Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
287 ВАСКУЛИТЛАР Васкулит (син. тери ангиити) – тери қон томирларининг зарар- ланиши билан кечадиган касаллик бўлиб, дерматозларнинг клиник ва патоморфологик симптоматикасида бошланғич ва етакчи звено бўлиб, турли хил катталикда бўлган дермал ва гиподермал қон томирлар деворларининг носпецифик яллиғланиши ҳолати ётади. Васкулит касаллигининг келиб чиқишида аллергик омилларни, ирсий ҳолат, дори воситалари, юқумли касалликлар, токсик ва фармакологик омилларни, статик зўриқишлар, радиация ва турли даражадаги ҳароратларнинг таъсири муҳим ўрин тутади. Ка- салликнинг кечишида микроциркуляция жараёнининг бузилиши, томирлар деворларининг жароҳатланиши, баъзан гемопоэз ҳолатининг бузилиши натижасида қон томирлар ўтказувчанлиги- нинг ошиб кетиши ҳолатлари кузатилади. Васкулит касаллиги ташхисотида кўпгина ҳолларда С.Т. Павлов ва О.К.Шапошниковлар томонидан 1965 йилда тавсия этилган таснифдан фойдаланилади, буларга: ангионеврозлар, ангиопатиялар, ангиоорганопатиялар, томирларда ҳосил бўладиган шишлар киради. Тугунли эритема Тугунли эритема касаллиги организмнинг сил, стрептококкли, кандидозли инфекциялар таъсирига нисбатан кузатиладиган гиперергик реакцияси натижасида пайдо бўлувчи, ўткир кечувчи дерматоз бўлиб ҳисобланади. Касаллик кўпинча кўп шаклли экссудатив эритема билан бирга бўлган кўринишда кечади. Кўкрак ёшидаги ва эрта болалик ёшидаги болаларда касал- ликнинг намоён бўлиши кўпинча ички аъзолар, лимфа тугунлари ва суяк тизими силининг қайталаниши натижасида вужудга келади, деб ҳисобланади. Болалик ва катта ёшдаги болаларда тугунли эритема касаллигини вужудга келиши асосан стрептококкли инфекцияларга (тонзиллит, фарингит, ревматизм) нисбатан, кам ҳолатларда эса инфекцион-токсик омилларга нисбатан бўлган аллергик реакциялар кўринишида кечади. Тугунли эритема касаллиги антибиотиклар, 288 йод, барбитурат ва бошқа турдаги дори воситалари таъсирларига нисбатан организмнинг юқори сезувчанлиги натижасида ҳам кечади. Касаллик ўткир кечади, бўғинларда, мушакларда ревматик оғриқлар, ҳароратни 38-40 0 гача кўтарилиши, бош оғриши, умумий ҳолсизлик каби кўринишларда бошланади. Теридаги патологик жараён болдир ва билакларни ёзув соҳаларида симметрик кўринишда оғрийдиган тугунлар кўринишида намоён бўлади. Тугунли тошмалар ярим ясси ёки ясси шакл кўринишларда бўлиб, пайпаслаб кўрилганда оғриқ кузатилади, уларнинг сони кўп бўлмайди, катталиги ёнғиқ катталигигача, ранги тўқ қизил рангда бўлиб асосан тери ва тери ости ёғ қаватларида жойлашади. Тугунли тошмалар бир-бири билан қўшилишга ва яллиғланиб ярага айланишга мойил бўлмайди. Тугунли тошма элементлари тахминан 2-3 ҳафталардан сўнг регрессия ҳолатига ўтиб, сўрила бошлайди, тошмалар пушти, тўқ қизил ранги қўнғир-яшил ва сариқ рангларга ўтади ва охир-оқибатда улар ўрнида иккиламчи доғлар ҳосил қилиб, касаллик ўтиб кетади. Тугунли эритема касаллигини Базеннинг индуратив эритема касаллиги билан таққосланади. Базенни индуратив эритемаси касаллиги ўткир бўлмаган кўринишда бошланиши, сурункали кечиши, патологик жараённинг узоқ ва турғун кечиши, ўчоқларда инфильтратларнинг қаттиқ ва зич бўлиши, оғриқнинг бўлмаслиги, тўқималарнинг некрозга мойиллиги, ярага айланиши ва чандиқли ўзгаришлар бўлиш, ҳароратнинг кўтарилмаслиги билан таърифланади. Тошмалар кўкимтир-қизил, жигарранг ёки тўқ кулранг кўринишларда бўлади. Дори воситалари натижасида вужудга келадиган токсикодермия касаллигида кузатиладиган ўчоқларда оғриқларнинг бўлмаслиги, тошма элементларининг ўзига хос бўлмаган кўринишларда жойлашиши ва дори воситалари қабул қилинишидан сўнг бошланганлиги ушбу касалликни тугунли эритема касаллигидан фарқлашга асос бўлади. Тугунли эритема касаллигига даво чораларини белгилашдан олдин ушбу касалликни системали характерга эга ёки фақат тери соҳаларининг зарарланиши билан кечиши ҳолатини аниқлаш керак. Агарда касаллик системали кўринишда кечса, у ҳолда беморларни стационар ҳолатида доволаш тавсия этилади. Касаллик табиати инфекцион кўринишга эга бўлса у ҳолда кенг қамровли антибиотиклар (эритромицин, мономицин, олететрин ва ҳ.о.) тавсия 289 этилади. Даво жараёни десенсибилизацияловчи дори воситаларини, салицилат препаратларини, витамин дори воситаларини (С, В 1 , В 6, В 12 , никотин кислотасини, рутин), безгакка қарши препаратларни, анальгетикларни қўллаш билан олиб борилади. Тарқоқ ва оғир, системали кўринишда кечадиган ҳолатларда эса гепарин препарати қўлланилади ва кортикостероид дори воситалари тавсия этилади. Маҳаллий даво воситаларининг ўтказилишида қуруқ иссиқликни қўллаш, 5-10 % ли ихтиол эритмаси билан компресс қилиш, УФО ва УВЧ терапиясини қўллаш тавсия этилади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling