёрилишлар, пўстлоқлар мавжуд бўлган ҳудуди) ва марказий (терининг атрофик, нотекис, паст-баланд тубли ҳудуди кабиларга бўлинади. Сўгалсимон ўсимталар ён тарафидан босиб кўрилганда уларнинг ёриқларида йирингли томчилар пайдо бўлади. Жарён тузалгандан кейин жароҳат ўчоқлари ўрнида чандиқли атрофиялар қолади, бу соҳаларда қизил югурикдан фарқли ўлароқ, янги элементлар ҳосил бўлмайди. Касалликнинг ташхиси касалликка хос бўлган клиник кўринишларга (ўчоқ периферияси бўйича бинафша-қизил ҳошия, 3 та зонанинг борлиги), жойлашиш ҳолатига, гистологик текширувлар натижаларига ва туберкулин синамасининг мусбатлигига асосланади. Терининг сўгалсимон силининг давоси умуман тери силини даволашда қўлланиладиган анъанавий даво усуллари каби олиб борилади. Бундан ташқари маҳаллий давода касаллик ўчоқлари ўткир қошиқча билан қириб ташланади, диатермокоагуляция ва рентгенорадиотерапиялар ўтказилади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling