Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Терининг ўчоқли сили Сил югуриги ёки терининг люпоид сили (Lupus vulgaris, seu tuberculosis cutis luposa) тери силининг энг кўп учрайдиган шакли бўлиб, секин сурункали кечиши ва тўқималарнинг парчаланишга мойиллиги билан намаён бўлади. Касаллик белгилари кўпинча юзда тери соҳаларида, асосан бурунда (80 % ҳолатларда), ёноқларда, юқори лабларда, камроқ бўйин соҳаларида, танада, оёқ-қўлларда, кам ҳолатларда шиллиқ қаватларда жойлашади. Касаллик хамирсимон консистенцияли, юмшоқ, силлиқ, юзаси бироз ялтироқ, кейинчалик пўст ташловчи, сариқ-яшил тусли, жигарранг-қизил рангли, ўлчамлари тўноғич бошчасидан нўхат донасигача келадиган ҳажмларда, дермада жойлашган люпоид-бўртиқлар пайдо бўлиши билан бошланади. Тошмалар гуруҳ-гуруҳ бўлиб тошади, кейинчалик эса улар ўзаро бирлашади, атрофида эса турғун-гиперемик ҳудудлар пайдо бўлади. Витропрессия усули билан (буюм ойначаси билан босиб кўрилганда) текширилганда дўмбоқча ранги сарғаяди (“олма сариғи” феномени), дўмбоқча тугмасимон зонд билан текшириб кўрилганда зонд ўз оғирлиги билан дўмбоқча таркибига чуқурлик қолдириб чўкади (Поспелов симптоми). Дўмбоқчалар босқичма-босқич катталаша боради ва нотўғри шаклли тошмаларни ҳосил қилиб бирикади, коллаген ва эластик 280 толаларнинг бузилиши натижасида чандиқли атрофиялар ҳосил бўлиши ҳамда фиброзланиш ҳолати кузатилади. Ҳосил бўлган чандиқлар текис, оқиш, папирос қоғозини эслатадиган кўринишда бўлади. Жараённинг экссудатив кўринишларда кечишида турли шикастланишлар таъсирида дўмбоқчалар юмшоқ, четлари нотекис ва енгил қон оқувчи яраларга айланиши мумкин (ярали шакли). Шунингдек, касалликнинг шишсимон, веррукоз, лойқалантувчи каби шакллари ҳам кузатилиши мумкин. Тери силининг чегараланган клиник шаклини таққослов ташхиси дўмбоқчали захм, моховнинг туберкулоид шакли, тери лейшманиози, актиномикоз, қизил югурикнинг дискоид шакллари билан ўтказилади. Дўмбоқчали захмда дўмбоқчали тошмалар зичлиги, улар жойлашувининг жамланганлиги (фокуслилиги), қўшилиб кетишга мойиллигининг йўқлиги, диаскопия ва зонд усуллари билан текширувлар ўтказилганда текширув натижаларининг манфийлиги, жараённинг нисбатан тез кечиши аниқланади. Моховнинг туберкулоид шаклида терининг жароҳатланган соҳасида оғриқ ва ҳароратни сезиш аломатларининг йўқлиги, тошмаларнинг полиморфлиги, тугунлар ва дўмбоқчаларнинг зич бўлган консистенцияси, қўнғир-зангсимон тус олиши, микроскоп остида кўрилганда эса Ганзен таёқчаларининг топилиши билан таърифланади. Тери лейшманиозининг туберкулоид шаклида ташхис асосан касалликнинг сўров натижалари аниқ йиғилиши, дўмбоқчали тошмаларни чандиқлар атрофида ва терининг очиқ қисмларида жойлашиши, лейшманиома атрофида лимфангитларнинг ҳосил бўлиши ҳамда касаллик қўзғатувчисининг аниқланиши катта аҳамият касб этади. Касалликни даволашда бир вақтнинг ўзида Д 2 витамини 30000- 50.000 – 100.000 ТБ дан ва фтивазидни (`ёки тубазидни) 0,3-0,5 г дан кунига 3 маротаба ичишга тавсия этилади. Даво курси учун дори воситаси 100-200 г. қилиб белгиланади. Шунингдек, стрептомицин антибиотиги ҳам инъекция тариқасида кунига 0,5-1,0 г дан белгиланади, жами даво курси учун дори воситаси 100 г. ни ташкил этади. Туберкулостатик таъсир этиш хусусиятига эга дори воситаларидан терапевтик самара кўрсатиши бўйича улар қуйидагича гуруҳларга бўлинади: 1- анча самарали: изониазид, рифампицин; 2 – ўрта самарали: этамбутол, стрептомицин, протионамид (этионамид), пиразинамид, канамицин, флорамицин (виомицин) ва 3 – мўътадил фаол таъсир кўрсатувчи ПАСК, тибон 281 (тиоацетазон) каби дори воситаларига бўлинади. Маҳаллий даволаш усулининг таъсир этиш хусусияти сил касаллигининг теридаги ўчоқлари тўқимасини бузишга асосланган бўлиб, бунинг учун 10-20- 50% ли пирогалл суртмаси, 30% ли резорцин қоришмаси ва суюлтирилган азот моддалари қўлланилади. Шиллиқ қават люпомаларини сут кислотасининг 50% ли эритмаси билан куйдириб даволаш мумкин. Чегараланган жароҳатлар баъзан рентген нурлари билан ҳам даволанади, ҳатто бундай ўчоқлар оператив йўл билан олиб ташланади. Беморлар узоқ вақт давомида диспансер кузатуви остида бўлиши лозим. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling