Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Жибернинг пушти ранг темираткаси 
Жибернинг пушти ранг темиратки касаллиги эритема-сквамоз 
тошмали дерматозлар туркумига кирувчи тери касаллиги ҳи-
собланади. Касалликнинг келиб чиқишида стрептококли ва вирусли 
инфекцияларнинг ўрни муҳимлиги таъкидлаб ўтилади. Касаллик-
нинг бошланиши продромал белгилар кўринишида кечиб, бемор 
оила аъзоларининг бир нечтасида ҳам учрашиши қайд этилиши 
мумкин. Антибиотик ҳамда сульфаниламид дори воситаларининг 
касалликни даволашда қўлланилиши ва улар натижасида юқори 
самара олиниши касалликнинг инфекцион табиатга эга эканлигидан 
далолат беради. Касаллик ривожланишида ОРВИ, ангина грипп каби 
касалликларнинг ўрни алоҳида таъкидланади. Бундан ташқари 
касалликнинг патогенетик омиллари сафига эндокрин касалликлари, 
сурункали инфекция ўчоқларининг мавжудлиги ҳолатини ҳамда 
ички аъзолардаги патологик ўзгаришларни киритиш мумкин. 


295 
Касалликнинг клиник белгилари қорин, кўкрак ва сон 
соҳаларида овал ёки думалоқ шаклга эга бўлган, катта ҳажмли ва 
аниқ чегарали марказида қипиқланувчи эритематоз ўчоқлари 
мавжуд бўлган, «Она» деб аталадиган пилакчали ўчоқларнинг пайдо 
бўлиши билан намоён бўлади. Тошма элементларининг пайдо 
бўлишидан олдин баъзан продромал ҳолат, ҳолсизлик, бош оғриғи, 
артралгия, тана ҳароратини кўтарилиши каби белгилар кузатилади. 
Она пилакчасининг пайдо бўлганидан тахминан 3-10 кунлар вақт 
ўтгач тана тери соҳасининг Лангер чизиғи бўйлаб кўп миқдорда 
пушти-қизил рангли, овал шаклга эга ва тери сатҳидан бир оз 
кўтарилган доғли ва папулёз-доғли тошмалар пайдо бўла бошлайди. 
Тошмалар айниқса, кўп миқдорда гавданинг ён соҳаларда, елка,орқа 
ва сон соҳаларида, баъзан эса бўйин ҳамда юз соҳаларида 
кузатилади. Пушти ранг темиратки касаллиги учун хос бўлган 
белгилардан бири бу овалсимон доғли тошмалар марказида 
қипиқланиш ҳолатини, яъни папирос қоғозини кўринишини 
эслатувчи белгиларнинг ҳосил бўлишидир. 
Болаларда касаллик белгилари бошнинг сочли қисмида, оч 
пушти рангли доғлар шаклида намоён бўлиб, уларнинг юзаларида 
эса қипикланиш ҳолати кузатилади. Уларда касаллик атипик ҳолда, 
яъни қаварчиқсимон ҳамда везикуло-буллёз клиник шаклининг 
кузатилиши, кучли қичишиш ва парестезия аломатлари билан 
кечади. 
Касалликни нотўғри даволаш ва парвариш қилиш натижасида 
кўпинча касаллик йиринглар ҳамда экзематизациялар билан 
асоратланади. Бундай ҳолатларда терининг катта бурмалари 
соҳаларида ҳамда кийимлар ишқаланиб таъсир қиладиган соҳаларда 
кучли яллиғланиш ва сувчираш аломатлари кузатилади. 
Касалликнинг авж олиши натижасида айрим пайтда эритродермия 
ҳолатларида кузатилиши мумкин. 
Касалликка ташхис қўйиш асосан қийинчилик туғдирмайди, 
“Она” пилакчасимон ўчоғининг ҳосил бўлиши, марказида 
қипиқланадиган розеолали доғларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг 
Лангер чизиғи бўйлаб жойлашиши, продромал босқичнинг 
кузатилиши ва касалликнинг йил фаслларига боғлиқ ҳолда кечиши 
касалликка ташхис куйишга асос бўлади. Жибернинг пушти ранг 
темиратки касаллигини псориаз, юзаки дерматомикозлар, иккиламчи 
захм ва себорея касалликлари билан таққослов ташхиси ўтказилади. 


296 
Ўчоқларда гистопатологик текширув ўтказилганда носпецифик 
сурункали дерматитга ўхшаш бўлган яллиғланган инфильтрат, 
эпидермисда спонгиоз, акантоз, паракератоз каби ўзгаришлар 
кузатилади. 
Касалликни даволашда дастлаб, касалликнинг экссудация 
ҳолати билан кечишини, сурункали ўчоқли инфекцияларни, ОРВИ, 
бронхит, ангина ёки синусит каби касалликларнинг аниқланганли-
гини ҳисобга олган ҳолда ўтказилиши лозим. Даволаш антибио-
тиклар, сульфаниламид дори воситалари, десенсибилизацияловчи, 
антигистамин дори воситаларини қўллаб олиб борилиши муҳим 
ҳисобланади. Беморларга пантотенат кислотаси 0,01 – 0,03 г дан 
кунига 3 маҳал ичиш ёки кальций пантотенатни 0,03-0,1 г кунига 2-3 
маҳалдан 8-10 кун давомида ичиш тавсия этилади. Касаллликнинг 
тарқоқ шаклларида эса кўпинча вена ичига натрий тиосульфатнинг 
30 % ли эритмасини 2-5 мл дан кунора 10 кун давомида қуйиш 
тавсия этилади, аутогемотерапия ва стрептококкли вакцина қўллани-
лади. Маҳаллий даво сифатида кортикостероидли малҳамларни 
(флюцинар, лоринден, гиоксизон, дермовайт, синафлан) Унна креми 
билан 1:1 нисбатида аралаштириб суртиш тавсия этилади. 


297 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling