Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Трихотеломания касаллиги беморларни бошнинг сочли ёки
тананинг бошқа соҳаларида мавжуд соч ва тукларни катта хоҳиш билан юлишлари билан кечади. Болаларда ушбу касаллик асосан, руҳий ва асабий бузилишлар, астено-невротик ёки ақлан ривожланишдан орқада қолиш ҳолатларида кузатилади. Беморлар қўли етиб юлинган соч ва тукли соҳаларда сочларнинг сийраклашганлиги ёки бўлмаслиги ҳамда тери сатҳидан турли баландликда синган сочлар кузатилади. Касаллик ташхиси ота- оналаридан сўраб олинадиган анамнестик маълумотларга ва объектив кўрувлар асосида қўйилади. Трихотеломания касаллиги гипносуггестотерапия, психотерапия кўринишида ва психотроп дори воситаларини психоневропатолог билан биргаликда тавсия этиш тарзида олиб борилади. Кўпинча беморларни сочларни юлиш хоҳишидан чеклаш мақсадида сочлар 265 эпилин пластири билан эпилация қилинади. Касалликнинг прогнози яхши бўлиб, бемор болалар ёши катталашган сари сочларини юлишга бўлган хоҳишлари камайиб, йўқолиб кетади. Себорея - ёғ безлари фаолиятининг бузилиши (гиперфункцияси) натижасида келиб чиқадиган тери касаллиги бўлиб, “себорея” сўзи “ёғ оқиши” деган маънони билдиради. Касаллик асосида тери ёғ безларининг секретор функциясини бузилиши ётади, бундай ҳолат ёғларнинг кўп миқдорда ажралиши кўринишида намоён бўлади. Касаллик белгилари кўпинча беморларнинг балоғат ёшларида юзага келади, жараён асосан бошнинг сочли қисмида, лунж соҳаларида, кўкрак ҳамда тана орқа тери соҳаларида жойлашади. Касалликка эндокрин, асаб тизимлари ва ички аъзолар касалликлари сабаб бўлади. Себорея касаллигининг ёғли клиник шакли инсон организмида андрогенлар миқдорининг кўпайиб кетиши билан боғлиқ бўлиб, беморлар тери юзалари худди ёғ суртиб қўйилганга ўхшаб ялтираб туради. Жараён бошнинг сочли қисмларида сарғимтир-жигарранг тангачалар кўринишларида бўлиб, бундай тери асосида кўпинча себореяли экзема, ўчоқли алопеция, ҳуснбузар каби касалликлар ривожлана бошлаши мумкин. Ёғланиш жараёни сабабли, тери рН муҳитининг ўзгариши ҳисобига иккиламчи инфекцияларнинг қўшилиши, йирингли касалликларнинг ҳосил бўлиши кузатилади. Себорея касаллигининг қуруқ клиник шаклида тери ёғ безларидан кам миқдорда ёғ ажралиши ҳолати кузатилади, натижада тери юзалари қуриб, пўст ташлай бошлайди, бошнинг сочли қисмларида майда, кепаксимон тангачалар, қипиқлар пайдо бўла бошлайди, сочлар хиралашади, мўртлашади ва тўкила бошлайди, беморларни қичишиш каби салбий ҳолатлар безовта қилади. Даво чораларига ўтказилишида витаминларни қўллаш яхши самара беради, айниқса, улар ичида А, Е, С ва В гуруҳ витамин (В 1 , В 2 , В 6 , В 15 ) дори воситалари кенг кўламда қўлланилади. Айрим ҳолларда касалликни тарқоқ кўринишда торпид кўринишдаги кечишида беморларга улар организмининг гормонал фонини инобатга олган ҳолда гормонал дори воситалари (прегнин, тириодин ва бошқалар) тавсия қилинади. Маҳаллий даво чоралари ёғли себореяда резорцин (2-5 %), салицил кислотаси (2-3 %), борат кислотаси (2 %), олтингугурт (Видал “сути”) нинг спиртли эритмаларини қўллаш билан, қуруқ себореяда эса олтингугурт (5-10 266 %) ёки салицил (1,5 %) малҳамларини ҳамда таркибида А,Е ва F витаминлари сақлаган кремларни қўллаш орқали олиб борилади. Қазғоқланиш ҳолатини йўқотиш мақсадида беморларга кетоконозол (низорал) циклотерокс, цинк теротион (скин-кап) шампунларини қўллаш тавсия этилади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling