Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
271 ДИСХРОМИЯЛАР Тери рангининг ўзгариши билан кечадиган касалликлар турку- мига дисхромиялар, деб аталади. Дисхромиялар намоён бўлишига қараб гипоромия ва гиперхромияларга бўлинади. Гипохромияларни бирламчи ва иккиламчи ҳиллари тафовут этилади. Бирламчи гипох- ромиялар ахромия, деб аталади, чунки улар ҳеч қандай яллиғ- ланишсиз пайдо бўлади. Уларга альбинизм ва витилиго (пес) касалликлари киради. Иккиламчи гипохромиялар эса асосан турли касалликларда кузатиладиган яллиғланиш жараёнларидан сўнг пайдо бўлиб, уларга ёлғон лейкодермияларни мисол қилиб келти- риш мумкин. Дисхромияда тери рангининг ўзгариши ҳолати қайд этилади, бунинг асосида эса меланогенез жараёнининг бузилиши ҳолати ётади. Тери, кўз қорачиғи ва сочларларга ранг берувчи меланин моддаси 3,4-дегидрооксифенилаланинга (ДОФО) махсус ҳужайра ферменти ДОФА-оксидазанинг таъсир этиши натижасида ҳосил бўлади. Меланин моддаси тирозиндан ҳосил бўлади, у эса тирозиназа ферментининг мис микроэлементи билан бирикмаси таъсири натижасида ҳамда ультрабинафша нурлари иштирокида ДОФА га, кейинчалик эса ДОФА-оксидаза таъсирида меланин моддасига айланади. Витилиго Дисхромиялар ичида асосий ўринни витилиго (пес) касаллиги эгаллайди, лекин шу кунга қадар касалликнинг сабаби етарли даражада ечилмай, муаммолигича қолиб келмоқда. Ҳозиргача таклиф қилинган назариялар (нейроэндокрин, микроэлементлар ва витаминларнинг етишмаслиги, ҳазм аъзолари фаолиятининг бузилиши, меланогенез жараёнида қатнашадиган ферментлар фаоллигининг сусайиши ва ирсий назариялар) касалликнинг туб моҳиятини тушунтириб бера олмайди. Касаллик кўпинча болалик ва ўсмирлик даврларидан бошланиб, сурункали кечади, жараён йиллаб, баъзан эса умрбод 272 давом этади. Витилиго касаллиги белгилари терининг маълум соҳаларида оқ доғлар (депигментацияланган) шаклида пайдо бўлади. Доғли тошмалар яллиғланмаган кўринишда бўлиб, уларнинг сони битта, иккита ёки тарқалган кўринишларда бўлади, баъзан эса жараён терининг барча соҳаларини эгаллаши мумкин. Доғли тошмалар кўпинча айлана, овалсимон, айрим ҳолатларда эса турли-туман кўринишлардаги шаклларда бўлиши мумкин. Касаллик ўчоқлари нўхат,тангалар ҳажмида, баъзан эса катта ҳажмларда бўлади, улар кейинчалик аста-секин катталашиб, бир- бири билан қўшилишга ва катта ўчоқларни ҳосил қилишга мойил бўлади. Витилиго касаллигининг доғли тошмалари беморлар терисининг барча соҳаларида кузатилади. Бундай тошмалар юз, тана, қўл,оёқ ва тананинг исталган соҳаларида жойлашган бўлади. Депигментация жараёнига учраган тери соҳаларида жойлашган сочлар сақланиб қолади, лекин улар рангининг ҳам йўқолиши ҳолати кузатилиши мумкин. Касаллик тошмалари жойлашган соҳаларида ультрабинафша нурларга нисбатан сезувчанлик ҳолатининг юқори бўлиши қайд этилади, шунинг учун ҳам касаллик ўчоқлари қизарган ва ҳатто шишган кўринишларда бўлиши мумкин. Доғли тошмалар одатда беморларни безовта қилмайди, лекин баъзи ҳолаталарда тошмалар пайдо бўлиши арафасида қичишиш, ачишиш каби салбий сезгилар пайдо бўлиши мумкин. Витилигони кепаксимон темиратки, захм лейкодермаси ва мохов касалликларидан фарқлай билиш лозим. Кепаксимон темиратки касаллигида кузатиладиган доғли тошмалар яллиғланмаган кўринишда бўлади, тошмаларлар асосан тананинг юқори қисмларида (кўкрак, бўйин, елка, орқа, курак соҳалари) кузатилиб, уларнинг сатҳи кепаксимон ва унсимон қипиқлар билан қопланган бўлади. Балцер синамаси мусбат натижа беради. Захм лейкодермасида кузатиладиган доғли тошмалар ҳам яллиғланмаган кўринишда бўлиб, асосан кўкрак ва бўйин соҳаларида кузатилади, ўчоқларда тери рангининг бутунлай оқариб кетмаслиги, асосан гипопигментация ҳолати кузатилади. Захм касаллиги учун хос бўлган бошқа клиник белгилар кузатилиши ва серологик жараёнларнинг мусбатлиги ҳолати касалликни витилигодан ажратишга ёрдам беради. Мохов касаллиги тошмалари жойлашган соҳаларда тери 273 сезувчанлигининг йўқолиши ҳолати кузатилади, натижада беморларда иссиқ-совуқни, оғриқни сезмай қолишлар ва термик куйишлар кузатилади. Мохов касаллиги учун хос бўлган тошма элементларидан лепромаларнинг пайдо бўлиши, ҳамда лепромин синамаси натижасининг мусбат кўринишларда бўлиши мохов касаллигини витилиго касаллигидан ажрата билишга асос бўлади. Витилиго касаллиги уч хил фаоллик кўринишида кечади. Касалликнинг биринчи даражали фаоллигида тошмалар кам сонли, оқ рангли, чегаралари аниқ, соғлом теридан яққол ажралиб туриши ҳолати кузатилади. Депигментланган доғли тошмалар атрофидаги тери соҳалари ҳолати ўзгармаган ёки бир оз қизарган кўринишда бўлади. Сўнгги 2-3 ойлар ичида янги доғларнинг пайдо бўлганлиги ва эски доғларнинг катталашаётганлиги ҳақида маълумотлар эса қайд этилмайди. Иккинчи даражали фаолликда касалликнинг кечиши сутдек оқ доғлар билан бир қаторда гипопигментацияли доғларнинг пайдо бўлиши, улар чегараларининг ноаниқлиги, соғлом тери билан се- зилар-сезилмас қўшилиб кетганлиги тарзида намоён бўлади. Касаллик ўчоқлари терининг турли соҳаларида турлича кўриниш- ларда намоён бўлади, яъни баъзи бир соҳаларда депигментация- ланган ўчоқларнинг пайдо бўлиши кузатилса, бошқа соҳаларда эса доғли тошмалар ҳажмининг кичраяётганлиги ҳолати кузатилади. Беморлар терисини механик тасиротларга учраши ҳолати эса ушбу соҳаларда янги доғли тошмаларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Касалланган соҳаларда соч толалари рангининг оқориши ҳолати кузатилади. Касалликнинг учинчи даражали фаоллигида депигментация- ланган витилиго ўчоқлари беморларда бир неча тери соҳаларини эгаллайди, улар де- ва гипопигментацияли доғли ўчоқлар кўринишида намоён бўлади. Доғли тошмалар бир-бири билан қўшилишга мойил бўлиб, улар турли шаклларга эга ўчоқларни ташкил этади, ўчоқлар атрофидаги соғлом тери соҳалари эса турлича кўринишларда бўлади, бундай ҳолат витилиго касаллиги ўчоқларини уч хил рангда кўринишига олиб келади., яъни депигментацияланган доғ ўчоқларининг гипопигментли ҳошия билан, гипопигментацияли доғли ўчоқларни эса гиперпигментли ҳошия билан ўралганлиги ҳолати қайд этилади. Кўпгина беморлар 274 доғли ўчоқлар соҳасида қичишиш, ачишиш, санчиш ва оғриқни сезиш каби нохуш ҳолатларга шикоят қиладилар. Болаларда витилиго касаллигининг давоси улар ёшини, физио- логик, руҳий ҳолатларини, касалликнинг фаоллик даражаларини инобатга олган ҳолда комплекс усулда олиб борилади. Даволаш жараёни ўтказилиши билан бир вақтда бемор болалар йўлдош касалликларидан санация қилинади, овқатланиш жараёни ва бемор болаларнинг қарови талаб доираларига келтирилади. Касалликни даволашда фурокумарин дори воситаларидан фойдаланилади, мазкур гуруҳга кирувчи бероксан, псоберан, псорален, аммифурин, меладинин, мелагенин, мелоноцил каби дори воситалари махсус талаб қоидаларга биноан ичишга ва доғли тошмаларга суртиш учун тавсия этилади. Фотосенсибили- зацияловчи таъсир хусусиятига эга ушбу дори воситалари ультрабинафша нурларини (УБН) қабул қилишдан икки соат олдин, бемор болалар ёшини инобатга олган ҳолда кунига 1-2 мартадан буюрилади. Бир вақтнинг ўзида витилиго ўчоқларига ушбу препаратларнинг спиртли эритмалари 1:1,1:2,1:3 нисбатларда эритилган ҳолатларда суртилади. Тахминан 2-3 соатлардан кейин эса касалланган ўчоқларга УБН билан нурлатиш эритем дозаларида кунора олиб борилади. Бундай давонинг давомийлиги 20-30 кунни ташкил этади. Нурлатишнинг дастлабки босқичларида 1-4 биодоза берилиб, кейинчалик унинг миқдори аста-секин ошириб борилади ва ниҳоят 6-8 биодозагача етказилади. Фотосенсибилизатор дори воситаларининг тавсия этилиши вақтида бемор болаларда мавжуд бўлган ошқозон ва жигар касалликларини инобатга олиш лозим. Бу дори воситаларини беморларга анацид ҳолатларда, ёш болаларга эса анацид ва гипоацид ҳолатларда бериш тавсия этилмайди. Шунингдек, 3 ёшгача бўлган бемор болаларга ушбу дори воситалари умуман қўлланилмайди. Маълумки, меланоцит ҳамда меланосомалар фаоллиги организмда мавжуд қатор витаминларнинг миқдорига боғлиқ. Масалан, В гуруҳ витаминларнинг етишмаслиги меланогенез жараёнини сусайтиради, РР ва С каби витаминлар эса озиқ-овқат моддаларининг ҳазм қилинишини яхшилайди, оксидланиш жараёнлари меъёрланишига ёрдам беради, шу тариқа зарарланган тери соҳаларини керакли биоактив моддалар билан таъминлайди. 275 Витамин дори воситаларидан пиридоксин гидрохлорид, пиридок- сальфосфат, аскорбин кислотаси ва РР витаминларини касалликни даволашда қўллаш яхши самаралар беради. Ушбу дори воситаларининг тавсия этилишида бемор болаларнинг умумий ҳолати, уларнинг ёши ва уларда мавжуд бўлган йўлдош касалликларни инобатга олиш муҳим аҳамият касб этади. Терининг меланин пигменти билан таъминланишида микроэлементларнинг роли бениҳоя катта, жумладан, меланогенез жараёнида темир, рух ва мис микроэлементларининг бевосита иштироки бунга мисол бўла олади. Шунинг учун ҳам ушбу микроэлементларни таркибида сақловчи доривор воситалари (ферроплекс, ферроградумет, феррамид, мис сульфат, рух оксиди каби моддалар) витилиго касаллигини даволашда кенг қўлланилади ва кутилган натижаларни беради. Ҳозирги кунда эса ушбу микроэлементларни сақловчи янги дори воситаларидан купир, пирацин ҳамда таркибида витаминлар ва микроэлементлар бўлган таксофит, минолад каби дорилар воситалари муваффақиятли равишда қўлланилиб келинмоқда. Витилиго касаллигини, айниқса, болаларда ушбу касалликни даволашда ошқозон-ичак, жигар тизими фаолияти ҳолатини ва ундаги мавжуд касалликларни инобатга олиш зарур. Бу борада пепсидил, ацидин-пепсин, табиий ошқозон шираси, панкреатин, мезим-форте, панзинорм, хилак-форте, карсил, эссенциале, гепанорм каби дори воситаларини қўллаш яхши самаралар беради. Касалликни даволашда фермент дори воситалари ҳам муваффақиятли қўлланиб келинмоқда, бунинг натижасида беморларни дори воситаларига нисбатан сезувчанлик ҳолатининг ошиши, анацид ва гипоацид ҳолатларни олдини олиш, шунингдек, витилиго касаллигининг доғли ўчоқларидаги яллиғланиш белгилари ва нохуш сезгилар билан кечиши каби ҳолатларнинг олдини олиш имкони кенгаймоқда, демак, фермент дори воситалари касалликни даволашда асосий восита вазифасини ўтайди. Витилиго касаллиги билан хасталанган бемор болаларни комп- лекс даволашда гижжага қарши дориларни (декарис, комбатрин, вермокс), биологик стимуляторларни (алоэ, торфот, пирогенал) қўллаш депигментацияланган доғли ўчоқларнинг йўқолишига ёки кичрайишига олиб келади. Касаллик даво чораларисиз ҳам ўз- 276 ўзидан йўқолиб кетиши мумкин, аммо бундай ҳоллар жуда кам учрайди. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling