Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Шенлейн – Генох геморрагик васкулити
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Шенлейн – Генох геморрагик васкулити Шенлейн-Генох геморрагик васкулити инфекцион, токсик ва аутоиммун жараёнлар таъсири натижасида вужудга келувчи ка- саллик бўлиб, уни тез кечадиган, некротик клиник шакллари асосан болалар ўртасида кўпроқ учрайди. Касаллик тўсатдан бошланади, жараён полиморф кўринишидаги тошмалар тарзида намоён бўлади. Тошмалар геморрагик доғлар, петихиялар ва пурпуралар, тугун- чалар, пуфакчалар, йирингчалар, пуфаклар кўринишида бўлади. Касалликнинг кечишида жараёнга оғиз ва жинсий аъзолар шиллиқ қаватлари жалб этилиши мумкин. Касаллик циклик нисбатан кўринишда кечади, касаллик белгиларининг пасайиши ва кейинчалик эса қўзғалиши ва оғирлашиши кўринишида кечади, айрим ҳолатларда эса янги-янги аъзолар патологик жараёнга жалб этилиши мумкин. Беморларда полиартрит, полисерозит, гломерулонефрит, диффуз миокардит, полиневрит каби ўзгаришлар юзага келади. Касалликни фаол тарздаги кўринишида септик турдаги ҳароратнинг кўтарилиши, вақти-вақти билан қорин соҳасида, бўғин ва мушакларда оғриқлар бўлиши, беморларнинг тезда озиб кетишлари, бурунларидан қон кетиши ҳолатлари кузатилади. Тери ва шиллиқ қаватлардаги геморрагик тошмалар пуфакли, ярали ва некротик кўринишдаги экхимозларга айланади. Бундай ҳолатларда касаллик ўлим билан тугайди. Касалликни даволашда антибиотиклар, сульфаниламид, десенсибилизациялайдиган, антигистамин дори воситалари, рутин, фолат кислотаси, гемотрансфузиялар, кортикостероидлар, артралгия ҳолатларида эса аналгетиклар қўлланилади. Вегетатив қон айланиши ҳолатини яхшилаш мақсадида андекалин, депо-падутин, продектин, солкосерил, дипрофен, комполамин, никошпан, В 1 , В 6 , С, К 291 витаминлари қўлланилади. Касалликни оғир кўринишда кечишида эса глюкокортикоидлар тавсия этилади. Бундан ташқари касалликни оғир кўринишдаги кечишида хингамин дори воситалари (плаквенил, делагил, резохин), яллиғланишга қарши нестероид дори воситалари (напросин, реопирин, пирабутол, бруфен, волтарен, индоцид ва ҳ.к.) ҳам тавсия этилади. Маҳаллий даво жараёни қандай касалликнинг кўринишда эканлигини инобатга олган ҳолда ўтказилади. Петихиали ва пурпурали кўринишдаги тошмалар бўлганда ацемин, дибунол, венорутон, солкосерил малҳамларидан фойдаланилади, ушбу малҳамлар қон томирлар эластиклигини ва зичлигини тиклайди. Касалликни эрозия ва ярали кўринишларда кечишида эса эпителизацияни тиклайдиган Вишневский, Микулич, солкосерил ва ируксол малҳамларидан фойдаланилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling