302
кўринишларда бўлади. Периферик қон таркибида 20 % гача
эозинофилия, СОЭ ортиши, гипохром анемия ва тромбоцитоз ҳолати
кузатилади. Суяк кўмиги пунктатидаги гистологик текширувлар
натижасида эозинофил полинуклеар ҳужайралар аниқланади.
Терининг шикастланиши кўп учрамайди ва марказда пўстлоқ
билан қопланган яра-чақа
гемморагик папулалари билан
характерланади. Улар юзда, бошнинг сочли қисмларида, гавдада,
камроқ болдирларда жойлашади ва Хенд-Шюллер-Крисчен
касаллигидаги тошмаларга ўхшаш кўринишда бўлади. Болаларнинг
жисмоний ривожланиши Хенд-Шюллер-Крисчен касаллигидагидан
камроқ бузилган бўлади.
Дифференциал ташхис асосан Таратинов ва Хенд –Шюллер-
Крисчен касалликлари билан ўтказилади, лекин бундай таққослов
ташхисининг ўтказилиниши анча мураккаб бўлиб, касалликни ўз-
ўзидан
тузалиб кетиши, хавфсиз кечиши эозинофил гранулема
касаллигига ташхис қўйиш имконини беради.
Асосан даволаш жараёни
гормонал дори воситалари
иштирокида
олиб
борилади.
Суяк
тўқимаси
деструктив
ўчоқларининг рентгентерапияси яхши самара беради. Баъзан
хирургик даволашдан (кюретаж) ҳам фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: