Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
Терининг аллергик васкулити 
Терининг аллергик васкулити касаллигини (Руитер касаллиги)-
нинг вужудга келиши асосида асосан шамоллаш, организмда ўчоқли 
инфекцияларнинг мавжудлиги ҳолатлари ҳамда оёқларда қон 
айланиши жараёнининг бузилиши натижасида вужудга келадиган 
кўлмаклик ҳолатлари ётади. Касалликнинг ушбу тури билан кўпинча 
қиз болалар ва аёллар хасталанади. 
Патологик жараён асосан оёқларда симметрик ҳолатда 
жойлашади ва полиморф кўринишда, яъни доғли, тугунчали, 
пуфакчали, йирингчали некротик ва ярали кўринишларда бўлади. 
Касалликнинг кечиши дармонсизлик, чарчоқ, бош оғриғи, бўғимлар 
шиши ва оғриғи каби кўринишларда намоён бўлади. Касалликнинг 
турли клиник шакллари ичида полиморф-тугунчали тури кўпроқ 
учрайди. Касалликнинг бундай кўринишда кечиши эритематоз ва 
геморрагик доғлар, зичланган шишли ўчоқлар, таранг қобиғли 
пуфакчалар ва ва кўп бўлмаган думолоқ ясси тугунчалар шаклида 
намоён бўлади. Натижада ўчоқларда сероз-геморрагик қобиғлар, 
эрозиялар, яралар иккиламчи доғланишлар пайдо бўлади, бундай 
ҳолат касаллик клиникаси кўринишини янада мураккаблаштиради. 
Кам ҳолатларда эса касалликнинг тугунчали-некротик хили 
кузатилади, касалликнинг бундай хилининг кечиши марказида 
некротик яралар бор тугунчалар кўринишида кечади, кейинчалик 
некротик ўзгаришлар ўрнида чечак касаллигида кузатиладиган 
чандиқларга ўхшаш чандиқлар ҳосил бўлади. Касалликнинг 
геморрагик клиник шакли, яъни Руитер касаллигида касаллик 
белгилари шишган доғли тошмалар шаклида бошланади, аста-секин 
шишган доғли тошмалар кейинчалик геморрагик тусни олади. 


290 
Беморларда қорин соҳаларида оғриқ ва гематурия ҳолатлари 
кузатилади. 
Касалликка 
ташхис 
қўйилишида 
гистологик 
ўзгаришларни инобатга олиш муҳим ҳисобланади. Гистологик 
текширувлар натижасида артериола, венула ва капилляр қон 
томирлар деворида фибриноид некроз ва қон томирлар атрофи 
тўқима соҳаларида лимфоид инфильтрациялар кузатилади.
Касалликнинг давоси васкулитларнинг бошқа клиник турлари 
каби ўтказилади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling