Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
ЭРИТЕМАЛАР Кўп шаклли экссудатив эритема Кўп шаклли экссудатив эритема касаллиги асосан йил фасл- ларига боғлиқ кўринишларда кечадиган дерматоз бўлиб, касалликда тери ва шиллиқ қаватларининг зарарланиши кузатилади. Касаллик асосан 10 ёшдан 70 ёшгача бўлган инсонларда учрайди. Ҳозирда касалликнинг 2 та: идиопатик ва симитоматик клиник шакллари та- фовут этилади. Касалликнинг келиб чиқишида инфекцион муҳит- нинг аҳамияти катта, деб баҳоланади. Жумладан, идиопатик клиник шакли вируслар таъсирида вужудга келади, деб тахмин қилинса, симптоматик клиник шакли эса сезувчанликнинг ошиши ҳисобига намоён бўлиб, касалликнинг вужудга келишига инфекцион омиллар (микоплазма, пневмококк, стрептокок, стафилокок, сил, туляремия, мохов, бруцеллёз ва ҳ.к) ва дори воситалари (сульфоаниламидлар, антибиотиклар, фенобарбитал, антипирин ва ҳ.к) таъсир кўрсатади. Болалик даврида касалликнинг ривожланишига бўғма, кўкйўтал каби касалликларга қарши эмлашларнинг ўтказилиши, ҳамда ревматизм касаллигининг мавжудлиги омилкор сабаб бўлади. Патогенетик омиллардан яъна бири бўлиб гуморал ҳамда ҳужайра иммун тизими тарафидан танқислик ҳолатининг кузатилиши сабаб бўлади. Касаллик беморларда продромал ҳолат белгиларининг, яъни мушак, суяк ва бўғимларда кучли оғриқларнинг пайдо бўлиши ҳамда тана ҳароратининг кўтарилиши (субфебрил) билан бошланади. Касалликнинг бошланғич даврига кўпинча янглишиб шамоллаш ёки ОРВИ, деб ташхис қўйилади. Беморларда юқори нафас йўллари яллиғланиши ва бурун оқиши белгилари кузатилади, 3-4 кунлардан кейин эса беморлар терисида симметрик ҳолда жойлашган ўткир яллиғланган, бир-бирига қўшилишга мойил бўлган тошмалар пайдо бўлади. Кейинчалик тошмалар марказидан сўрила бошлайди ва улар ўрнида кўкимтир- қизғиш, аниқ шаклли шишлар ҳосил бўлади. Оғиз шиллиқ қавати ва жинсий аъзолар соҳасида эса кўп миқдорда эрозиялар, қатқалоқли яралар ҳосил 293 бўлади, кўз шиллиқ қаватлари томонидан эса яллиғланиш, шиш ва қизариш ҳолатлари кузатилади. Тошмалар асосан қўл ва оёқларнинг ёзув соҳаларида, устки соҳаларида жойлашган бўлиб, тахминан 2–5 ҳафталар мобайнида сақланиб туради. Касаллик 5-20 % беморларда вақти-вақти билан қайталаниб туради. Касаллик везикуло-буллёз, уртикар ва эритематоз полиморф тошмаларнинг пайдо бўлиши билан бошланади. Касалликнинг оғир буллёз клиник шакли бир-бирига қўшилишга мойил бўлган катта ҳажмдаги пуфакларнинг яллиғланган асосда ҳосил бўлиши билан бошланади. Оғиз, бурун, кўз шиллиқ қаватлари ва гениталий соҳаларининг зарарланиши Стивенс-Джонсон клиник шакли, деб ва Фиссент-Рандю эрозив эктодермози, деб номланади. Касаллик бирдан ҳароратнинг кескин кўтарилиши, ҳолсизлик, бош оғриши, оғиз соҳаларида оғриқ пайдо бўлиш билан бошланади. Шу заҳотиёқ лаб, тил, шиллиқ қаватларида пуфакчали тошмалар пайдо бўлади. Пуфакчалар тез ёрилиб, юзаларида қонталашиб турувчи эрозиялар- ни ҳосил қилади, сўлак оқиши ҳолатлари пайдо бўлади. Беморларда икки томонлама конъюнктивит, кератит, кейинчалик эса ринит ва бурундан қон кетиш ҳолатлари кузатилади. Баъзи ҳолатларда эса ички аъзоларнинг зарарланиши кузатилади. Кейинчалик жараён чуқурлашиб бориб, трахея, бронх, қизилўнгачларни зарарлайди. Конъюнктивит, кератит, ирит, иридоциклит каби асоратлар беморларни кўр бўлиб қолишларига олиб келади. Касалликнинг плевропневмония, артрит, бронхит, менингит, миокардит каби асоратлари эса ўлим билан тугаши мумкин. Кўп шаклли экссудатив эритема касаллигини токсик аллергик – эпидермал некроз, токсидермия, Дюрингни учуқсимон дерматити касаллиги, буллёз пемфигоид касалликлари билан таққосланади. Лайелля синдироми касаллигида эса пуфакли тошмалар кўплиги, осон ёрилиши, тез тарқалиши, бир-бирига билан қўшилиб кетишга мойиллиги, ҳамда Асбо – Хансен сидромининг мусбат бўлиши билан ажралиб туради. Токсикодермияда касаллигида полиморф тошмалар асосан қўл ва оёқларнинг букувчи соҳаларида юз, бадан ва кам ҳолатларда шиллиқ қаватларда кузатилади. Буллёз пемфигоид касаллиги болаларда кам ҳолатларда учрайди, касалликда тошмалар мономер буллёз тошмаларининг пайдо бўлиши билан ажралиб туради ҳамда базал мембрана соҳаларида иммуноглобулинларнинг тўпланиши аниқланади. 294 Дюрингнинг учуқсимон дерматити йод ва галоген моддаларига нисбатан бўлган сезувчанлик ҳолатининг юқори бўлиши, пуфакли тошмаларда, қонда эзинофилия ҳолати кузатилиши, базал мембрана соҳасида ва дерманинг сўрғичсимон қаватларида иммуноглобулин JgA нинг тўпланиши билан кузатилади. Эпидермис қаватида ҳу- жайралараро шиш ва спонгиоз, дерма қаватида – периваскуляр полиморфҳужайрали инфильтрат кузатилади. Буллёз тошма элементлари базал мембрана остида жойлашади. Касалликни даволаш комплекс равишда олиб борилади ва кенг спекторли таъсирга эга антибиотиклар, вирусостатистик дори воситалари белгиланади. Антигистамин препаратлари (тавсия, супрастин, анамрин, зодак), яллиғланишга қарши дори воситалари (салицилатлар, напросин, аналгетиклар ва кальций препаратлари), оғир ҳолатларда эса глюкокортикоидлар ва анаболик гаромонлар қўлланилади. Маҳаллий даво ўтказилишида нам-қуритувчи боғламлар, эпите- лизацияни кучайтирувчи малҳамлар (ируксол, солкосирил, линевит) қўлланилади. Касаллик прогнози оддий кечувчи шаклида яхши, оғир шаклла- рида, яъни Стивенс-Дисансти синдромида эса ўлим билан тугаши мумкин. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling